Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жамоатдан ортиб колган овкатни нима килиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсонлардан ортиб қолган таом ва ичимликлар ҳалол бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз. Агар бир гуруҳ кишилар тўпланиб зиёфат қилганидан сўнг таом ортиб қолса, бу таом уларнинг ҳаққи ҳисобланади. Барчалари тенг бўлиб, олиб кетишлари мумкин ёки улар рози бўлса ичларидаги бирлари олиши ҳам мумкин. Агар улардан бирор киши қолган таомларни олиб кетмаса, у таомларни ташлаб юбормасдан уларга ҳизмат қилаётганлар ёки бошқа бирор киши олиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ СУЙГАН НАРСАЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши тушни жуда-жуда ёқтирар эдилар” (Имом Аҳмад, Имом
Насоий ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (22-10-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤝 Доғистон делегацияси билан учрашув

Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

Manba

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИ_НАШР

📚 «ИСЛОМ ДИНИДА ТИНЧЛИК» РИСОЛАСИ НАШРДАН ЧИҚДИ

✅️ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот мар­кази томонидан таржима қилинган ушбу рисола Мусулмон жамиятларида тинчликни қўллаб-қувватлаш форуми (БАА) раиси, етук уламо Абдул­лоҳ бин Байя таҳрири остида чоп этилган “Тинч­­­­лик” асари асосида нашрга тайёрланди.

✅️Умид қиламизки, бу юртимиз тинчлиги, хал­қи­миз маънавиятининг юксалиши йўлида бар­ча­мизга фойдаси тегадиган рисола бўлади. Имом хатиблар ва маънавият-тарғибот соҳаси хо­­дим­­ларига ташвиқот ишларида фойдала­ниш­да муҳим қўлланма бўлиб қолади.

📝 Ҳажми: 112 бет
📏 Бичими: 84х108 1/16
📚 Муқоваси: Юмшоқ
🖨 Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот мар­кази»
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

📖 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 26 апрелдаги 03-07/2981-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Батафсил: 👉 bukhari.uz/?p=31964

Яқинларингизга улашинг!
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ғам-қайғули дамларда Расул алайҳиссалом қайси дуоларни ўқиганлар?

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайғу-ғам келганда кўп дуо қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қай бир банда ўзига ғам-ташвиш етганида: “Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий” деса, албатта Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказади ҳамда ўрнига шодликни алиштириб беради” (Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Қазо (амр-ҳукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки Китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетказувчи ва ғам-ташвишимни аритгувчи қилгин”...
➡️Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИКДАН КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

🔹Шу йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат, таклиф ва мулоҳазаларини тингладилар.

📝 Таъкидлаш керакки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари тизимли равишда юртдошларимизни қабул қилиб, уларнинг диний-маърифий мавзудаги саволлари, ўйлантираётган масала ва муаммоларини тўғридан-тўғри мулоқот асосида эшитиб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилинади.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда

📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.

🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифага муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

📊Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида мазкур жараёнга бошқа вилоятларда ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кўриляпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar