Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 ФАТВОГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

📚Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан ўтказилаётган “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Унда фатво ва мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги муҳим масалалар таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 200 дан зиёд йирик делегатлар томонидан муҳокама қилинмоқда.

🗞 Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли йиғин ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.

Анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Вақф ишлари вазири Муҳаммад Мухтор Жума, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода каби йирик уламолар, муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
Live stream started
🔴ЖОНЛИ: ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ "Тавба" сурасининг 73 оятидан 111 оятигача 19.10.2023

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://youtube.com/live/usGcoAD7an4?feature=share

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
Live stream finished (56 minutes)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира шаҳридаги “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжумандаги нутқлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 УЧ ДАВЛАТ МУФТИЙЛАРИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом жаноблари ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан муҳим масалалар юзасидан мулоқот ўтказдилар.

🤝Дўстона руҳда ўтган учрашувда конференция юқори даражада ташкил этилгани ва аҳамияти ҳақида сўз юритиш баробарида ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларга тўхталдилар.

🔹Шунингдек, мулоқот чоғида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда ватан, халқ ва дин равнақи йўлида жуда катта ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди. Бундан ташқари, у Шайхулислом даражасига етишда Тошкент ва Бухородаги устозлари, сафдошлари ва билим даргоҳларининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини изоҳлади.

📑 Самимий мулоқот чоғида муфтийлар халқаро анжуманда муҳокама қилинган масалалар, билдирилган таклифлар таҳсинга лойиқ экани ва уларни амалиётга жорий этиш жуда катта самара беришини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, томонлар келгусидаги истиқболли режалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва анжуманлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИНИ ТЎСИБ ҚЎЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1128-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп қаватли уй ва ҳовлиларга тегишли пиёдалар йўлакларини темир панжаралар қуриб, мевали дарахтлар экиб ёки гулзорлар қилиб йўлакларни тўсиб қўйиш, қурилиш молларини ҳафталаб кўчаларда қолдириш, умумий фойдаланадиган жойларни автотураргоҳ қилиб олиш холатлари кузатилмоқда. Бу ишлар оқибатида пиёдалар, хусусан мактаб ўқувчилари автомобил йўлидан юришга мажбур бўлмоқдалар, гоҳида автоҳалокатлар ҳам учраб турибди. Динимизда кўчаларни, аҳоли фойдаланадиган жойларни ўз манфаати учун тўсиб олиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аҳоли фойдаланадиган жойлар, автомобил йўллари ҳамда пиёда йўлаклари барча баробар фойдаланадиган жойлар ҳисобланади. Ҳеч кимнинг уни эгаллаб олишга ҳаққи йўқ.

عن حذيفة بن أسيد رضي الله عنه: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ((من آذى المسلمين في طرقهم، وجبَتْ عليه لعنتهم))

Ҳузайфа ибн Усайд разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким мусулмонларга уларнинг йўлларида озор берса у одамга, уларнинг лаънати вожиб бўлиб қолади” (яъни уларни лаънатига ҳақли бўлиб қолади) деганлари ривоят қилинади. (Имом Табароний ривояти).“Баҳрур роиқ” китобида:

ومن أخرج إلى طريق العامة كنيفا أو ميزابا أو جرصنا أو دكانا فلكل نزعه... فقال شمس الائمة: إن كان الاحداث يضر بأهل الطريق فليس له أن يحدث ذلك، وإن كان لا يضر بأحد لسعة الطريق جاز له إحداثه فيه ما لم يمنع منه .

Яъни: “Бирор киши омма йўлига ҳожатхона қурса, ё сув тарновини чиқариб қўйса, ёки минора ё дўкон қурса кўчадан фойдаланувчи ҳар бир киши уни бузиб ташлашни талаб қилиш ҳаққига эга бўлади. Шамсул аимма айтадилар: Оммани йўлига ўз фойдаси учун бирор нарса қуриш, йўлдан фойдаланувчиларга зарар қилса, дуруст эмас. Бироқ йўл кенг бўлиб, ҳеч кимга зарар қилмаса, фойдаланувчилардан қаршилик ҳам бўлмаса, бу дурустдир,” дейилади.

Ҳадиси шарифларда, мусулмонларнинг йўлларидан озорни олиб ташлаш, йўловчиларга кенг шароит яратиш савобли ишлардан экани таъкидланади.

Абу Барза ал-Асламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен: “Ё Расулаллоҳ! Мени бирон ишга буюринг, шуни қилиб юрай”, дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўлдан озорни четлатинг, шу сиз учун садақа бўлади”, дедилар (Имом Бухорий "Ал-адабул-муфрад"да ривоят қилганлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўл устидаги мусулмонларга озор берадиган бир дарахт (бута)ни кесиб ташлагани сабабли жаннатда кезиб юрган бир кишини кўрдим, деб айтдилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Юқорида ўтган иборалардан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:
Аҳоли фойдаланадиган жойларни, пиёдалар йўлакларини темир панжаралар билан беркитиб қўйиш, мевали дарахтлар экиб ёки гулзор қилиб тўсиб қўйиш ҳолатлари, автомобил йўлларида қурилиш молларини ҳафталаб қолдириш, йўловчиларга ва маҳалла аҳолисига зарар берса дуруст эмас.

Ҳеч кимга зарар бермайдиган ва бирон шахс эътироз билдирмаган ҳолатларда вақтинчалик фойдаланиб туриш мақсадида бу ишларни қилиш жоиз ҳисобланади. Лекин масъул томонлар ёки шу йўлдан фойдаланиш ҳаққига эга ҳар қандай шахснинг талаби билан бу нарсалар бартараф қилиниши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook