Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда

📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.

🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифага муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

📊Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида мазкур жараёнга бошқа вилоятларда ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кўриляпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эҳромдаги инсон хушбўй нам салфетка ишлатиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги инсон била туриб хушбўй нам салфетка ишлатиши макруҳ бўлади. Ундан ташқари жаримасига садақа қилиш лозим бўлади. Яъни, буғдойдан ярим соъ (2 кг) ёки унинг қийматини мискинларга садақа қилади. Бу садақани Маккада қилиш афзал саналади. Буғдойдан ташқари бир соъ (4кг) арпа ёки хурмо ёхуд унинг қийматини бериш ҳам мумкин. Агар билмай ишлатиб қўйса, гуноҳкор бўлмайди, бироқ садақа вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ – МИЛЛАТ МАСАЛАСИ!
Ҳомиджон домла Ишматбеков

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куннинг барокати тонг билан

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганида оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти).

➡️ Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Оилада бағрикенг бўлиш – бахт-саодат омили

▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Аббосхон домла ҚОСИМОВ – Фатво маркази мутахассиси

#Жума_суҳбатлари

СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн #ислом
#ҳадис_ва_фиқҳ #гуноҳ

Исломда гуноҳни қасд қилиш

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ОХИРГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоат намозида охирги сафда бир киши туриши мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги саф четидаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, намозга кейин келган киши ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar