Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Иблис: “Эй Раббим, менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бер, менинг жонимни олмай тур, – деди. Аллоҳ: “Сенга муҳлат берилди”,- деб айтди. Бунга “шукр” сифатида Иблис шундай деди: “Энди мени йўлдан оздирганинг сабаб, мен уларнинг барчасини йўлдан адаштираман, уларга Ер юзида гуноҳ ва маъсиятларни зийнатлаб кўрсатаман, илло булар ичида содиқ, мухлис бандаларинггагина бас кела олмасман, чунки уларнинг иймонлари, Сенга бўлган ишончлари кучли. Шунда Аллоҳ деди: “Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл шудир”. Яъни: Эй Иблис, менинг мухлис бандаларимни йўлдан оздира олмаслигинг Менинг ҳикматим, адолатим ва раҳматимдир.

“Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир”, яъни: Менинг ихлосли бандаларимни Тўғри Йўлда чалғитишга қудратинг етмайди.

“Илло сенга эргашган гумроҳларнигина(йўлдан оздира олурсан)”. Яъни: Лекин фақатгина адашиб, сенга эргашган одамлар орасидаги иймони заиф бўлган кимсаларнигина Тўғри Йўлдан оздира олурсан (Ҳижр сураси 36-40-оятлар).

Ушбу оятдан малум бўлдики, шайтон #васваса, #гуноҳ ишларни зийнатли қилиб кўрсатиш орқали ҳаммани йўлдан оздира олиш имконига эга экан, лекин ихлосли мўминларни ҳеч қачон тузоғига илинтира олмаслигини тан олган.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қалбни қорайтириб, баракани кетказадиган #гуноҳ

Cудхўрлик катта гуноҳлардан саналади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юборманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Зора, (шунда) толе топсаларинг” (Оли Имрон, 130).

“Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва (чинакам) мўмин бўлсаларинг, судхўрлик сарқитидан воз кечинглар!” (Бақара, 278).

Аллоҳ таолонинг ҳар бир амр ва қайтариғида биз учун фойдалар бор. Судхўрлик қилишдан қайтарилишимиз ҳам бежиз эмас. Чунки рибо икки дунёда фақат зарар келтиради. Бундай зарарларнинг айримларини олимлар қуйидагича кўрсатишган:

#Рибо қалбни қорайтиради. Рибо билан шуғулланган киши хасис бўлади, мол-дунёнинг қулига айланади. Мулки қанча кўпайса ҳам, кўзи тўймайди. Бундай инсонлар қалбида эзгулик, раҳм-шафқат йўқ. Пайғамбаримиз рибо еювчини, едирувчини, уни ёзувчи, гувоҳ бўлганларни ҳам лаънатладилар ва: “Улар тенгдир”, дедилар.

#Рибо баракани кетказади. Пайғамбаримиз: “Рибодан мол кўпайса ҳам, оқибати камлик бўлади”, деганлар. Аслида, судхўрнинг бойлигида яхшилик йўқ, топган-тутгани икки дунёда ҳам зарарига хизмат қилади. Абдуллоҳ ибн Ҳанзаладан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз : “Кишининг билатуриб судхўрликдан бир динор емоғи ўттиз олти зинодан оғирроқдир”, деганлар (Имом Аҳмад).

#Рибо одамлар орасига нифоқ солади. Судхўрлик қилувчи зориқиб ҳузурига келган кишиларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига унинг ночорлигидан фойдаланиб қолишга уринади. Ҳожатларини битириш учун қарз олганлар ундан осон қутулолмайди. Шу боис рибо еювчи одамлар орасига адоват уруғини сепади. Чунки у берган қарзига ҳар куни фоиз қўшади. Кўпинча бечора қарздор судхўрдан халос бўлмай бу дунёдан ўтиб кетади. Кейин эса қарзини узиш унинг фарзандлари зиммасига қолади.

#Рибо одамни лоқайд ва дангаса қилади. Судхўрлик қилувчи доим осонгина мўмай даромад топиш илинжида юради. Натижада у кўп гуноҳларнинг боши саналган дангасалик, лоқайдликка берилади. Динимиз ҳалол меҳнатда пешона тери билан оила боқувчи мўминларни улуғлайди.

Аслида мўмин одам бир кишига холис ният билан берган қарзи учун ҳам ажр олади. Динимизда ғамгин кишининг кўнглини шод этиш улуғ ишлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз “Ким бир мўминнинг дунё ташвишларидан бир ташвишини кетказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини кетказади. Ким камбағалнинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик пайдо қилади”, деб марҳамат қилганлар.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма!..

Аллоҳ таоло Исро сурасида бандаларини бир нечта катта гуноҳлар: исроф, бахиллик, болаларни камбағалликдан қўрқиб ўлдириш, зино, одам ўлдириш, етимни молини ейиш, тарозудан уришдан қайтариб, уларнинг охирида ер юзида кибрланиб юришни ҳам санайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

“Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма! Чунки асло ерни тешиб кира олмайсан ва бўй-бастда тоғларга ета олмайсан. Буларнинг барча ёмонлари Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳ(лар)дир” (Исро сураси 37-38-оятлар).

Қуръони каримда зикр қилинишича солиҳ банда Луқмони ҳаким ўғлига камтар бўлиш, ер юзида кибрланиб юрмасликни тавсия қилганлар. Мутакаббирларни Аллоҳ таоло севмаслигини билдирганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

“Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” (Луқмон сураси 18-оят).

#кибр #гуноҳ #Одамлар
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РИЗҚИНГИЗДА ТАНГЛИК ЮЗ БЕРИШИ СИЗНИ ҲАРОМ ЙЎЛ ЙЎЛЛАРГА УНДАМАСИН!

Aгар сизларга Аллоҳ тақдир қилган ризқнинг келиши бирон сабабга кўра кечикса, шошқалоқлик, сабрсизлик қилиб уни ҳар хил гуноҳ ва ношаръий йўллар билан эмас, Аллоҳнинг амрига итоат этиш билан, ҳалол воситалар орқали талаб қилинглар. Ризқингизда танглик юз бериши сизни ҳаром йўл йўлларга ундамасин!

🌙 Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади” (Имом Табароний “Авсат” ва “Соғийр”да ҳасан санади билан ривоят қилган).

Манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#РИЗҚ #ГУНОҲ #ҲАЛОЛ #АЛЛОҲ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гуноҳ #ширк
#тавҳид

🎬 Кабира гуноҳлар нечта?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ

Исломда гуноҳни қасд қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM