Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
📚 ЮРТИМИЗ ИСЛОМ ТАЪЛИМИ ТАРИХИГА ОИД МУҲИМ АСАР
#Тақдимот

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Уйғун домла Ғафуровнинг “Ўзбекистонда ислом таълими тизими: шонли тарих, истибдод зулмидан омон қолиш ва нурли истиқбол” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу маросим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларнинг дебочаси сифатида ўтказилди.

🤲 Аввал “Кўкалдош” мадрасаси талабалари томонидан ўқилган 10 та хатми Қуръон якуни ўқилиб, идора тизимида меҳнат қилган муфтийлар, уламолар ва имом-домлалар ҳаққига дуолар қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мамлакатимиз диний таълим тизими ўзининг кўп йиллик анъаналарига эга экани, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан диний таълим сифатини янада ошириш, хорижнинг илғор тажрибаларини тизимга кенг жорий этиш, шунингдек, кадрлар илмий салоҳиятини юксалтириш борасида юксак натижаларга эришилаётганини мамнуният билан эътироф этдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Маънавий иллатлардан қутилиш чораси"

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намозни хушуъ билан ўқиш фазилати 5-дарс 1-қисм

Шайх Алижон қори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Намозни_хушуъ_билан_ўқиш_фазилати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Яхши яшаш учун сабабларини қилиш керакми ёки дуоми? (Дуо қилиш таваккулми?)

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб хотиржамлигига қандай эришилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Юртдошларимизнинг улуғ ҳаж амалини бажаришда ҳис қилган инсон қадри тамойили

#uzbekiston24

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳижома яьни қон олдириш тўғрисида ўқиб қолдим. Унда айтилишича қамарий ойнинг 17, 19, 21 кунларида амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўларкан. Қамарий ой тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ибодат вақтлари ва бошқа муддатлар ҳижрий-қамарий ойлар билан ҳисобланади. У ойлар қуйидагилар:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиъул аввал;
4. Рабиъус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ЖАННАТНИНГ ДАРАЖАСИ НЕЧТА?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар".

Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Эй Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам, жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, – дедилар у зот, – ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".

➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Довуд алайҳиссаломнинг дуолари

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ وَالْعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ الْبَارِدِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асьалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал маъил бариди.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин.

(Имом Термизий ривояти).

🌐https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳон бошланди

Бугун, 26 июль куни Самарқанд вилоятида жойлашган Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фанидан ижодий имтиҳон бошланди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар ҳамда абитуриентлар иштирок этди.

Тадбир анъанага кўра Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Дастлаб Олий мактаб ректори Олимхон домла Юсупов қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари, имтиҳон жараёнида абитуриентлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековлар қабул имтиҳонларидан энг асосий мақсад абитуриентларнинг энг билимли ва зукколарини саралаб олиш экани, шу боис имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказишга алоҳида эътибор берилиши зарурлигини қайд этди.

Сўнгра Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов абитуриентларга ижодий имтиҳони ўтказиш тартиб-қоидалари ва баҳолаш мезонларини тушунтирди. Кейин қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилиб, имтиҳон жараёнлари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 10 июль кунидан бошлаб Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Араб тили”, “Ҳадис истилоҳлари”, “Ҳадис шарҳлари” ва “Ўзбекистон тарихи” фанлари бўйича масофавий тайёрлов курси ташкил этилди. Унда ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидалари тушунтириб борилди.

Маълумот учун, эртага, 27 июл куни “Араб тили” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Бугунги ижодий имтиҳон очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилмоқда. Мазкур жараённи қуйидаги линклар орқали онлайн кузатишингиз мумкин:
1 Youtube:👇 https://youtube.com/live/KL_9CgU0ayo?feature=share

🔴 LIVE 2 Youtube:👇 https://youtube.com/live/04NZJP1E_OI?feature=share

🔴 LIVE Facebook:👇 https://fb.me/e/3O3cg3ebz?mibextid=RQdjqZ

🔴LIVEZoom:👇https://us06web.zoom.us/j/87574287131?pwd=MWk2ZjlHcTBCbUlzZXMxL0hwS1BFZz09

Ўзбекистон мусулмолари идораси
Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Live stream started
#Jonli: 🌙 Muharram oyi va Ashuro kuni fazilatlari 26.07.23

🟢 https://youtube.com/live/Cxm5Yp8YTbk?feature=share

Ўзбекистон мусулмолари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar