Muslim.uz
99.1K subscribers
19.6K photos
5.62K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣 ШАЙХ САЙФ ИБН АЛИ АЛ-АСРИЙ

🟢Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али ал-Асрий 1975 йилда Яманнинг Ҳаж вилоятида таваллуд топган.

🟢1979 йилда оиласи билан Жидда шаҳрига кўчиб келган ва ўн йил ўша ерда истиқомат қилган. Дастлабки диний таълим ва Қуръони каримдан сабоқларини айнан шу жойда олган.

🟢1989 йили ватани Яманга қайтиб, илм таҳсилини давом эттирган. Шайх Абдулмажид Зиндоний раҳбарлик қиладиган “Имон” университетига ўқишга кирган. Шайх Сайф ибн Али ал-Асрий Шайх Содиқ ал-Ироқий, Шайх Мустафо Банжавий, Шайх Солиҳ Асмирий каби улуғ устозларда таълим олди.

🟢2000 йилда университетнинг бакалавр босқичини тамомлаб, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида магистратурани давом эттирган.

🟢2001-2007 йиллар давомида Қатар фатво қўмитасида фаолият олиб борган.

🟢2007 йилдан ҳозирга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг фатво қўмитасида фаолият олиб бормоқда. Ушбу муддат орасида БААдаги Муҳаммад V университетида докторлик даражасини олган.

🟢БАА пойтахти Абу Дабидаги Шайх Зойид университетида ҳам тўрт йил мударрислик қилган...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54😢2
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 ШАЙХ АЛИ МУҲЙИДДИН ҚОРАДОҒИЙ

🟢Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доха динлараро мулоқот маркази раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факультети профессори Шайх Али Қорадоғий 1949 йил Ироқ Курдистонининг Сулаймония вилоятига қарашли Қорадоғ минтақасида дунёга келган.

🟢Дастлабки таълимни ўз юртидан олган. Қуръони каримни тўлиқ ёдлагач, Сулаймония шаҳрига амакиси Шайх Нажмуддин Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий ва бошқа бир гуруҳ олимлардан илм ўрганиш учун борган. Сўнгра Бағдодда Шайх Абдулкарим Муҳаммад ал-Модаррис ва Шайх Абдулқодир Хатиб каби олимлар қўлида таҳсил олган. Қорадоғ минтақасидан Али Муҳйиддиндан ташқари Шайх Абдул Латиф ал-Кабир, Шайх Муҳаммад Нажиб Қорадоғий, Шайх Умар Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий, Шайх Бобо Расул, Шайх Нуриддин, Шайх Нажмиддин, Шайх Зоҳид Холид Нақшбандий сингари жуда кўп уламолар етишиб чиққан.

🟢Шайх Али Қорадоғий 1970 йилда Бағдоддаги Ислом институтининг бакалавр босқичини имтиёзли тамомлади. Шундан сўнг Имоми Аъзам куллиясида ўқишини давом эттиради ва у ерни ҳам муваффақиятли битириб чиқади. Кейин эса “Ал-Азҳар” университети Шариат ва қонун факультетида илм олишни давом эттиради ҳамда 1980 йилда Қиёсий фиқҳ бўйича магистатурани, 1985 йилда эса докторантура босқичини имтиёзли тамомлайди...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 БАҲОУДДИН МУҲАММАД ЖАМОЛУДДИН НАДАВИ

🟢Ислом мутафаккири ва буюк воиз, аҳли сунна вал-жамоанинг энг кўзга кўринган олимларидан бири, нуфузли 500 та уламолар рўйхатига киритилган аллома Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави 1951 йил Ҳиндистонда таваллуд топган.

🟢1974 йилда Ҳиндистондаги “Нурия” араб университетини, 1979 йилда Калкутта дорулфунунини тамомлаган. Сўнг таълим ва тадрис ишлари билан шуғулланган.

🟢1981 йилда Лакновдаги “Дорул-улум”нинг араб тили ва исломий илмлар бўйича халқаро шаҳодатномасига эга бўлган.

🟢1987 йилда ушбу мутахассисликлар бўйича магистр даражасига эришган. Шундан кейин ўз юртига қайтиб, Каллекут универстетида фаолиятини давом эттирди. 1993 йилда докторлик ишини ёқлаган.

🟢1998 йил Мисрдаги “Ал-Азҳар” жомеасида илмий фаолиятини давом эттирган...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56🤝2
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 ШАЙХ АЛИ МУҲЙИДДИН ҚОРАДОҒИЙ

🟢Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доха динлараро мулоқот маркази раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факультети профессори Шайх Али Қорадоғий 1949 йил Ироқ Курдистонининг Сулаймония вилоятига қарашли Қорадоғ минтақасида дунёга келган.

🟢Дастлабки таълимни ўз юртидан олган. Қуръони каримни тўлиқ ёдлагач, Сулаймония шаҳрига амакиси Шайх Нажмуддин Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий ва бошқа бир гуруҳ олимлардан илм ўрганиш учун борган. Сўнгра Бағдодда Шайх Абдулкарим Муҳаммад ал-Модаррис ва Шайх Абдулқодир Хатиб каби олимлар қўлида таҳсил олган. Қорадоғ минтақасидан Али Муҳйиддиндан ташқари Шайх Абдул Латиф ал-Кабир, Шайх Муҳаммад Нажиб Қорадоғий, Шайх Умар Қорадоғий, Шайх Мустафо Қорадоғий, Шайх Бобо Расул, Шайх Нуриддин, Шайх Нажмиддин, Шайх Зоҳид Холид Нақшбандий сингари жуда кўп уламолар етишиб чиққан...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52😢1
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 МЕҲМЕТ ГЎРМЕЗ

🟢Анқарадаги Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез 1959 йилда Туркиянинг Газиантеп вилояти Низип туманида туғилган. Бошланғич таълимни Низипда, ўрта таълимни Газиантеп Имом Хатиб ўрта мактабида тамомлаган.

🟢1983-1987 йилларда Aнқара университетининг илоҳиёт факультетида таълим олган. Ўша йили “Aсосий Ислом фанлари” факультети “Ҳадис” кафедрасида магистратурада ўқишни бошлади.

🟢1988 йили Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги томонидан ажратилган стипендия билан Қоҳира университетида бир йил давомида таълим ва илмий изланишлар олиб борди.

🟢1995 йилда докторлик диссертациясини “Суннат ва ҳадисларни тушуниш ва талқин қилишда методология муаммоси” мавзусида ҳимоя қилган...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40😢3
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣 ШАЙХ МУҲАММАД АДНОН ДАРВИШ

🟢Машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш 1970 йил 17 ноябрда Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган.

🟢Мисрнинг “Ал-Азҳар” университетининг бакалавриати (шариат ва қонун факультети) ва магистратура босқичини (усулул фиқҳ) тамомлаган.

🟢Усулул фиқҳ йўналиши бўйича фан доктори илмий унвонига эга.

🟢«Абдулазиз Бухорийнинг усулул Баздавийга шарҳи “Кашфул асрор” асарининг илмий таҳқиқи» мавзусидаги магистрлик илмий ишини ҳимоя қилган.

🟢“Ибн Ҳожибнинг усулдаги фикрлари” докторлик илмий иши биринчи ўринга сазовор бўлган.

🟢Дамашқ шаҳри ва вилоятидаги ўрта мактабларда мударрислик қилган.

🟢1989 йилдан Фатҳ Ислом институтида, 2006 йилдан ушбу таълим даргоҳининг юқори университет қисмида дарс бериб келади...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44😢1
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА

😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.  

Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори  Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси  Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди. 


🛬 Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.

💬Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.


💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66🤩3🤝3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🤩8💯1🤝1
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

🟢Айни дамда “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб бормоқда.

😄Даставвал Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.

Шунингдек, анжуман доирасидаги муқаддас Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар, ташаббуслар, муҳокамалар дунёда тинчлик-хотиржамликка ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдирилган.


💬 Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🤝3🤩2😢1
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🌙 Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР:
БАРЧА САОДАТИМИЗ – ТИНЧЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКДА!


🗣Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар залида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

😄Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Ислом оламининг машҳур уламолари, муфтийлар, дин ва давлат арбоблари иштирок этаётган ушбу анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча иштирокчиларни қутлади.

Жумладан, Муфтий ҳазратлари ҳозирги кунда дунёнинг баъзи нуқталарида нотинчликлар бўлиб турган бир пайтда бу каби мулоқотларнинг ўрни нақадар катта эканлигини қайд этдилар.

Ислом — тинчлик, ҳамжиҳатлик ва омонлик динидир. Бақара сурасининг 208-оятида: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!”, дея хитоб қилинишида ҳам тинчлик ва осудаликни таъминлашда ҳамма бирдек масъуллигига ишора бор, дея таъкидладилар Шайх ҳазратлари.

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам “Соҳибус-силм” — тинчликпарвар пайғамбар эканликларини, ҳадиси шарифларда ҳам тинчлик ва омонлик — энг олий неъмат сифатида тарғиб этилишини, умуман олганда, барча саодатимиз асоси тинчлик ва ҳамжиҳатликда эканлигини баён этдилар.


💬 Анжуманда йиғилганлар Муфтий ҳазратларининг нутқини яқиндан қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63💯3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#iqtibos #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
💬 Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: Асли иорданиялик бўлсам ҳам Ўзбекистонни биринчи Ватаним деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

Islomtinchlik va ezgulik dini” mavzusidagi xalqaro konferensiyasi

Manba: “O‘zbekiston tarixi” telekanali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60🤩7💯1
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🌙 Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода:
“БУ ДИЁРНИНГ АЛЛОМАЛАРИ ИСЛОМНИНГ УЛУҒ МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИ БОЙИТГАНЛАР!”

🗣Пойтахтимизда ташкил этилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро нуфузли конференция қизғин суҳбатларга, ўзаро фикр алмашинувларга бой бўлмоқда. Унда ислом динининг тинчликпарвар ғоялари хусусида батафсил сўз юритилмоқда. Мазкур халқаро конференция исломнинг эзгу ғояларини тарғиб этишда олимларнинг якдил, ҳамжиҳат бўлишларига чорлаётгани билан ҳам аҳамиятли.

😄Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода бу нуфузли конференция ҳақида фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат қурилишида шундай улуғвор меросга, бой маънавий манба ва чуқур мазмунли асосга таянадики, бу ютуқлар ўз номини тарихга зарҳал ҳарфлар билан ёздириб, Ўзбекистоннинг асрлар давомида чўққида бўлишига мустаҳкам кафолат беради. Ўзбекистоннинг Ибн Сино, Форобий, Беруний, Улуғбек каби олимлари, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий каби улуғ дин пешволари, Амир Темур ва Бобур каби буюк саркардалари, Алишер Навоий каби шеърият усталари ва бошқа кўзга кўринган тарихий шахслари башарият тарихига беқиёс ҳисса қўшиб, исломнинг улуғ маданий-маънавий меросини бойитганлар, шунингдек, Европа уйғониш даврига туртки берганлар.

Аллоҳга шукрки, ислом олами учун туганмас хазинага эга бўлган биродар Ўзбекистон ўзининг қудратли сиёсий етакчиси бошчилигида тарихий-маънавий миссиясини муваффақиятли давом эттирмоқда...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72💯5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69💯8🤩3
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #hamkorlik
🇺🇿🤝🇪🇬 МИСР ВА ЎЗБЕКИСТОН МУФТИЙЛАРИ ФАТВОЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

🗣Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

💬 Учрашувда Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганига урғу қаратиб, бунда икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлаётганини таъкидладилар.

Мулоқотда таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диний-маърифий соҳалардаги ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

🗣Хусусан, Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари, Миср вақф ишлари вазирлиги ва Дорул Ифто билан доимий алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари ўзаро алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этиб, Ўзбекистон Миср учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат эканини таъкидлади. Шунингдек, бу юртда Ислом дини ривожи учун ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққани, жумладан, аҳли сунна вал-жамоа таълимоти асосчиларидан бири Имом Мотуридий, буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий кабиларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бутун Ислом олами XIV асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларидан баҳраманд бўлиб келаётганини алоҳида қайд этди. Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистондаги ўзгаришларни доимо кузатиб бораётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади.

Келгусида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва диний соҳа ходимлари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67😢1🤩1
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📢 ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИСМИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА

🗣 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 15-октябрь куни Тошкент шаҳрида "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди.

Бугун, 16 октябрь куни, мазкур нуфузли анжуман Кўҳна Хива шаҳрида ўз ишини давом эттиради.


💬 Тафсилотларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60🤩2
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
🗣ХАЛҚАРО АНЖУМАН ХИВАДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

😄Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

💬 Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.

Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.


🖥 Тафсилотларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤩4🤝4💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

🗣MuslimNews — 16.10.2024

XALQARO ANJUMAN XIVADA QIZG‘IN DAVOM ETMOQDA

📍 16 oktyabr kuni Xiva shahridagi “Farovon KHiva” mehmonxonasida Islomezgulik va tinchlik dini” mavzusidagi xalqaro anjuman davom etmoqda.

💬Ayni chog‘da Xivada “O‘zbekiston – buyuk sivilizatsiyalar chorrahasi” mavzusidagi 4-sho‘ba o‘z ishini qizg‘in olib bormoqda.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


#MuslimNews
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤩5🤝2
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📝 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАБ, ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

🗣 Хива шаҳрида давом этаётган “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.

💬 Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.

✍️ Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар.


🟢Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81💯6🤝1