Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ИСКАНДАРХЎЖА" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🕌 Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Искандархўжа” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🤲Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

☪️ Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ният қандай бўлиши керак?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uyqudan turganda bajariladigan 5 amal

#sunnat #uyqu #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ЎЗГАРАДИГАН ИНСОНСИЗ!

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли ўзгармасликка қарор қилганди, натижада унинг оқибати ҳалокат бўлди!

Фиръавннинг аёли ўзгаришга қарор қилган эди, натижада Жаннат аҳли хонимларидан бўлди!

Бири энг катта даъватчининг ўғли, бири эса энг катта золимнинг аёли.

Демак, вазиятларингиз, лавозимларингиз қандай бўлишидан қатъи назар, ўзингизни ўзгартиришга қодир ва бу борада қарорга эга шахс экансиз!

Ўзгартиришга киришганингизни ўзида қийин деб ўйлаганингиз ишнинг энг катта қисмига эга чиққан бўласиз. Зеро, қийин кўринган ҳеч бир иш қатъиятлилар наздида қилиб бўлмас иш эмас.

Инсонлар доим ўзгартириш томон ҳаракат қиладилар. Бироқ бу ўзгартириш ё яхши томонга, ёки ёмон томонга қаратилган бўлади. Ўзгармасдан яшайдиган одам жуда кам. Ҳамма ҳам ўзгаради, фақат кимдир олдинга олға қадам ташлаб ўзгаради, яна кимдир ортга чекиниб. Бу ҳақда Қуръони каримда оят бор:

“Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир” (Муддассир сураси, 37-оят)...

🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#sarhisob

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2023 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоби


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Роббим, рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса,

لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ

«Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.
Баъзилар:

فَلَكَ الحَمْدُ حَتَّى تَرْضَى

«Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.


Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:
«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди.

#duo #Alloh #hamd

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Нега Расулуллоҳ ўнг қўлларини ёноқларига қўйиб ухлардилар?

Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак”

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйқу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди.

Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади.

Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.

Даврон НУРМУҲАММАД

#sunnat #maqola #uhlashga_yotish

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM