Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Имом-хатиб дин ғами ва халқ дарду ташвиши билан яшаши керак

Шу йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

🤲 Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатиблик масъулияти, дин ва миллат ривожи учун хизмат қилиш ҳамда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Фарғона вилоятида охирги йилларда диний соҳада кўплаб натижаларга эришилгани, ҳали тизимда кўплаб қилиниши лозим бўлган ишлар борлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кузатилаётганини мисоллар билан келтириб ўтдилар.

#муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Файзли суҳбатлар, заковатли талабалар ва дин пешволарига тавсиялар - Андижон вилояти сафари

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @diniysavollar
ҚАНДАЙ САВОБ БИЛАН ГУНОҲИМНИ ЮВСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен 3-4 йилдан бери ахлоқсиз филмларни кўрардим. Энди дўзахдан қўрқяпман. Қандай савоб билан гуноҳимни ювсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тезда чин кўнгилдан тавба қилинг ва ўша жирканч одатга қайтмасликка азму қарор қилинг! Мана шундай чин тавба ўтган гуноҳларни ювади.
Аллоҳ таолонинг фарзларини адо қилинг. Хусусан, фарз намозларини ўз вақтида шариатимизда буюрилганидек қилиб ўқинг. Чунки мукаммал адо этилган намоз ҳам фаҳш ва мункар ишлардан тўсади. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиб юринг. Ҳаром ишлардан узоқ бўлинг.

Бўш вақтингизда фойдали ишлар билан машғул бўлинг, китоб ўқинг, солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлиб улар билан дўстлашинг, ибодатда бўлинг. Шунда умид қиламизки, Аллоҳ таоло фазли марҳамати билан Сизни дўзахдан узоқ қилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎШТНИ ҲАЛОЛЛИГИНИ БИЛМАСАК ҲАМ "БИСМИЛЛАҲ" ДЕБ ЕЯВЕРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Одатда тушлик вақтида кўчадаги ошхоналарда овқатланишга тўғри келади. Лекин гўшт ҳалол сўйилган-сўйилмаганини билмаймиз. Шундай шароитда ошхона ишчиларидан гўшт ҳалолми деб сўраб қўйиш керакми, ёки овқатни "Бисмиллаҳ" деб еявериладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўштни ҳалол бўлиши учун сўйилаётганида Бисмиллаҳ айтилиши керак. Еяётган вақтда Бисмиллаҳни айтиш кифоя эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ
АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ

Аллоҳ таоло у зотни мадҳ этиб, бундай марҳамат қилган: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят).

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам парданишин қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар юзларидан билар эдик” (Имом Бухорий ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИСССАЛОМНИНГ УММАТГА БЎЛГАН МУҲАББАТЛАРИ БЕҚИЁС ЭДИ

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмадхон ҳожи” масжидига ташриф буюриб, жамоатга маърифий суҳбат қилдилар. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари масжид қавмига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларга бўлган муҳаббатлари, кўрмай у кишига имон келтирганларни соғинишлари ва дуолари ҳақида сўзлаб бердилар.

🔹Муфтий ҳазратлари суҳбатларида айни кунларда мусулмон дунёсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой нишонланаётгани, бу санада Ул зотнинг сийратларини кўпроқ мутолаа қилиб, салавоту саломлар йўллашнинг фазилати ҳақида сўз қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍11 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 33-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Тавба " сурасининг 37 оятидан 72 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (44 minutes)