🌱 УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛ ҚАТНАШДИ
🟢 Динимизда озодалик, поклик, саранжом ва саришталикка алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, поклик бор жойда ўзгача файз-барака бўлади. Айниқса, муборак Рамазон кунлари бу жиҳатларга эътиборли бўлиш ниҳоятда муҳимдир.
✅Мамлакатимизда 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳам юртимизни янада чирой очишига, маҳаллаю кўчалар, масжиду зиёратгоҳларни кўркам бўлишига хизмат қилади.🟢 Мазкур эзгу ташаббус доирасида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид, мадрасалар, зиёратгоҳлар ва уларга туташ ҳудудлар ҳамда қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.🌳Ҳашарнинг илк кунида 16514 туп манзарали, 28470 туп мевали, 87 000 донадан ортиқ бир йиллик ҳамда кўп йиллик гул кўчатлари экилди. Масжид, қабристон, зиёратгоҳларга тегишли умумий ҳисобда 1,1 миллион квадрат метрдан ортиқ ер майдони тозаланди. Экин ерларига ишлов берилиб, дарахтлар шаклга келтирилди, оқланди, ариқлар тозаланди.
🌲 Бундай ободлик ҳашарлари 17-18 март кунлари ҳам бардавом бўлади. Унда диний соҳа ходимлари янада фаол бўлиб, ободлик ишларини уюшқоқлик билан давом эттирилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hashar #poklik #daraxtMUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube |
📷Instagram |
🔵 Facebook