Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҚУРЪОННИНГ ФАЗЛИ

🔸Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушдилар, натижада фаришталарнинг энг афзалига айландилар.

🔹Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръон нозил бўлди, натижада пайғамбарларнинг саййиди бўлдилар.

🔸Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига Қуръон нозил бўлди, натижада энг яхши уммат бўлди.

🔹Рамазон ойида Қуръон нозил бўлди, натижада энг афзал ой бўлди.

🔸Қадр кечасида Қуръон нозил бўлди, натижада минг ойдан яхшироқ кечага айланди.

🔹Агар Қуръон қалбимиздан ўрин  олса, натижа қандай бўлади?

🤲Аллоҳим Қуръонни қалбимизнинг қўрига жойлагин.

Умар Абдулкофий

manba: @tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман

❗️ Қадрингизни билмаган кишидан ҳафа бўлманг!
Чунки, кўр инсон гавҳарни ушлаб турсада, унинг қадрини билмайди!

🌙 УНУТМАНГ!
Аллоҳ таоло: “Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар билан ёмонлик қилгувчи ҳам. Жуда ҳам кам эслайсизлар...”деган.
“Ғофир” сураси 58-оят.

ЭСЛАТМА
Дўстлар
– сизни бошқа одамлар синган ва кўз ёш тўккан ҳолда кўришларига тўсқинлик қилиш учун турадиганлардир!!!

🔸Сизни қадрламайдиган ва йўқотишдан қўрқмайдиган одамни ушлаб қолишга уриниб, ўзингизни йўқотманг!

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№13
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИНГИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тиловат саждаси қилинганидан кейин қайси дуони қилсак бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тиловати саждадан сўнг тайин қилинган дуо йўқ. Урфимизда қуйидаги дуони қилиш одат бўлган.

سَجَدْتُ لِلرَّحْمَانِ وَآمَنْتُ بِالرَّحْمَانِ فَاغْفِرْلِي ذُنُوبِي يَا رَحْمَان سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيْر

“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр”

Маъноси: «Раҳмон(Аллоҳ)га сажда қилдим, Раҳмон(Аллоҳ)га иймон келтирдим, Ё Раҳмон! Гуноҳларимни мағфират қилгин, эшитдик ва итоат этдик ва қайтиш фақат Сенгадир». Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
Инсон умри – алмашиб бўлмайдиган бебаҳо неъмат. Бироқ у – ўткинчи...

Гоҳида турмуш ташвишлари билан унинг қандай ўтганини сезмай қоламиз. Вақт ўтиб юзга ажин, сочга оқ тушганда охират диёри яқинлашиб қолганини англаймиз.

Ривоятларда келишича, Нуҳ алайҳиссалом 950 йил умр кўрган. Унинг қазоси етиб, Азроил алайҳиссалом жонини олгани келганида, ундан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дунё ҳаёти ҳақида нима дейсиз?” дея сўрабди. Нуҳ алайҳиссалом: “Бу дунё худди икки эшиги бор уйга ўхшайди – биридан кирасан ва иккинчисидан чиқиб кетасан”, деб жавоб берган.

Қуръони каримда: “Уларни жамлайдиган кунда (қиёматда ўзларини бу дунёда) гўё кундуз куннинг бир соатича тургандек сезишиб, бир-бирларини таний бошлайдилар”, дейилган (Юнус сураси 45-оят)...
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Мулойимлик – мўминнинг зийнати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаввол #Рўза

Шавволнинг 6 кунлик рўзасига бериладиган савоблар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТАСБЕҲЛАРНИНГ ЎРНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозидан кейин тасбеҳ айтардим, бу нотўғри амал дейишди. Қайси вақтда тасбеҳ айтган маъқулроқ?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин тасбеҳларни маълум ададда айтиш суннат амали ҳисобланади. Тасбеҳларни намознинг фарз ва суннатларини ўқиб бўлгандан сўнг айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

52-дарс. Бемор намозига оид масалалар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 СЕНИ ЯНА СОҒИНАМИЗ РАМАЗОН!

(Рамазон сарҳисоби)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Нуриддина Холикназарова.

#Mirziyoyev #qabul #diniysoha #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусофирга оид ҳукмлар

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Мусулмон - ўзгалар унинг тилидан ҳам қўлидан ҳам озор кўрмайдиган кишидир

Хоразм вилояти бош имом хатиби Ҳайруллоҳ домла Абуллаев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @diniysavollar
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Умматим ичида умматимга энг меҳрибонроғи Абу Бакр,
Аллоҳнинг динида энг қаттиқроғи Умар,
ҳаёси энг кучлиси Усмон,
энг тўғри ҳукм чиқарувчиси Али,
Аллоҳнинг китобини энг тўғри ўқувчиси Убай ибн Каъб,
ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчиси Муъоз ибн Жабал,
меърос илмининг энг билимдони Зайд ибн Собит,
ҳар бир умматнинг омонатдори бўлади, умматимнинг энг омонатдори Абу Убайда ибн Жарроҳдир"
(Ибн Можа ривояти).

https://t.iss.one/tuhur

Muslim.uz / @muslimuzportal@diniysavollar