#одоб
Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик
Ҳайит намозгоҳига етиб боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан таҳлил ва такбирлар айтиб зикр қилиб ўтириш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَا يُصَلِّي قَبْلَ الْعِيدِ شَيْئًا فَإِذَا رَجَعَ إِلَى مَنْزِلِهِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ رَوَاهُ ابنُ مَاجة
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ийддан олдин ҳеч нарса ўқимас эдилар, қачон манзилларига қайтсалар икки ракаат намоз ўқирдилар”. Ибн Можа ривоят қилган.
БАТАФСИЛ: Ҳайит байрамларидаги одоблар - https://muslim.uz/index.php/ramazon-2017/item/3346-ajit-bajramlaridagi-odoblari
@muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Ҳожатбарорлик одоблари
#одоб
Фахрлансак арзийдиган кўпгина удумларимиз бор. Шулардан бири ҳожатбарорликдир. Ҳожатбарорлик кимгадир миннатдорлик ёки жавоб кутмасдан холис хизмат қилишдир. Унинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, шулардан бири – ихлос билан ёрдам бериш ва миннат қилмаслик. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо): “Хайрли ишлар уч нарса: тезлик билан амалга ошириш, бу яхшилигини оз деб билиш ҳамда уни яширинча қилиш билан мукаммал бўлади”, деганлар. Чунки қанча тезлатса, камбағалга тезроқ хурсандчилик бағишлайди, кичик ҳисобласа, кўпроқ қилишга уриниб, каттароқ яхшилик қилади, беркитса, мукаммал яхшилик қилган бўлади ва ҳеч кимга билдирмагани учун Аллоҳдан кўпроқ мукофот олади.
Ҳожатбарор киши қилган яхшилигини эсдан чиқариши керак. Бир киши Ибн Шубрумага: “Фалончига бундай-бундай яхшилик қилдим, фалончига эса бундай”, деган эди. Ибн Шубрума: “Агар қилинган яхшилик санаб юрилса, унга яхшилик (ажр-савоб) йўқдир”, деди.
Яхшилик қилувчига омманинг мақтови ҳам, ёмонлаши ҳам тенг бўлмоғи лозим. Бировга яхшилик қилгани учун мақталса, хурсанд бўлиб, ношукрлик кўрса, ранжимаслиги керак. Жавоб (мукофот)ини Аллоҳдан кутсин.
Эҳтиёжи қондирилган киши ташаккур ва мақтовли сўзлар айтмоғи лозим. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлур”, деганлар. Ҳаким-донишмандлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар.
ᅠ
Ҳасан ҚОДИРОВ,
Тошкентдаги “Мулла Холмирза ота” жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.