Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
УНИНГ РЎЗАСИДАН ФАҚАТ ОЧ ЮРГАНИ ҚОЛАДИ

(Алданган) агар рўза тутса, бекорчиликка берилади. Аллоҳ омонатга берган аъзоларини гуноҳлардан тиймайди. У ейиш ва ичишдан тийилса-да, мўминларнинг гўштини ейди (ғийбат қилади), тақиқланган, қайтарилган жойларга қарайди. Қайтарилган нарсаларни эшитади. Бекорчи гапларни гапиради. Рўза инсоннинг озиғи бўлган нарсалардан тийилишдир. Булар: овқат, ичимлик ва аёлларга қўшилиш. Мана шулар одам боласининг энг катта шаҳватларидир. (Рўзада) бу нарсалардан тийилиш Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун буюрилган. Агар шуни қилиб, бошқа аъзоларни эътиборсиз қолдирса, сўнг унга ман қилинган, қораланган бошқа шаҳватларга енгил қараса, ана шу ташқи тийилиш билан ўз кўнглини хотиржам қилган, аммо Аллоҳ таоло ҳамиша ҳаром қилган ботиний шаҳватларни эътиборсиз қолдириб алдангандир. У очлик, ташналик ва аёлларга қўшилмаслик(нинг ўзи етарли дейиши) билан алдангандир...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#roza #maqola
🌙 НАФСИНГИЗНИ РАМАЗОНДА ТАРБИЯ ҚИЛИНГ!

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган (даражадаги) емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир (жой қолсин)”...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#roza #maqola
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚИЙ МУВАФФАҚИЯТ

🌙 Қуръони каримда бир буюк оят борки, бизга дунёда муваффақиятга эришиш ва охиратда нажот топишнинг тўртта асосий сабаби ҳақида сўзлайди. Улар: рукуъ қилиш, сажда қилиш, Аллоҳга ибодат қилиш ва қаерда бўлса ҳам яхшиликлар қилиш. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, иймон келтирганлар, рукуъ, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз” (Ҳаж сураси, 77-оят).

🔸 “Яхшилик қилинглар” буйруғи барча яхшиликни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда яхшилик ҳақида айтадики: “Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор” (Нисо сураси, 114-оят)...
➡️БАТАФСИЛ

#maqola

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муваффақият омиллари

... Вақтни тўғри тақсимлаш. Ёшлар кўп нарсага эътибор қилиб, бирданига ҳамма нарсага эришишни истайди, ўзини гоҳ унга, гоҳ бунга уради. Аммо диққатни асосий нарсаларга қаратмаслик, бир ишни бошлаб, охирига етказмаслик оқибатида муваффақиятга эриша олмай қолиш ҳоллари кўп учрайди. Вақтни тўғри тақсим қилинг. Ўзингиз учун муҳим бўлган ишларни белгилаб, тоқатингизга кўра кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик режа тузиб олинг. Асосийси, оз бўлса-да, давомли бўлган амал севимли эканини унутманг. Шунда суннатга мувофиқ иш қилган бўласиз...

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #muvaffaqaiyat

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM