Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Hidoyat.uz
Қарз бериш ва олиш одоби
#Тарбия

Инсон ҳаёти ҳамиша бир йўсинда кечмайди. Баъзан тўкин-сочин, гоҳида эса етишмовчилик кунлари ҳам бўлади. Ана шундай дамларда зарурат юзасидан қарз сўрашга тўғри келади. Қарз олаётганда тўғри келса узаман, тўғри келмаса, қарз турар, деб эмас, балки, албатта, қарзни узиш ниятида бўлиш лозим. Чунки адо этилмаган қарз инсон ҳаётидан файз-барака кўтарилишига, одамларнинг унга нисбатан ишончларини йўқолишига сабаб бўлади.

Қарз олиш оғир юк экани ҳақида Луқмони Ҳаким: “Тошни кўтариб кўрдим, темирни кўтариб кўрдим, аммо қарздек оғир юкни кўрмадим”, деб айтган экан. Агар киши қарзини ўташга қийналса ва буни қарз берган киши билиб, унга яна қўшимча имконият берса ёки қарзидан кечса, албатта, охиратда ажрсиз қолмайди. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг! Агар билсангизлар (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир” (Бақара, 280). Ибода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким қийналиб қолган кишига муҳлат берса ёки қарзини кечиб юборса, Аллоҳ таоло уни ўз паноҳига олади” (Имом Муслим).

Қарз бераётган киши бирор моддий манфаат, фойда кутмасдан, балки бир кишининг муҳтожлик пайтида унга ёрдамлашиб юборишни ният қилиши керак. Унинг бу ёрдами инсонгарчилигидан келиб чиқаётган бўлса, катта савобларни қўлга киритади. Қарз беришнинг савоби садақа беришнинг савобидан улуғроқ. Чунки садақа муҳтож ёки муҳтож бўлмаган кишининг қўлига тушиши мумкин. Аммо қарз эса муҳтожнинг қўлига тушади.

Руҳиддин АКБАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
#тарбия

Тилниниг зарари ва хатари улкан. Тил ваҳший йиртқичдек жароҳатлайди, илондек заҳарлайди, оловдек ёндиради. Қилич билан берилган жароҳат шифо топиши мумкин, тилнинг жароҳатига эса даво йўқ. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ўз тилларига: “Эй тил, яхшиликни сўзлаб, уни ғанимат бил. Ёмон сўзда сукут қил, саломат бўласан”, деган эканлар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким икки жағи ва икки сони орасидаги нарсага кафил бўлса, уни жаннатга киришига мен кафил бўламан”, дедилар. Аллоҳ таоло ғийбат, чақимчилик, ёлғон, уятсиз, лағв ва ҳаром сўзлардан тилини тийган мўминга раҳматини ёғдирсин.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#тарбия

Инсон жим туриш билан ҳалокатдан сақланиш билан бир қаторда ажр-савобларга ҳам эга бўлади. Манбаларда жим тура олиш нажот топиш омилидир дейилади. Инсон ҳаётида жим туриш билан дунё ва охират саодатига эришиши мумкин. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Жим туриш ҳикматдир. Жим турувчилар эса жуда камдир”, дедилар” (Имом Байҳақий). Бошқа бир ҳадисда: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жим турса, нажот топади”, дедилар” (Имом Термизий).

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир”, дея фарзандларни дунё ва охират саодати, зийнати қилиб қўйди. Гўзал тарбия сир – асрорларини эса, ўзининг суюкли Расули орқали бизларга таълим берди. Асрлар оша таълим – #тарбия мерос ўлароқ улуғ олиму – уламолар орқали бизгача етиб келди. Уларнинг тарбия борасидаги бебаҳо #ўгитлари, босқичма – босқич ҳолда, ёш ва мижозга эътибор бериб амалга оширган ишлари мустақил келажакнинг мустаҳкам пойдеворларини етиштиришда аҳамиятли ўрин эгаллайди.

БАТАФСИЛ

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
БУХОРИЙЛАР ҚАНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИНАДИ?

Она меҳри, заковати, фидойилиги… Бу фазилатлар ҳақида китоблар ёзилган, ашъорлар битилган… Бола парвариши, тарбияси, унинг билимли, интизомли, ҳунарли қилиш чоралари босқичма-босқич ўргатилган. Бугунги ахборот асрида бу мавзуда истаганча маълумот топиш мумкин: боланинг ривожланиш босқичи, кунма-кун, қадамма-қадам қандай парвариш қилинади, неча ёшида нима ўргатилади… Бола психологияси қандай? Унга нима дейиш мумкин-у, нимани айтмаслик лозим…
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#ТАРБИЯ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#тарбия

ФАРЗАНДИ САБАБЛИ ЖАННАТГА КИРУВЧИЛАР

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади.
У инсон
(ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди".
(Имом Аҳмад 2/509)
Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин.
Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.

📕"Намоз ва дуолар" китобидан

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
🌙 Инсон ёшлигидан имон-эътиқодли ҳамда тақволи тарбия топса, унинг бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам Аллоҳ таоло баракотли қилиб қўяди.

Аллоҳ таоло ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилган:

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ сураси, 2-3 оятлар).

Ҳадисларда келишича, Қиёмат кунида одамлар ўзларини ҳимоя қиладиган ёки қуёш иссиғидан пана қилиб турадиган жой ахтариб қоладилар. У кунда Аллоҳ таолонинг Аршининг соясидан бошқа соя бўлмайди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам етти тоифа киши Аршнинг соясида бўлишини айтиб, шулар жумласида:

“Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит (Аршнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда соялантирилади)” дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

манба

Muslim.uz
#тарбия #тақво #йигит #имон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАРЗАНДНИ УРИБ ТАРБИЯЛАШ ТЎҒРИМИ?
#тарбия

967-CАВОЛ: Аллоҳга шукр, бир эмас икки келиним бор. Уларга қўлимдан келганча, билганларимни ўргатяпман. Худди она-боладек бўлишга ҳаракат қиляпман. Лекин шу кичик келинимнинг бир ишидан кўнглим ранжиди. Набираларимни кўп уради. Қанча насиҳат қилдим, ҳатто қаттиқ гапириб ҳам кўрдим, ҳеч фойдаси бўлмади. Барибир ўз билганидан қолмайди. Сабабини сўрасам, тушунтириб беролмайди. Келинимнинг қилаётган иши тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болани уриш бу, тарбия беришда маҳоратсизлик белгиси ҳисобланади. Чунки ҳақиқий солиҳ инсонлар болаларини ширин сўзлар билан тарбиялайди. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкиш тарбиядаги нотўғри услубдир.

Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота оналарга вазифа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: «Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас», – дедилар» (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

Шундай экан биз ҳам Аллоҳ таоло бизга ато қилган фарзанд деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, фарзандимизнинг одобини гўзал қилишимиз, келажакда уни ўзи учун ҳамда яшаб турган жамиятига фойда келтирувчи қилиб тарбиялашимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ!

🎙Мирзамақсуд домла АЛИМОВ,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

#илм #тарбия
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM