Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Тилло эмас, тупроқдир аслинг
#такаббурлик #куфр #кибр

Аллоҳ таоло Исломни инсониятни яхшиликка бошлаш, одам зотини энг гўзал фазилатлар соҳиби этиб тарбиялаш мақсадида нозил қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай марҳамат қилганлар: “Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилганман”.

Демак, киши Ислом дини таълимотларига риоя қилиб яшар экан, унда энг гўзал ахлоқ ва фазилатлар намоён бўлиб, ўз-ўзидан иллатлар, ёмон феъл-атворлар йўқолиб боради.

Динимиз таълимотида инсонлар ўртасида зиддият ва адоват уруғини сепишга сабаб бўладиган иллатлар қораланади.

Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!” деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”.

Дарҳақиқат, такаббурлик куфр билан баробардир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса жаннатга кирмайди”, деганлар.

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом асҳобларига: “Сизга дўзах аҳли кимлигининг хабарини берайми? деб сўрадилар. Саҳобалар: “Ҳа”, дейишди. У зот: “Қўпол, мутакаббир ва ўзини катта олувчилар”, дедилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Икки дунёда азиз бўлишни истасангиз

#Кибр – фақат Аллоҳга хос. Чунки у барча айбу нуқсон ва камчиликлардан холи, ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотгагина ярашади. Инсон эса ожиз, нотавон ва гуноҳкордир. Шунинг учун инсон ўзи унга лойиқ бўлмаган сифат ила безанмоқликка ҳаракат қилиши ножоиздир.

Аллоҳ таоло бу сифатни фақатгина Ўзига лойиқ кўрган ҳамда бандаларини бу сифатдан четланишини буюрган. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Азизлик изорим, кибрлик эса ридоимдир (яъни, бу икки сифат менга хосдир). Кимки менинг бу сифатларим устида мен билан низо қилса, уни азобимга гирифтор қиламан” (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадиснинг маъносини Қуръони каримнинг ушбу ояти тасдиқлайди: “У қудрат соҳибидир, бўйсундиргувчидир, танҳо кибр эгасидир” (Ҳашр сураси, 23-оят)

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Икки дунёда азиз бўлишни истасангиз

#Кибр – фақат Аллоҳга хос. Чунки у барча айбу нуқсон ва камчиликлардан холи, ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотгагина ярашади. Инсон эса ожиз, нотавон ва гуноҳкордир. Шунинг учун инсон ўзи унга лойиқ бўлмаган сифат ила безанмоқликка ҳаракат қилиши ножоиздир.

Аллоҳ таоло бу сифатни фақатгина Ўзига лойиқ кўрган ҳамда бандаларини бу сифатдан четланишини буюрган. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Азизлик изорим, кибрлик эса ридоимдир (яъни, бу икки сифат менга хосдир). Кимки менинг бу сифатларим устида мен билан низо қилса, уни азобимга гирифтор қиламан” (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадиснинг маъносини Қуръони каримнинг ушбу ояти тасдиқлайди: “У қудрат соҳибидир, бўйсундиргувчидир, танҳо кибр эгасидир” (Ҳашр сураси, 23-оят)

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма!..

Аллоҳ таоло Исро сурасида бандаларини бир нечта катта гуноҳлар: исроф, бахиллик, болаларни камбағалликдан қўрқиб ўлдириш, зино, одам ўлдириш, етимни молини ейиш, тарозудан уришдан қайтариб, уларнинг охирида ер юзида кибрланиб юришни ҳам санайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

“Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма! Чунки асло ерни тешиб кира олмайсан ва бўй-бастда тоғларга ета олмайсан. Буларнинг барча ёмонлари Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳ(лар)дир” (Исро сураси 37-38-оятлар).

Қуръони каримда зикр қилинишича солиҳ банда Луқмони ҳаким ўғлига камтар бўлиш, ер юзида кибрланиб юрмасликни тавсия қилганлар. Мутакаббирларни Аллоҳ таоло севмаслигини билдирганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

“Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” (Луқмон сураси 18-оят).

#кибр #гуноҳ #Одамлар
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar