Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

518-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)
“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).
Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТУМОР ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

522-CАВОЛ: Тумор ишлатиш жоизми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тумор тақиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки ҳадисда келган дуолар ёзилган туморларни тақишни жоиз санаганлар. Бунда шу тумор мени асрайди, деб эмас, балки унда ёзилган муқаддас сўзлар туфайли Аллоҳ асрайди, деб ишониши тўғри бўлади.

وَلَا بَأْسَ بِتَعْلِيقِ التَّعْوِيذِ وَلَكِنْ يَنْزِعُهُ عِنْدَ الْخَلَاءِ وَالْقُرْبَانِ

(Қуръон оятлари ёзилган ) туморларни тақишнинг зарари йўқ. Лекин бу туморни ҳожатхонага кирганда ва эр хотин яқинлик қилганда ечиб қўйилади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).

Бундай тумор билан ҳожатхона каби нопок жойларга кирмаслик, уни ножоиз жойларда қолдирмаслик лозим.

Аммо мазкур нарсалардан бошқа нарса ёзилган туморларни тақиб юриш жоиз эмас.

Афсуски, ҳозирги кунда баъзилар кўзмунчоқ, ҳайвонларнинг суяклари ва тишлари ва ҳар турли иплардан тайёрланган туморларни тақиб, “Шу нарса мени бало қазолардан ва кўз тегишидан сақлайди” деб эътиқод қиладилар. Бундай мақсадда уларни тутиш ё ишлатиш билан кишини имонига путур етиши мумкин. Чунки бу ишларни қилувчи “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам паноҳ бериш қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади, ваҳолангки асраш, паноҳ бериш, қутқаришни ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади. Аллоҳдан бошқа нарса ҳам асрайди деган эътиқодни қилиш ширк ҳисобланади. Аллоҳ таоло ширкни нечоғлик оғир гуноҳ эканин баён қилиб шундай марҳамат қилган.

إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا

“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”. (Нисо сураси, 48-оят).

Хулоса шуки, агарчи Қуръон оятлари ёки маъсур дуолар ёзиб тикилган туморларни ўзи билан олиб юриши жоиз, деган фатволари бўлсада, ҳозирги кунимизда одамларнинг ширк ва жоиз амаллар чегарасини билмаётганларини инобатга олиб, тумор тақишга тарғиб қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

518-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)
“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).
Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ ҒАЙБНИ БАШОРАТ ҚИЛИШГА КИРАДИМИ?
#ақида

764-CАВОЛ: Ҳозирги замонамизда об-ҳаво маълумоти олдинлан айтилади. Бу маълумотларга ишонишлик, ушбу маълумотга асосланиб ишларни режалаштириш мумкунми? Бу иш ғайбни башорат қилишга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Об-ҳавони қандай бўлиши, қачон ёмғир ёғиши ёлғиз Аллоҳга аёндир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ (34)

“Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир” (Луқмон сураси, 34-оят).

عن ابن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: ( مفاتيح الغيب خمس لا يعلمها إلا الله، لا يعلم ما تغيض الأرحام إلا الله، ولا يعلم ما في غد إلا الله، ولا يعلم متى يأتي المطر أحد إلا الله، ولا تدري نفس بأي أرض تموت إلا الله، ولا يعلم متى تقوم الساعة إلا الله ) رواه البخاري

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.
1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
4) Бирор жоннинг қаерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”
Имом Бухорий ривоятлари.

Об-ҳаво маълумотлари шамолнинг эсиши, ҳаво оқимининг ўзгаришини кузатилиб, тажрибадан келиб чиқиб айтилгани сабабли ғайбни даъво қилишга кирмайди. Шу сабабдан ҳам об-ҳаво маълумотини ёмғир ёғиши, шамол бўлиши, ҳаво очиқ бўлиб фалон даража иссиқ бўлиши кузатилади, деб айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#Ақида

Ақоидун Насафия шарҳи | 1-дарс

Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси


Ҳозир, соат 20:30да ютубда бўладиган дарсда иштирок этинг:

👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ақида

🔴 Дарс бошланди!

Ақоидун Насафия шарҳи | 4-дарс

Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Ҳозир, 20:00да ютубда бўлаётган 4-дарсда иштирок этинг:🔻

👉 https://youtu.be/8YsUw01KbVQ

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
ҚАЗО-ҚАДАРНИ ДУО ҚАЙТАРАДИМИ?
#ақида

836-CАВОЛ: Қазойи қадарни дуо қайтарадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Термизий ривоятида: “Албатта, дуо нозил бўлган ва энди нозил бўладиган (касаллик, мусибат каби)ларда нафъ беради”.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қазони фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхшиликлар зиёда қилади” (Термизий ривояти).

Ушбу ҳадисларнинг зоҳиридан қазо-қадар ўзгариши тушунилади. Аммо Аҳли сунна вал жамоъа ақидасига кўра қазо-қадар ўзгармайди. Зоҳиридан қараганда икки бир бирига қарама қарши тушунча пайдо бўлмоқда.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий:
Баъзи одамлар қазо ва қадарга иймон келтириш сабабларга мурожаат қилишга ҳожат қолдирмайди деб ўйлайдилар. Масалан касал одам шифо топиш учун дори дармонга муҳтож эмас. Чунки унинг тақдирида шифо топиш ёзилган бўлса, шифо топаверади. Ризқ тақдирга ёзилган бўлса, Аллоҳ ризқ бераверади, касбга – ишлашга ҳожат йўқ деб ўйлайдилар. Бу нотўғри эътиқоддир.

Чунки тақдирда фақат натижалар ёзилган эмас. Балки натижаларга олиб борувчи сабаблар ҳам ёзилган. Ҳамма нарса тақдирда битилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар нарса тақдир биландир. Ҳатто ожизлик ва топқирлик ҳам” (Табароний ривояти).

Шунга кўра бир инсонга касаллик етиши Аллоҳнинг тақдири билан бўлгани каби, унинг табибга ва дори дармонга мурожаат қилиб, шифо топиши ҳам тақдир биландир.

Масалан Аллоҳ таоло Собиқ азалий илмида фалон банданинг муаййан вақтда касаллик чангалига тушишини билган. Ҳудди шунингдек, ўша фалончи Аллоҳга тазарруъ қилиб, шифо сўрашини ёхуд садақотлар қилиб, унинг баракотидан шифо беришини сўрашини билган. Ҳамда унинг дуосини ижобат қилиши ёхуд ажали етгани сабаб дуосини ижобат қилмалигини ҳам билган. Хуллас мазкур воқеъалар силсиласининг ҳаммаси тақдирда мавжуддир.

Хулоса қилиб айтганда тақдирни ўзгартирувчи дуонинг ўзи ҳам тақдирда битилгандир.

“Мазкур иккала ҳадис бир-бирига зид эмас. Ҳа, Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган, Унинг битиб қўйганида асло ўзгариш бўлмайди. Лекин У зот рўй берадиган ушбу нарсаларга азалий сабабларни тайин қилган. Яъни солиҳ амаллар саодатга эришиш учун қўйилган азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулқли бўлиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради” (Ҳофиз Абул Қосим Лалкоий. “Шарҳу эътиқоди аҳли сунна” 3-жуз. “Мактабатуш шомила”. – Б. 18.).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ИСРО ВА МЕЪРОЖГА ИМОН КЕЛТИРИШ
#ақида

237-CАВОЛ:
Исро ва Меърож набавий мўжизалардан саналадими, уни инкор қилишининг ҳукми нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Исро" (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
"Меърож" (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Исро ва Меърож катта набавий мўжизалардан бири ва унга имон келтириш вожибдир. Аҳли сунна вал жамоа жумҳур уламолари сўзига кўра ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳ ва жасадлари билан ўйғоқлик ҳолатларида бўлган. Уйқу ҳолатида бўлмаган.
Исро воқеаси Қуръони каримнинг оятлари билан собит бўлган. Қуръони каримда шундай дейилади:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آَيَاتِنَا...
яъни: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур...” (Исро сураси 1-оят)
Исро воқеасини инкор қилиш куфр бўлади. Чунки бу қатъий далил (яъни, муҳкам оят)га қарши чиқишдир.
Меърож эса саҳиҳ ҳадислар ва ижмоъ билан собит бўлган. Лекин уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди, балки у фосиқ, бидъатчи бўлади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” китобида шундай дейдилар: “Меърож хабари ҳақдир. Ким уни рад қилса бидъатчи ва адашган бўлади”. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРМАЙ МУСУЛМОН БЎЛИШ МУМКИНМИ?
#ақида

376-CАВОЛ: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Аллоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарни кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қилиш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят).

Мазур ояти карима Аллоҳ ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:

النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ ...

яъни: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир...” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир.

Ҳадиси шарифда Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يؤمن احدكم حتي اكون احب اليه من والده و ولده و الناس اجمعين (رواه الشيخان و النسائي عن انس بن مالك رضي الله عنه).

яъни: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломга нафратланишлик куфр эканини очиқ айтиб, бундан оголантирганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Камолиддин ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

كل من أبغض رسول الله صلى الله عليه وسلم بقلبه كان مرتدا.. اهـ

яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёмон кўрган ҳар бир инсон диндан чиққан ҳисобланади” (“Фатҳул Қодир” китоби).

Ҳудди шундай мазмунни Имом Субкий, Имом Дасуқуй, Ибн Муфлиҳ, Ибн Нужайм ва кўплаб Ислом уламоларининг китобларида учратиш мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг буйруғидан четга чиқмаганлар. У Зот бирор ишда нафси ҳаволарига берилиб, нафс хоҳишига мувофиқ иш тутмаганлар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида шундай дейди:

مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى

“Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ! Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ!" (Нажм сураси 3-оят).

Бирор киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг баъзи ишлари ғайритабиий туюлса, бу У Зотнинг қилган ишлари хато дегани эмас, аксинча, ўша инсон У Зотни яхши танимаганидан, сийратларини яхши билмаганидан ва нафси-ҳавосига хуш келмаганидандир.
НЕГА КАЪБАНИ ТАВОФ ҚИЛИНАДИ?
#ақида

922-CАВОЛ: Мен дин тўғрисида Сизчалик билимга эга эмасман, лекин Аллоҳ тош-будга сиғинишни таъқиқлайди, нега энди Макка, Мадина шаҳарларига бориб шу жойларни тавоф қилинади? Билишимча шу улкан ва қадрли тош туфайли. Нега айнан ўша жойга бориб келиш билан гуноҳлар ювилади деб ишонилади. Ваҳоланки, савоб олиш ва гуноҳни ювиш амалларига жойни таъсири бўлмаса керак?!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай фикр бирон нарсани Аллоҳ учун улуғлаш билан, Аллоҳ билан бирга яъни унга шерик қилиб улуғлаш орасидаги фарқни англамасликдан келиб чиқади. Бутпарастлик бу бутларни Аллоҳга шерик қилиб улуғлаш бўлса, Каъбани тавоф қилиш Аллоҳни буйруғини бажаришдир. Каъбани тавоф қилишда каъба мақсад эмас. Балки Аллоҳнинг амрини бажариш билан унинг розилигини топиш асосий мақсад. Каъба ва бошқа муқаддас нарсаларни, биз ўзимиздан келиб чиқиб улуғлаб олган эмасмиз ва уларнинг зотида улуғлик бор, деб эътиқод қилмаймиз. Балки, Аллоҳ улуғлик бергани учун улуғлиги бор, деб ҳисоблаймиз. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти йўқ. Худди фаришталарга Одам алайҳиссаломга сажда қилиш орқали уни улуғлаш буюрилганидек, инсонларга ушбу маконларни зиёрат қилиш буюрилди. Мусулмонлар ушбу жойларни Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун тавоф ва зиёрат қиладилар. Унга муҳаббат қиладилар, шавқлари Унга бўлади, Ундан қўрқиб йиғлайдилар. Унинг мағфиратидан умидвор бўладилар. Шунинг учун улар буюрилганидан ортиқча нарсаларни қилмайдилар.

Бутпарастлар эса бутларни тавоф қилишда бутларда зотий улуғлик бор деб эътиқод қилардилар. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти бор деб эътиқод қилар эдилар. Бутларга яқин бўлишни хоҳлар эдилар. Уларга сажда қилишар, улар учун қурбонликлар қилар эдилар. Улар бутга ибодат қилгани учун уйларида ҳам бутлар бор эди. Энди айтинг қайси мусулмоннинг уйида каъба ёки тош бор. Қайси мусулмоннинг уйида насронийларда бўлганидек хоч бор. Демак, мусулмон Аллоҳга ибодат қилади ва Аллоҳ буюргани учун тавоф қилади, саъй қилади, шариат буюргани учун ҳажарул-асвадни ўпади ёки унга ишора қилади. Ҳажнинг бутпарастликдан фарқи шу.

Энди саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, юқоридаги жавобдан унга ҳам жавоб олишимиз мумкин. Лекин шуни қўшимча қиламизки, Аллоҳ таоло бандаларини тавба қилишга буюради ва тавба қилганларнинг гуноҳини кечиришга ваъда беради. Бунинг учун банданинг тавбаси ҳақиқий тавба бўлиши зарур. Банда ихлос билан ҳақиқий тавба қилиб Аллоҳга қайтса қаерда бўлса ҳам гуноҳи кечирилади, албатта. Лекин унинг содиқ банда бўлиб, ҳақиқий тавба қилганини аломатлари бор. Йўллар босиб Аллоҳ таоло муқаддас қилган жойларга бориб тавба қилиш ва буюрилган қийин амалларни ихлос билан бажариш ана шу содиқликнинг бир кўринишидир. Шунинг учун улар онадан янги туғилгандек гуноҳларидан пок ҳолда уйларига қайтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЖАННАТДА СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#ақида

927-CАВОЛ: Жаннатда спорт билан шуғулланса бўладими? Узур савол озгина ғалати туйилиши мумкин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаннатда жаннат аҳли хоҳлаган барча ишлар муҳайё бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

...وَفِيهَا مَا تَشْتَهِيهِ الْأَنْفُسُ وَتَلَذُّ الْأَعْيُنُ وَأَنْتُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

... У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда (жаннатда) мангу қолурсиз (Зухруф сураси 71-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА МУНОФИҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ?
#ақида

953-CАВОЛ: Бир маърузада мусулмон мусулмонни ёмон кўрса мунофиқ бўлиб қолади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри яъни баъзи бир одамларни қилаётган ҳатти ҳаракатлари, кияётган кийимлари туфайли уларга нисбатан ёмон ҳаёл келади ва уларни ёмон кўриб қоламиз. Масалан, мода учун ҳижоб ўраб олиб, уларни қилиб юрган ишлари, ҳатти ҳаракатлари туфайли. Шундай ҳолатларда мунофиқ бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир мусулмонни имон келтиргани, мусулмон бўлгани учунгина ёмон кўриш, унинг динини, яъни Исломни ёмон кўришдир. Бу мунофиқликнинг белгиси. Чунки мунофиқлар ўзларини мусулмон деб эълон қилган бўлсаларда ич-ичларидан Исломни, мусулмонларни ёмон кўришар, уларга ёмонлик етишини кутишар, душманлар билан бирлашишга пайт пойлашарди.

Ҳадиси шарифга биноан мўмин-мусулмонлар токи бир-бирларини яхши кўрмагунларича комил мўмин бўла олмайдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

لا تباغضوا ولا تدابروا ولا تنافسوا وكونوا عباد الله إخوانا

"Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари).

Демак мўмин мўминни яхши кўриши керак. Лекин мўмин киши гуноҳ ишларни қилса, айбу нуқсонга йўл қўйса, унинг шахсини эмас, балки гуноҳ ишларини ёмон кўриш, мунофиқлик бўлмайди. Ўз ўрнида унинг гуноҳ ишларини турли йўллар билан ислоҳ қилиб қўйиш, мўминлик аломати бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
НЕЧА МАРТА САЖДА ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК БЎЛАДИ?
#ақида

964-CАВОЛ: Биз Қуръон курсида ўқиймиз. Устоз бир оят ўқийди. Биз талабалар орқасидан такрорлаймиз. Сажда ояти келганида ҳам шундай бўлади. Устоз оятни ўқийди. Биз эса орқасидан такрорлаймиз. Шу ҳолатда неча марта сажда қилишимиз керак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар устоз сажда оятини ўқиса ва сизлар ҳам айнан ўша оятни ўқисангиз, устоздан эшитганингиз учун ҳам, ўзингиз ўқиганингиз учун ҳам битта сажда қиласизлар. Шу кифоя қилади. Шарти оят ҳам, ўқилган жой ҳам битта бўлиши лозим.

وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : سَمِعَهَا مِنْ آخَرَ وَمِنْ آخَرَ أَيْضًا وَقَرَأَهَا كَفَتْ سَجْدَةٌ وَاحِدَةٌ فِي الْأَصَحِّ لِاتِّحَادِ الْآيَةِ وَالْمَكَانِ ، فَعَلَى هَذَا لَوْ قَرَأَهَا جَمَاعَةٌ وَسَمِعَهَا بَعْضُهُمْ مِنْ بَعْضٍ كَفَتْهُمْ وَاحِدَةٌ .

“Баззозия”да: “Киши бир одамдан сажда оятини эшитди. Айнан шу оятни яна бошқа бир одамдан эшитди. Кейин шу оятни ўзи ҳам ўқиса, асаҳҳ сўзга кўра оят ва макон битта бўлгани сабабли битта сажда кифоя қилади”, дейилган.

Шунга кўра агар бир жамоа сажда оятини ўқиса, ўқиганида баъзилари баъзиларидан эшитса, бир марта сажда қилсалар кифоя қилади. “Раддул муҳтор”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
НЕГА КАЪБАНИ ТАВОФ ҚИЛИНАДИ?
#ақида

922-CАВОЛ: Мен дин тўғрисида Сизчалик билимга эга эмасман, лекин Аллоҳ тош-будга сиғинишни таъқиқлайди, нега энди Макка, Мадина шаҳарларига бориб шу жойларни тавоф қилинади? Билишимча шу улкан ва қадрли тош туфайли. Нега айнан ўша жойга бориб келиш билан гуноҳлар ювилади деб ишонилади. Ваҳоланки, савоб олиш ва гуноҳни ювиш амалларига жойни таъсири бўлмаса керак?!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай фикр бирон нарсани Аллоҳ учун улуғлаш билан, Аллоҳ билан бирга яъни унга шерик қилиб улуғлаш орасидаги фарқни англамасликдан келиб чиқади. Бутпарастлик бу бутларни Аллоҳга шерик қилиб улуғлаш бўлса, Каъбани тавоф қилиш Аллоҳни буйруғини бажаришдир. Каъбани тавоф қилишда каъба мақсад эмас. Балки Аллоҳнинг амрини бажариш билан унинг розилигини топиш асосий мақсад. Каъба ва бошқа муқаддас нарсаларни, биз ўзимиздан келиб чиқиб улуғлаб олган эмасмиз ва уларнинг зотида улуғлик бор, деб эътиқод қилмаймиз. Балки, Аллоҳ улуғлик бергани учун улуғлиги бор, деб ҳисоблаймиз. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти йўқ. Худди фаришталарга Одам алайҳиссаломга сажда қилиш орқали уни улуғлаш буюрилганидек, инсонларга ушбу маконларни зиёрат қилиш буюрилди. Мусулмонлар ушбу жойларни Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун тавоф ва зиёрат қиладилар. Унга муҳаббат қиладилар, шавқлари Унга бўлади, Ундан қўрқиб йиғлайдилар. Унинг мағфиратидан умидвор бўладилар. Шунинг учун улар буюрилганидан ортиқча нарсаларни қилмайдилар.

Бутпарастлар эса бутларни тавоф қилишда бутларда зотий улуғлик бор деб эътиқод қилардилар. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти бор деб эътиқод қилар эдилар. Бутларга яқин бўлишни хоҳлар эдилар. Уларга сажда қилишар, улар учун қурбонликлар қилар эдилар. Улар бутга ибодат қилгани учун уйларида ҳам бутлар бор эди. Энди айтинг қайси мусулмоннинг уйида каъба ёки тош бор. Қайси мусулмоннинг уйида насронийларда бўлганидек хоч бор. Демак, мусулмон Аллоҳга ибодат қилади ва Аллоҳ буюргани учун тавоф қилади, саъй қилади, шариат буюргани учун ҳажарул-асвадни ўпади ёки унга ишора қилади. Ҳажнинг бутпарастликдан фарқи шу.

Энди саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, юқоридаги жавобдан унга ҳам жавоб олишимиз мумкин. Лекин шуни қўшимча қиламизки, Аллоҳ таоло бандаларини тавба қилишга буюради ва тавба қилганларнинг гуноҳини кечиришга ваъда беради. Бунинг учун банданинг тавбаси ҳақиқий тавба бўлиши зарур. Банда ихлос билан ҳақиқий тавба қилиб Аллоҳга қайтса қаерда бўлса ҳам гуноҳи кечирилади, албатта. Лекин унинг содиқ банда бўлиб, ҳақиқий тавба қилганини аломатлари бор. Йўллар босиб Аллоҳ таоло муқаддас қилган жойларга бориб тавба қилиш ва буюрилган қийин амалларни ихлос билан бажариш ана шу содиқликнинг бир кўринишидир. Шунинг учун улар онадан янги туғилгандек гуноҳларидан пок ҳолда уйларига қайтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ИНСОННИНГ БУ ДУНЁСИ ҚАНДАЙ БЎЛСА ОХИРАТИ ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?
#ақида

975-CАВОЛ: Инсоннинг бу дунёси қандай бўлса, (бахтли ёки бахтсиз) охирати ҳам шундай бўлади деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала “бахт” сўзини қандай тушунишга боғлиқ. Кўпчилик инсонлар “бахт” деганда дунё ҳаётида бекаму кўст яшашни тушунадилар. Ваҳоланки, оят ва ҳадисларга мурожаат қилсак, унда “бахт ва бахтсизлик” асосан иймон ва куфр масаласига боғлиқ маънода келтирилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “У кунда фақат Аллоҳ изн берган кишиларгина гапира олурлар. Улардан бахтсизлар ва бахтлилар бордир”. (Ҳуд сураси, 105 - оят)

Муфассир уламоларнинг таъкидлашича “бахтлилар” иймон билан ўтган мўъминлардир. “Бахтсизлар” эса куфр узра вафот топганлардир. Аллоҳ сақласин.

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис мазмунига кўра инсон ҳали ҳомила ҳолатида унга руҳ ато қилингандан сўнг фаришталарга унинг тўрт нарсасини ёзишга буйруқ берилади: 1. Ризқи 2. Ажали 3. Амаллари 4. Унинг бахтли ёки бахсизлиги.

Шу каби асослардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёда моддий ҳолати қандайлигидан қатъий назар иймон билан яшаб, иймон билан ўтганлар дунёда ҳам охиратда ҳам бахтлидирлар. Дунёда куфрни танлаб, куфр билан ўтганлар ҳар икки дунёда бахтсиздирлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида

Ризқ Аллоҳдан

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК
#ақида

1073-CАВОЛ: Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига яхшиликлар қилиб турса бўладими? Нима амаллар қилсам уларга бунинг савоби етиб бориб туради?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик вақтларига чекланиб қолмайди. Балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бу яхшиликларнинг савоби уларнинг ҳақига етиб бориб туради.

عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ بَعْدَ مَوْتِهِمَا أَبَرُّهُمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، خِصَالٌ أَرْبَعٌ: الدُّعَاءُ لَهُمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا رَحِمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ

Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Расулаллоҳ! Мен учун ота онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. У зот: “Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг”, – дедилар»” Имом Бухорий “Адаб”да ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَجُلاً قَالَ‏:‏ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي تُوُفِّيَتْ وَلَمْ تُوصِ، أَفَيَنْفَعُهَا أَنْ أَتَصَدَّقَ عَنْهَا‏؟‏ قَالَ‏:‏ نَعَمْ‏.‏

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам: “Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар”. Имом Насоий ривояти.

Демак, ушбу ҳадисларга кўра фарзанд вафот этган ота-онасининг ҳақига қуйидаги яхшиликларни қилиши мумкин:
1. Ота-онанинг ҳақига дуо қилиш;
2. Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш;
3. Уларнинг ваъдаларини бажариш;
4. Ота-онанинг дўстлари ва қариндошларини ҳурмат қилиш ва уларни зиёрат қилиб туриш;
5. Уларнинг номидан хайру садақалар қилиш.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун нима қилиш керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#ақида

1096-CАВОЛ: Аёллар қабристонга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда қабр зиёратига рухсат берилган, балки тарғиб ҳам қилинган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"كنت نهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تزهد في الدنيا، وتذكر الآخرة"

яъни: “Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёдан қайтаради ва охиратни эслатади”, деганлар. (Ибн Можа ривоят қилган).

Уламолар ушбу ҳадисни қабр зиёратига рухсат бериш учун асос қилиб келтирадилар. Бироқ аёлларнинг ҳис-ҳаяжонлари эркакларникидан фарқ қилади. Шу боис китобларимизда аёлларнинг қабристонга бориши борасида бир неча хил фикрларни учратишимиз мумкин. Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи “Раддул муҳтор” китобларида ушбу масаладаги турли қарашларни келтиргач, уларнинг ортидан Хайруддин Рамлийнинг қуйидаги сўзларини келтиради:

إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ حَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ مِنْ غَيْرِ بُكَاءٍ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ .
وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ

“Агар аёлларнинг қабристонга бориши одатдагидек, йиғлаш, қайғуларни янгилаш ва ўликларни мақтаб жар солиш учун бўлса бу жоиз эмас. “Қабр зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин”, маъносидаги ҳадис ҳам мана шундай аёлларга қарата айтилган. Агар ёши катта аёллар ибратланиш, йиғи-сиғи қилмай, ўтганларга раҳмат сўраш ва солиҳ инсонларнинг зиёратидан табаррук ҳосил қилиш учун борсалар, бунинг зарари йўқ. Агар ёш аёллар бўлса, уларнинг қабристонга боришлари худди масжидга боришлари каби макруҳдир”.

Аллома Ибн Обидийн ушбу ибораларни келтиргандан сўнг масалага қуйидагича хулоса ясаганлар:

وَهُوَ تَوْفِيقٌ حَسَنٌ

яъни: “Хайруддин Рамлийнинг ушбу хулосалари мазкур масаладаги ҳар-хил сўзларни гўзал шаклда мувофиқлаштириш ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, уламоларимизнинг юқоридаги сўзларидан ёши катта аёллар эркакларга аралашмаган ҳолатда, сатри авратга риоя қилиб, йиғи-сиғи қилмай, ибратланиш мақсадида қабристонга бориб ўтганларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуо қилиб келишлари жоиз экани келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM