Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#CАВОЛ:
Asalomu alaykum qadrli ustozlar. Savolim o'xshash bo'lsa uzur. Bir do'stim bilan baxslashib qoldik O'zbekistonlik Abdulloh domla va kimligi nomalum bo'lgan Abdulloh Zufar ikkitasi boshqa boshqa insonlar to'g'rimi? savolim noo'rin bo'lsa uzur! Alloh sizlardan rozi bo'lsin.

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ домла номи билан танилган киши Ўзбекистонлик эмас,балки Қирғизистон фуқорасидир. Абдуллоҳ Зуфар асли Ўзбекистонлик ҳозирда хорижда туриб турли-туман фатволарни бераётган бемазҳаблардандир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#CАВОЛ:
Assalomu aleykum shogird ustozlarini oldida qanday majburyatlari bor?

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бунинг одоблари жуда ҳам кўп бўлиб, жумладан қуйидагилар: Дарсга мударрисдан олдин келсин. Ҳамма жойлашгандан кеч қолмасин. Чунки ўтирганларни безовта қилиш, улар билан салом алик қилиш уларга малол келади. Баъзида узрли кишилар бўлса безовталаниш уларга оғир ботади. Улуғларимиз айтганлар: Мударрисни куттирмаслик, балки уни кутиш одобдандир. Дарсга келишда энг гўзал ҳайъат ва мукаммал таҳоратда бўлиши лозим. Мударрисдан олдин гап бошламасин. Дарс аввалида одатга кўра ҳозир бўлганларни мударрис дуо қилса, улар ҳам мударрисни дуо қилсин. Баъзи машойихлар дуони тарк қилганларни койир эдилар. Уйқудан, мудрашдан, гаплашишдан, кулишдан ва таълим одобидан бўлмаган нарсалардан ўзини тийсин. Икки дарс (мавзу) орасида мударрисни изнисиз гапирмасин. Мударрис бир мавзуни тугатиб бошқа мавзуга киришганда ҳам гапирмасин. Бирон фойда кўринмаса бирон нарса гапирмасин. Бундан ташқари то умрининг охиригача уни ҳурматлаб эъзозлаши лозим бўлади.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#CАВОЛ:
Assalomu alaykum. Bir do'stim namozlarda farzdan keyin oyat al-kursiyni o'qish kerak, ya'ni sunnat namozdan keyin degandi. Hadislarga muvofiq ham shunday deyilgan. Lekin bizning masjidlarda ham farz, ham sunnat namozlar o'qib bo'lingandan keyin ushbu oyat o'qiladi. So'ramoqchi bo'lganim, oyat al-kursiyni qachon o'qilgani sunnatga muvofiq bo'ladi. Javob uchun oldindan raxmat!

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Суннат намоздан кейин ўқилгани афзалдир, чунки фарз билан суннат ўртасини узоқ ажратиб қўйиш яхши эмас.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#CАВОЛ:
Assalomu alaykum xurmatli ustozlar mani yoshim 21 da. Uylanmoqchi bo‘lgan qiz blan unashtirilib 2 yil dan keyin uylansam bo‘ladimi? javob uchun rahmat.

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида, унаштирилгандан сўнг тўйни тезлатиш тавсия қилинади. Агар маълум сабабларга кўра икки йилдан сўнг уйланадиган бўлсангиз, унаштиришнинг ўзи у қизни сизга ҳалол қила олмаслиги сабабли, ҳали никоҳ ўқимасдан олдин у билан кўришиб-гаплашиб юриш ҳалол эмасдир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар! Фарзандга Фирдавс деб исм қўйиш мумкинми?

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, Фирдавс деб исм қўйиш жоиздир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#CАВОЛ:
Ассалому алайкум!
Muslim.uz сайтида Қуръон тиловатини аудио форматлари бор экан, шуни юклаб олса ва эшитиб Хатм қилса бўладими?

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, юклаб олиб эшитсангиз бўлади. Қуръонни эшитишнинг савоби кўпдир. Имконингиз бўлса, бирга ўқинг. Шунда ўқиб хатм қилган савобига эришасиз.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Саволим шуки, баъзи сабабларга кўра эр хотинига "нафақангдан воз кечсанг бирга яшаймиз, бўлмаса йўқ" деб айтса нима бўлади?

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Агар эр мана шу гапни айтса, зиммасидаги фарз амалидан қочган бўлади. Унинг оиладаги раҳбарлиги йўқолади. Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор бўлади. Хотинини талоқ ёки мана шу каби ношаръий шартлар билан ушлаб туриш номард эрларнинг ишидир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

Савол мавзусига оид мақолалар:
📋 Эркакларга нима бўляпти?

📋Бахтли оила қуриш сабабларидан бири...

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#CАВОЛ:
Асалому алекум! Устозлар
жавоб учун олдиндан раҳмат ҳар кунимиз аср номозидан кейин эртанги кунга ўтади дейлади. Асрда икки елкамиздаги фаришталар хам дафтарини алмаштирар экан. Пайшанба куни дастурҳон устида ўтганларга дуо қилинади жумага ўтди деишади. Шу мавзу хақида Оят, ҳадис борми тушунтира олмаган бўлсам узр.

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аввал тун, сўнгра кун киради. Шунга кўра аср тугаб, шом кириши билан янги куннинг туни кирган бўлади. Ўтганларни дуо қилиш пайшанба кунига қайдланмаган. Уларни хоҳлаган куни, хоҳлаган пайтда дуо қилаверасиз.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
#Cавол #Жавоб

Cавол: Ҳурматли Муфтий ҳазратлари! Қуръони карим оятларининг сони китобларда ҳар хил айтилган. Баъзиларида 6666 га дейилса, бошқаларида ундан кам адад кўрсатилган. Оятларнинг сони қанча?

Жавоб: Қуръон оятлари сони ҳақида кўп ривоятлар келган. Кўфаликлар Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоятига суянилиб 6236 оят, дейишган. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Қуръон 6218 оят деса, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) 6216 оят дейди. Исмоил ибн Жаъфар Маданийга кўра 6214 оят, яна 6212, 6204 ва 6226 оятдан иборат деганлар ҳам бор.

Бу дегани Қуръон оятлари кўп ёки кам дегани эмас, балки баъзи уламолар Қуръоннинг оятларини бир-бирига қўшиб, икки оятни битта деб (маъносидан келиб чиқиб) ҳисоблаганлари учун уларнинг сони турлича ҳисоб қилинган.


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Аллоҳ йўлида жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилганнинг савобига эриштирувчи калималарни биласизми?


#Савол: Намоздан сўнг тасбеҳ ўгирилаётганида 33 мартадан “Субҳоналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳу акбар” дейилади. Ушбу сўзларнинг айнан 33 мартадан айтилишининг сири нимада? 

#Жавоб: Саҳобалардан баъзи камбағаллари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Бадавлатлар туя, мол, қўйларни Аллоҳ йўлига қурбонлик қилиб катта-катта савобларнинг эгаси бўлишяпти. Бизларда ундай мол-дунё бўлмаса, улар қилган савобни қандай қила оламиз”, деб арз қилишганида: “Сизлар ҳар намоздан сўнг 33 марта “Субҳоналлоҳ”, 33 марта “Алҳамдулиллаҳ”, 33 марта “Аллоҳу акбар” десангиз, булар 99 та бўлиб, уларни “Ла илаҳа иллаллаҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, ...(охиригача)”ни айтиш билан 100 мартага етказсангиз, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилганнинг савобини топасизлар” деганлар. Демак, рақамга эмас, балки Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг сўзларига эътибор беришимиз лозим.

 Сўраган эдингиз китоби асосида тайёрланди

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#CАВОЛ:
Ассалому алайкум! 25 ёшли қизим операция бўлди. Операцияга киришидан олдин бошидан 15 000 сўмни 3 бор айлантириб "Эсон-омон операциядан чиқсанг номингдан қўй эҳсон қиламан "деб Аллоҳ таолога ваъда бердим. Операциядан чиқди ойлигим чиқса инша Аллох қўй олиб хайр эҳсон қилмоқчиман. САВОЛ: Эҳсон қилиш тартибини қандай ўтказай?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сизнинг ваъдангиз қўй сўйиш бўлган. Яъни сиз учун энг муҳими қўй сўйиш. Ваъдангизга мувофиқ қўйни сўйинг ва муҳтож кишиларга тарқатинг. Бу эҳсоннинг энг яхши кўринишидир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Савол_Жавоб

#Савол: Қазо намозларни қайси пайт ўқиган маъқул?

#Жавоб: Аслида намозларни иложи борича ўз вақтида адо этишга ғайрат қилиш керак. Инсоннинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно. Энди ана шу ҳолатлар сабаб намоз қазо бўлиб қолса, уларни адо этишга маълум бир вақт ажратилмаган. Аммо куннинг уч вақтида ўқиб бўлмайди. Булар кун чиқаётган, қуёш тиккага келган ва кун ботаётган вақтлардир (“Баҳрур роиқ”).

«Ҳидоят» журнали
«Сўраган эдингиз» рукнидан

Сизда саволлар борми? Унда Savollar.muslim.uz сайти орқали ЎМИ Фатво ҳайъатига юборинг.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Савол: Ассалому алайкум. Тунги соат 12дан кейин саҳарлик қилиб кейин ният қилиб ухласа бўладими

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, жоиз. Лекин саҳарликни бомдод вақти киришига тақаб ёпиш суннат амаллардан ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

БАТАФСИЛ


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Савол: Ассалому алайкум. Тунги соат 12дан кейин саҳарлик қилиб кейин ният қилиб ухласа бўладими

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, жоиз. Лекин саҳарликни бомдод вақти киришига тақаб ёпиш суннат амаллардан ҳисобланади.

#Савол: Ассалому алайкум! Рўзадор одам йўлда наушникда мусиқа эшитса тутган рўзаси очилиб кетмайдими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Тутган рўзаси қабул ёки қабул эмаслигини Аллоҳ таоло билади. Лекин рўза пайтида нафақат ношаръий ишлар, ҳатто мубоҳ ишлардан ҳам сақланиш тавсия қилинади. Шундан хулоса чиқариб олинг.

#Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Саҳарлик ва ифтор вақтида ўқиладиган дуолар ўрнига ўзингдан дуо келтирса бўладими ё фақат шу калималарни айтиш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, мазкур пайтларда хоҳлаган дуоларни қилишингиз мумкин.

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/8356
Forwarded from Muslim.uz
#Савол: Ассалому алайкум. Тунги соат 12дан кейин саҳарлик қилиб кейин ният қилиб ухласа бўладими

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, жоиз. Лекин саҳарликни бомдод вақти киришига тақаб ёпиш суннат амаллардан ҳисобланади.

#Савол: Ассалому алайкум! Рўзадор одам йўлда наушникда мусиқа эшитса тутган рўзаси очилиб кетмайдими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Тутган рўзаси қабул ёки қабул эмаслигини Аллоҳ таоло билади. Лекин рўза пайтида нафақат ношаръий ишлар, ҳатто мубоҳ ишлардан ҳам сақланиш тавсия қилинади. Шундан хулоса чиқариб олинг.

#Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Саҳарлик ва ифтор вақтида ўқиладиган дуолар ўрнига ўзингдан дуо келтирса бўладими ё фақат шу калималарни айтиш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, мазкур пайтларда хоҳлаган дуоларни қилишингиз мумкин.

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/8356
#Жаннатнинг саккиз номи

#Савол: Жаннатнинг бир неча номлари хусусида эшитганман, Сиздан илтимос, жаннатнинг номлари ҳақида тушунча берсангиз.

#Жавоб: Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:
1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф, 107).
2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу (лар) улкан ютуқдир» (Тавба, 72).
3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир» (Нажм, 13–15).
4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро, 85).
5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди» (Фурқон, 15).
6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир» (Ғофир, 39).
7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир» (Анъом, 127).
8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар»(Фотир, 35).


«СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...» китобидан
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Фатво ҳайъатига келган саволлар (20-қисм)

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

#Савол: Ассалому алайкум. Саволим шуки жунуб бўлган киши ғусл қилмасдан олдин бировга гапириши, кўчага чиқиши, овқат ейиши, сув ичиши мумкин эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Шу ишлардан олдин ғусл қилиб олган яхшидир.

#Савол: Ассалому алайкум мен яна сизга савол билан мурожаат қилмоқчиман Южный Корея давлатида яшайман намоз ўқимоқчиман, дуо қилмоқчиман лекин қиблани ҳеч аниқлаб ололмаяпман компас юклаб олдим, аниқ кўрсатмаяпти, қайси тарафга қараб ўқишни билмаяпман. Сўраб суриштирдим ҳамма айтдики, муслим про дастурида компас бор дейишди, лекин компас аниқ кўрсатмаяпти. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар қиблани биладиган инсон йўқ бўлса, шуни бошқа йўл билан ҳам аниқлашнинг имкони топилмаса, унда ўзингиз ўз фикрингизга таяниб бир тарафни қибла деб қасд қиласиз ва шу тарафга қараб намоз ўқийсиз.

#Савол: Ассалому алайкум. Саволим қўйидагича, 2017 йилнинг июнь ойида ўғиллик бўлган эдик шунга қарамай аёлим яна ҳомиладор бўлиб қолибди. Гап шундаки болани дунёга келтиришни соғлиги кўтара олармикин деб қўрқаяпмиз. Аёлимда белининг икки жойида грижаси (диск чурраси) бор. Ҳар доим белида оғриқ бор. Болани олдириш гуноҳ аммо соғлигини ҳам ўйлашимиз керак. Сизлардан илтимос маслаҳат берсангизлар.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар бирор ишончли омонатдор шифокор ҳомилани она ёки бола ҳаётига жиддий хавфи борлигини айтса ва шу пайтда ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлмаган бўлса унда уламоларимиз бундай ҳомилани олдириб ташлашга рухсат берганлар.

Барча жавобларга ўтиш

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Савол: Ассалому алайкум. Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон айтилганида қай тарзда айтилади? Ўнг ва чап қулоғига алоҳида айтиб чиқиладими ёки бир марта айтиладими?

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўнг қулоғига азон, чапига иқома айтилади. Болани қибла томонга тутиб, аввал ўнг қулоғига азон, сўнг чап қулоғига иқома айтилади.

#Савол: Ассалому алайкум. Хавфли, урушадиган спорт билан шуғулланаман《ММА》 бу спорт ислом динида мумкинми? Одамларга озор етказиладиган бокс ва яна шунақа спортларга фикрингиз қандай?

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ислом одамларнинг танасига эмас, ҳатто қалбига озор берадиган ишлардан ҳам қаттиқ қайтаради. Бизнинг фикримиз эмас, Исломнинг кўрсатмаси сўралади.

#Савол: Ассалому алайкум. Домла мен бир инсонга сизга умуман смс ёзмайман деб Аллоҳнинг номини тилга олиб айтганман. Ҳозирга келиб афсусланаяпман, гапирган гапимдан энди у инсон билан қандай мулоқот қилсам бўлади? У инсонга фақат смс ёзмайман деганман телефон қилиб гаплашсам бўладими ?

#Жавоб: Ва алайкум ассалом! Сиз кимсизу, у одам кимлиги бизга қоронғу. Орада маҳрам-номаҳрамлик масаласи бор-йўқлиги маълум эмас бизга. Номаҳрам одам бўлса, қасам ичмасангиз ҳам, смс ёзиш ҳам, телефон қилиш ҳам мумкин эмас. Ота-она, ака-укангиз бўлса, қасамингизга тавба қилиб, каффорот тўлаб, қайта смс ёзиш ва телефонда ҳам алоқани тиклашингиз шарт.

Барча жавобларга ўтиш

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Муфтий ҳазратлари!

Жамоат намозида олдинги саф тўлгач, кейинги сафга қаердан туриш керак: ўртаданми ёки ўнг томонданми?


#Жавоб: Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Аммо баъд. Жамоат намозида имом сафнинг олдида, ўртада туради. Узрсиз ўнг ёки чап томонда турса, суннатга хилоф иш қилгани учун гуноҳкор бўлади. Имомга эргашган кишилар учун энг фазилатли жой имомга энг яқин бўлган жойдир (“Фатовойи Ҳиндийя”). Шунга кўра, олдинги саф тўлган бўлса, кейинги сафга ўртадан бошлаб турилади.

“Hidoyat” журналидан
@muslimuzportal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM