Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин
Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Мақолалар
Жаннатга эришинг!
@muslimuzportal
#Мақолалар

Жаннатга эришинг!

«Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» (Оли Имрон, 92).

Имом Насафий (рaҳимаҳуллоҳ) оят та­ф­си­рида: “Муҳтожларга қилaётган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўрган ва афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлсин”, деган.

Мазкур оятнинг «...яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар...» жумласидан “Яхши бандалардан бўлолмайсиз” ёки “Аллоҳнинг ажру савобига эришолмайсиз”, деган маънолар тушунилади. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Аллоҳ розилиги учун яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши мазкур оятга амал қилган бўлади», деган. Имом Воситий (рaҳимаҳуллоҳ) эса: «Яхшилик (жаннат)га эришиш” яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади», дейди. Муҳаммад ибн Ҳусайн (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади: «Имом Суддий (раҳимаҳуллоҳ): “Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир», деган.

Банда ўзи яхши кўрган нарсани муҳтож­ларга эҳсон қилса, буюк ажрга эга бўлади. Умар ибн Абдулазиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотдан: “Нега шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?” деб сўралди. “Ўзим яхши кўрган нарсани эҳсон қилишни хоҳлайман”, дея жавоб берди.

Ўзида бўлишини хоҳлаган нарсасини бошқага бериши кишининг имони комиллигига ишорадир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Инсон яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам илиниб, унда шу нарса бўлишини яхши кўрмагунча комил мўмин бўлолмайди», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Манбаларда айтилишича, Ойша (розиял­­лоҳу анҳо) Қуръони карим тиловат қилаётиб, «Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жан­натга) эриша олмайсизлар» оятига етганларида тўхтаб, тилла суви юритилган Мусҳафларини сотиб, пулини садақа қилиб юборганлар.

Мазкур оятнинг «...Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» қисмини Имом Абу Жаъфар (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай тафсир қилган: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат этиб, Унгагина ибодат қилинг. Ундан умид қилинаётган яхшилик, Аллоҳ таоло сизларни жаннатга киритиб, дўзах азобидан халос этишидир”.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Ассалому алайкум, каналимиз аъзолари❗️

🕌Барчангизни жума айёми билан муборакбод этамиз.

Бугун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги "Мулла Холмирза ота" жоме масжидида адо этиладиган жума намози ҳамда жоме имом-хатиби Ҳасан домла Қодировнинг “Дин – насиҳат” номли тезис асосида қиладиган жума мавизаси Facebook ижтимоий тармоғида қуйидаги саҳифамиз орқали онлайн трансляция қилинишини маълум қилмоқчимиз. Бизни кузатишда давом этинг!
https://www.facebook.com/muslimuzportal/?ref=bookmarks
#Мақолалар
Энг бой инсон
@muslimuzportal
#Мақолалар

Энг бой инсон

Иймон эътиқодли кишининг шукроналик, сабр-бардош ва қаноат туйғуси ўз-ўзидан унинг хулқ-атворда, шахс сифатларида ва оилавий муносабатларида қанчалик акс этиши, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир.
Алишер Навоий ҳазратлари асарларида келтирилган қаноат, шукр сўзларининг мазмун-моҳиятига аҳамият берсак, нақадар гўзал ҳолатда васф қилинганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол учун, “Маҳбубул–қулуб” асарида “Қаноат шундай бир чашмаки, унинг суви ҳеч қачон қуримайди, бир хазинаки, сарф этган билан камаймайди. Шундай бир зироатгоҳки, уруғидан иззат ва шафқат ҳосили унади. У гўё бир дарахтки, унинг шоҳида ҳурмат меваси пишади…”– каби фикрларини баён этган. Мутафаккир инсондаги иродани қаноатга ўхшатади, уни сабрли бўлишга чорлайди.
Муқаддас динимиз таълимотларида қаноатли бўлиш борасида келган илоҳий ўгитларга қулоқ солсак.
قال النبي - صلى الله عليه وسلم -: وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللهُ لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл, шунда инсонларнинг энг беҳожатига айланасан” (Имом Термизий ривояти).
“Ризо” (яъни берилган нарсаларга розилик) аччиқланиш ва ғазабланишнинг акси демакдир. Имом Муслим саҳиҳ тўпламида келтирилган ҳадиси шарифда бу маъно Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ" “(Аллоҳим) Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ сўрайман” дея ўргатган дуоларида ўз тасдиғини топган. Бошқа бир ҳадиси шарифда Ул Зот шундай дейдилар:
إن الله إذا أحب قوما ابتلاهم، فمن رضي فله الرضا، ومن سخِط فله السَّخَط
صحيح سنن الترمذي.
“Аллоҳ таоло агар бир қавмни яхши кўрса, ўша қавмни (мусибат ила) имтиҳон қилади. Кимда ким (бу қисматга) рози бўлса, (қиёмат кунида) унга ҳам розилик бордир. Кимда ким (бу қисматга) ғазаб қилса (қиёмат кунида) унга ҳам ғазаб бордир” (Имом Термизий ривояти).
Уламоларимиз берилган нарсаларга розиликка қуйидагича: “Ризо – қалбнинг Парвардигор ихтиёрига таскин топмоғидир” деб таъриф берилган бўлса, яна бошқа бир таърифда “Ризо –тақдирнинг аччиқлиги сабабидан ҳам қалбнинг хурсанд бўлишидир”, дейилган. Бошқа олимлар: “Ҳар қандай ҳукмни хурсандчилик ила қарши олиш”, яна бир таърифда эса “Ҳар қандай ҳукм ўқилганда ҳам жазавага тушмаслик - ризодир” деб келтирилган.
Розилик таслим бўлиб қўл қовуштириш эмас. Чунки аслида таслим бўлиш дегани бу - мағлубиятга учрамоқ ва мақсадга эришиш учун жидду жаҳд қилмасликдир. Ҳақиқий розилик бўлса, мақсадга етишиш учун бор имкониятни ишга солиш, мабодо эриша олмаса, ана шунда ҳеч қандай жазавага тушмасдан, ғазабланиб, аччиқланмасдан Аллоҳ таоло тақсимлаб берганига рози бўлишдир. Бу айни турмуш қуриб фарзанд кўра олмаган, дардга чалиниб шифо топа олмаётган, Аллоҳ таолонинг тақдири ила фақирлик, ҳоли тангликка учраб қанча ҳаракат қилса ҳам бундан қутула олмаётган кишиларнинг розилигидир.
Қуйида Аллоҳ таоло ёзиб, тақдир қилган нарсаларга рози бўлишдек сифат ила зийнатланишнинг шундай мартабалари келадики, натижада қалб доимий сурурни, нафс муқаррар неъматлар ҳиссини туя бошлайди.
Абдулвоҳид ибн Зайд айтади: “Розилик - Аллоҳ таолонинг улуғ эшиги, дунё жаннати (энг буюк неъмати) ва обидлар чироғидир”.
Абу Абдуллоҳ Баросий айтади: “Кимга розилик инъом этилган бўлса, фазилат даражаларнинг энг юқорисига етишибди”.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Audio
Бир хаж қилишлик савобига тенг амал
#Ота_она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 614 КБ
🕑 01:17
@muslimuzportal | @mp3Muslim
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

1. Масжид ул-ҳарам.
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид. Унда қон тўкиш ва шу каби гуноҳ ишлар ҳаром қилингани боис шундай ном билан аталган. Масжиднинг умумий саҳни 400.800 минг кв. метр бўлиб, бир миллион бир юз йигирма минг намозхонни сиғдира олади. Каъба эшиги 280 кг соф олтиндан ясалган. Унинг тўққизта минораси (ҳар бирининг баландлиги 95 метр), тўртта бош дарвозаси, қирқ битта эшиги бор. Ўн битта юрарзиналар орқали масжиднинг иккинчи ва учинчи қаватларига чиқилади.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

2. Масжид ун-набий. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жойлашган. Масжид қурилишида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзлари иштирок этганлар. Масжид кейинчалик Ҳазрати Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) томонидан бир неча бор таъмирланиб, кенгайтирилган. Масжиднинг саҳни юз минг кв. метрдан ортиқ бўлиб, 1 миллиондан зиёд кишини ўз бағрига сиғдира олади. Масжиднинг 105 метрли иккита, 75 метрли тўртта минораси, ўзи очиб-ёпиладиган 27 та томи, 400дан ортиқ устунлари, 6800 та қандиллари бор. Масжид ичида Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг ҳамда Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳум)нинг қабрлари жойлашган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ушбу масжиддаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаром бундан мустасно”, дедилар.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

3. Шайх Зайд масжиди. Меъморчилик санъатининг дурдона кўриниши, дунёнинг энг йирик масжидларидан бири ҳисобланган ушбу масжид Бирлашган Араб Амирлигининг пойтахти Абу-Дабида жойлашган. Масжид унинг асосчиси ва мамлакатнинг биринчи раҳбари Зайд ибн Султон Нахайана исми билан номланган. Қурилиш ишлари 1996 йилда бошланиб, 12 йил давом этган. Унда 3500дан ортиқ дунёнинг 38та қўшма корхоналарининг қурувчи, мутахассислари меҳнат қилган. Масжиднинг расмий очилиши 2007 йилнинг Рамазон ойида бўлган. Масжид поклик рамзи бўлган оқ мармардан қурилган. Масжид сиғими 41 минг намозхон учун мўлжалланган. Шайх Зайд масжиди 82та гумбаз, минглаб устун ва қандиллар ҳамда қўл меҳнатида тўқилган дунёдаги энг катта гилам (бу гиламни мингта тўқувчи бир йил давомида тўқиган) билан безатилган. Масжиднинг асосий биносида диаметри 10 метр, баландлиги 15 метр, оғирлиги 12 тонна бўлган қандил ўз нурини сочиб туради. Масжид кундузи қуёшда оқ ва тилла, кечқурун эса бошқа рангларда ярқираб туради.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ
#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди
4. Султон Умар Али Сайфуддин масжиди.
@muslimuzportal
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

4. Султон Умар Али Сайфуддин масжиди. Қироллик масжиди бўлган ушбу масжид Бруней Султонлигининг пойтахтида жойлашган. Масжид баландлиги 52 метрни ташкил этади. Тинч океанидаги энг гўзал масжид ҳисобланади. 1958 йилда замонавий услубда қурилган. 44 метр баландликдаги миноралари мармардан, устунлари олтиндан ишланган. Масжид атрофи улкан боғ билан ўралган.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўриб қолса...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўриб қолса, Жаброил алайҳиссаломга: Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўр, дейди. Жаброил алайҳиссалом ҳам уни яхши кўради. Жаброил алайҳиссалом осмон аҳли орасида: Аллоҳ фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар, деб нидо қилади. Шунда осмон аҳли ҳам у бандани яхши кўриб қолади. Кейин ер юзидаги ҳамма одамлар у банданинг сўзини қабул қиладиган бўлиб қолади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

5. Зохир масжиди. Ушбу масжид Малайзиянинг Кедах штатида жойлашган. Мамлакатнинг энг қадимий ва катта масжиди ҳисобланади. Масжиднинг умумий майдони 11 минг 500 кв. метр бўлиб, 1912 йилда барпо этилган. Масжиднинг бешта устуни Ислом динининг беш устунини англатади.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.