Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
220 нафар бош имом-хатибга малака ошириш ўқувлари давом этмоқда

Айни пайтда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасасида юртимиздаги вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун ўқув семинарларининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков долзарб масалаларга раддия бериш методологияси, мунозара одоблари ва имомларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш мавзуларида дарс машғулотларини олиб бордилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР: ҲАР БИР МАСЖИДДА КУТУБХОНА БЎЛИШИ ХАЛҚИМИЗ МАЪРИФАТИНИ ОШИРАДИ

Шу йил 22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарлари давомида Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” масжидига ҳуфтон намозига ташриф буюриб, жамоат намозидан олдин жомега йиғилган мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб бердилар.

🔸Мазмунли суҳбат давомида Муфтий ҳазратлари намозхонларга Бухорои шариф буюк уламоларни етиштиргани, айни кунларда ҳам ушбу анъана давом этаётгани, яъни ушбу юртда 500 йиллик тарихга эга Мир Араб олий ва ўрта махсус мадрасалари фаолият юритаётгани, бу ердан алломалар етишиб чиққани, ўзлари ҳам шу ерда таълим олишга мушарраф бўлганлари, айни пайтда юртимизда фаолият юритаётган қарийб 220 нафар бош имом-хатиб мазкур даргоҳда билим-малакаларини ошираётганини таъкидладилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar  | @mp3muslim | @diniysavollar
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

✍️ Бугун, 23 август чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

📃 Мазкур қабул жараёнида билдирилган шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, имомлар фаолияти, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид масалалар атрофлича ўрганилиб, масъулларга қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

📍Бугунги қабул давомида Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.

🕌 Ана шундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar
ҚАЙНОНАМ УЙДА ЧИРОҚ ЁҚИБ ИС ЧИҚАРАДИЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қайнонам уйда чироқ ёқиб ис чиқарадилар. Буни бизга, яъни хўжайиним, мен ва фарзандларимга зиёни йўқми? Бор бўлса қандай маслаҳат берасиз? Бу иш нотўғри эканлигини билсам ҳам бунга қаршилик қилолмайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларга зарари бўлмайди. Ҳар бир инсон ўзи қилган иши учун жавобгар бўлади. Сизлар ўзингизга дам солиб юринглар. Ибодатга маҳкам бўлинглар. Қайнонангизга гапи ўтадиган инсонлар бу ишнинг нотўғри эканини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar