🌱Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир
🔹 Куни кеча, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига сафарлари давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқаздилар.
🔸Айтиш лозимки, яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишларини жадаллик билан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган эди. Шунингдек, унда ушбу лойиҳа соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилиши белгилаб олинган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.
Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.
Манба

🌙 Имом-домлалар билимларини синовдан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёни давом этмоқда
🔹Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимларининг билим ва малакаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу маънода кейинги кунларда барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойиларнинг билимлари, касб маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланиб, тегишли малака тоифалари тақдим этилмоқда.
🔸Мазкур жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🔹Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимларининг билим ва малакаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу маънода кейинги кунларда барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойиларнинг билимлари, касб маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланиб, тегишли малака тоифалари тақдим этилмоқда.
🔸Мазкур жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Вакилларимиз иштирокидаги Қуръон мусобақаси бошланди
📆 Бугун, 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида вакилларимиз иштирокидаги халқаро Қуръон мусобақаси бошланди.
✅ Мазкур Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳакам сифатида ва ушбу институт талабаси Сирожиддин қори Жалилов иштирокчи бўлиб қатнашмоқда.
🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизга муваффақият ва зафар ато этсин!
Ушбу линк орқали мусобақа жараёнини кузатиш мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=IX3ueMrEhkY

⚡️Тайинлов: Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари-“Вақф” хайрия ишлари бўйича директори
🔸2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилди.
🔹Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.
🔸Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
➡️Батафсил

🕌 Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди
🔹Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
🤲 Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди.
🔹Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.