Аллоҳнинг муҳаббати суннатга эргашишликда!
#Ҳадиси_шариф
Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориши билан мўмин-мусулмонларга катта инъом кўрсатди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз суннатлари билан инсониятни Аллоҳнинг йўлига бошлаш учун келганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар. (Оли Имрон сураси, 164-оят).
Пайғамбардан мурод Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Суннат ислом динимизнинг таълимотининг иккинчи асосий манбаларидан биридир. У гўё Қуръони каримнинг шарҳи бўлиб, Қуръон оятларининг маъносини янада кенгроқ тушунишга, ундаги аҳкомларни батафсил баён қилишга хизмат қилади.
Баъзи бузғунчи оқим эгалари айтади: Набавий ҳадисни тарк этиб, Қуръони каримнинг ўзи ҳукм олишга кифоя қилмайдими? Унда ҳамма нарса бор эмасми? Албатта Аллоҳ таоло каломи шарифи Анъом сурасининг 38-оятида шундай дейди:
Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз.
Аҳли сунна вал жамоа уламолари бу саволга қуйидаги тарзда жавоб берадилар:
- Албатта, бу оятда зикр қилинган “Китоб” лафзидан мақсад Лавҳул-Маҳфуздир. Унда ҳамма нарсани битиб қўйилгани ҳақида шак-шубҳа йўқ. Бу ўринда Лавҳул-Маҳфуз ҳақида сўз кетмаяпти, балки, Қуръони карим ҳақида баҳс қилинмоқда.
- Қуръони карим бизларни ҳадиси шарифга эргашишимизга буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифи Мужодала сурасининг 7-оятида шундай дейди:
"Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир."
Бу оятда Аллоҳ таоло бутун умматни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашишга буюрди. Оятнинг ниҳоясида амалда эътиборсиз кишини қаттиқ жазо билан огоҳлантирди. Айни чоғда ҳадиси шарифни қабул қилмаган киши Қуръони каримни ҳам қабул қилмаган бўлади.
- Агар биз ҳадиси шарифни қабул қилмаганимизда эди, намозни тўлиқ адо эта олмасдик. Чунки Қуръони карим кунлик фарз намозлар сонини келтирмади. Ҳар бир намознинг ракатларини ҳам баён қилмади. Шу билан бирга намознинг шартлари, рукнлари ва уни ботил қиладиган амалларини ҳам баён қилмади. Қандай қилиб ҳадиси шарифдан ҳукм олмай намоз ўқий оламиз?. Бу эса диннинг устуни бўлган намоздаги ҳолат. Ақида ва бошқа шаръий ҳукмларда ҳадиснинг ўрни катта эмасми?
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шафоат масаласига доир ҳадисни айтиб бераётганларида ўша ерда ўтирган кишилардан бири: “Эй, Абу Нажид! Нега сен бизларга Қуръонда айтилмаган нарса ҳақида гапиряпсан”, деди. Шунда Имрон Ибн Ҳусайннинг жаҳли чиқиб: “Сен ўзинг Қуръон ўқиганмисан”, дедилар. У “ҳа”, деди. “Ўқиган бўлсанг унда намозларнинг ракатлари ёзилган оятни ўқиганмисан”, у: “йўқ”, деди. “Ундай бўлса, сен буларни қаердан билдинг, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисларидан эмасми?”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти).
Ойдек равшанки, Қуръони каримнинг ўзи билан кифояланганлар суннатнинг мақоми қай даражада эканини билмайдилар ёки Қуръони каримга муҳаббатлари йўқ. Бироқ, улар Қуръон ва ҳадисга асосланган ислом динини ёмон кўрадилар. Албатта, Ислом дини масалаларининг тўртдан уч қисми ҳадиси шарифда мавжуддир. Булар ҳадиси шарифни инкор қилиш билан муқаддас динимиз Исломни бузмоқчи бўладилар.
Расулуллоҳнинг суннатларидан юз ўгириш, унга хилоф амал қилиш дунёда фитна-фасоднинг келтириб чиқишига, охиратда аламли азобга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Яратган барчамизни пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббатли ва суннатларини адо қилишликка насиб этиб, тўғри йўлидан адаштирмасин.
@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

👍1
“Суннатларнинг онаси”
#ҲАДИСИ_ШАРИФ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Бизларнинг бирортамиз уни танимадик ҳам. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва “Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга Ислом ҳақида ҳабар бер”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ислом – Лаа илаҳа илаллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни тўкис адо этмоғинг, закотни бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг байтни ҳаж қилмоғинг, дедилар”. “Тўғри айтдинг”, -деди. Биз унинг ишидан ажабландик. Ўзи сўрар ва ўзи тасдиқ қилар эди.
“Менга иймон ҳақида ҳабар бер”-деди. “Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди.
У “Менга эҳсон ҳақида ҳабар бер”, деди. “Эҳсон – Аллоҳга ҳудди уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен уни кўрмасанг У сени кўриб турибди”, дедилар.
“Менга қиёмат ҳақида ҳабар бер”, деди. “Бу борада сўралинаётган киши сўраётган кишидан билгувчи эмас”, дедилар. “Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди. “Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-биридан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.
Сўнгра у қайтиб кетди. Бир муддат туриб қолдим. Сўнг У зот менга “Эй, Умар, сўровчи кимлигини билдингми?”, дедилар. “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчи”, дедим. “Албатта У Жаброилдир. Сизларнинг динингизни ўргатиш учун келибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Бу ҳадис жуда муҳим ҳадис бўлиб, у барча зоҳирий ва ботиний амалларни ўзида мужассам этган. Шариат илмларининг барчаси бу ҳадисдан тўйинган. Чунки, бу ҳадис барча суннат илмларини жамлаган. “Фотиҳа” сураси Қуръоннинг онаси деб номлангани каби бу ҳадис ҳам суннатнинг онасидир”.
“Жибрил ҳадиси” номини олган бу ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Зеро, бу ҳадисни Абу Ҳурайра, Умар, Абу Зарр, Анас, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Омир Ашърий, Жарийр Балхий каби буюк саҳобийлар ривоят қилганлар.
БАТАФСИЛ
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

muslim.uz
“Суннатларнинг онаси”
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ
“Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси” (Ибн Можа, Имом Термизий ривояти).
ᅠ
@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.