❓CАВОЛ:
Savolim shuki tirnoqga xina yoki lak surib namoz oqisa boladimi yoki yoqmi
💬 ЖАВОБ:
Тирноққа сурилган ҳар қандай нарса таҳоратда тирноққа сув ўтишига тўсқинлик қилмаса, зарари йўқ. Жумладан, аёллар қўлларига ҳина суриб олган бўлсалар, таҳорат ва намозларига бунинг зарари йўқ. Лекин лак ва бошқа краска бўёқлар тирноққа сув ўтишига тўсқинлик қилади ва натижада таҳоратнинг фарзи тўлик амалга ошмай қолади. Бундай бўёқларни таҳорат олишда ўчириб юбориб, остини сув билан ювиб сўнг намоз ўқиш лозим. Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal

Assalomu aleykum. Uylanmagan yigit turmushi bo'lmagan ajrashgan ayolga uylanishi to'g'rimi shu xaqida so'ramoqchi edim. Olloh rozi bo'lsin sizlardan.
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Никоҳ ҳар қайси ҳолда томонларнинг розилиги билан, шартларига риоя қилиниб, амалга оширилса, келин ёки куёвнинг ёши, аввал бошқага никоҳланган ёки никоҳланманлигидан қатъиназар шаръан дуруст бўлади. Сиз айтган ҳолда турмуши бузилган ёки эри вафот этган аёлнинг иддаси тамомига етган бўлса, никоҳи дуруст бўлади.Лекин бу ўринда шуни ҳам эътиборга олиш лозимки никоҳ доимий яшашлик учун боғланадиган риштадир.Гарчи шариат нуқтаи назаридан бу никоҳ жоиз бўлсада,лекин ота-она ризолигини олмоқлик ҳам мақсадга мувофиқдир.

Ассалому Алекум хурматли устоз Казо намозлари бор инсон тахажжуд нафл намозлар укиса буладими ёки казо деб нийят Килиши керакми?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Зиммасида қазо намозлари бор инсон нафл намозларни ўқиши жоиздир. Кундалик беш вақт намозларимизда ўқиладиган суннат намозлари ҳам аслида нафл намозлар ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

ДУШАНБА КУНИ РЎЗА ТУТИШНИНГ
САБАБИ.
MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal/3190

Юртимиз қорилари Эронда ўтказилган Қуръони карим мусобақасида иштирок этди.
#ФОТОЛАВҲАЛАР
#ФОТОЛАВҲАЛАР
– Устоз, таълим соҳасида тажрибангиз катта. Талабаларнинг илм олишлари учун уларни илмга қизиқтириш, ҳар бири билан алоҳида шуғулланиш керакми ёки Аллоҳ насиб қилган бўлса, шундоқ ҳам илмни ўзлаштираверади, деб ҳисоблайсизми?
– Талаба энг олдин нимани ва қандай мақсадда ўрганмоқчилигини аниқлаб олиши лозим. Ҳар қандай соҳада илм ўрганаман деган одамда ўша илмга муҳаббат бўлиши керак. Энг муҳими, ният холис бўлиши зарур. Сўнг мақсадига етишиш учун жидду жаҳд қилсин. Ана шунда илм юқади. Албатта, устознинг ҳам бу ўринда аҳамияти катта. Умуман, талабаларга, хусусан, диний илмни ўрганаётганларга эски замон билан ҳозирги кунларни муқояса қилиб, шундай яхши шароитларда ҳам илмга бепарво бўлиш жуда катта ношукрлик ва айб экани ҳақида бот-бот тушунтириб турилса, иншоаллоҳ, фойдали бўлади.
Батафсил

muslim.uz
Талаба илмга муҳаббатли бўлиши керак
(Фахрий имом Абдулатифхон домла Султонмаҳмудов билан суҳбат) Абдулатифхон Султонмаҳмудов (Абдулатифхон махдум) наманган шаҳрида туғилган. 1952 йили “М...
Ҳаж ва умрага қайта-қайта бориш афзалми ёки унга кетадиган харажатларни камбағалларга садақа қилишми?
...Уламолар, асл қоидага биноан, ихтиёрий садақадан кўра нафл ҳаж ва умра афзал, деганлар. Чунки, ҳаж ва умра ибодатлари бир қанча амаллар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ичида мол-мулк сарфлаш, шунингдек, тавоф, саъй, зикр, намоз, талбия ва бошқа амаллар мавжуд. Бир сўз билан айтганда ҳаж ва умра намоз ва рўза каби баданни машаққатга солиш, закот, фитр садақаси ва қурбонлик каби мол сарфлаш билан адо қилинадиган кенг қамровли ибодатдир. Бироқ, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра, инсон хайр-эҳсонларга муҳтож бўлган ночор инсонларни топса-ю, бир пайтнинг ўзида ҳам уларнинг эҳтиёжларини қондириб, ҳам нафл ҳаж ёки умрага боришга қодир бўлмаса, бундай ҳолатда иккинчи марта ҳаж ёки умра қилишдан кўра унга кетадиган харажатларни муҳтожларга инфоқ қилиши афзал. Уламолар ўзларининг ушбу сўзларига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларини далил қилганлар: “Инсонларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби инсонларга манфаатлироқ бўлганидир. Амалларнинг Аллоҳ таоло учун энг маҳбуби мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш, ундан бирор-бир мусибатни аритиш, унинг қарзларидан бирор қарзини тўлаб бериш ёки ундан очликни кетказишир. Бир биродарим билан бир ҳожат йўлида бирга юришим мен учун ушбу масжидда – Мадина масжидини назарда тутмоқдалар – бир ой эътикоф ўтиришимдан афзалдир. Ким ўзининг ғазабини тийса Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ошкора қилиб, амалга оширишга қодир бўла туриб, кучли ғазабини яширса қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг қалбини умидларга тўлдиради. Ким ўз биродари билан бир ҳожат ортидан ҳожати раво бўлгунича юрса қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини собит қилади” (Табароний. Мўжамул кабир. 12-ж. 453-б.). Яна, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ёнидаги ўз қўшнисини оч эканини била туриб ўзи қорни тўқ ухласа менга имон келтирмабди”,-деганлар (Табароний. Мўжамул кабир. 1-ж. 232-б.)....
БАТАФСИЛ

Ушбу мавзу барчани қизиқтириши тайин. Зеро, Исломнинг рукнларидан бири ҳисобланган ҳаж ибодатини бажариш учун Маккаи мукаррамага бир марта бўлса ҳам б...
#Шаъбон_ойи_ҳақидаги_ҳадислар
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида раҳмат назари билан қараб, ширк келтирувчи ва қалбида бирорта мусулмонга нисбатан гина-адоват сақловчи кишилардан бошқа барча махлуқларини мағфират қилади».
MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! ✅

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан қарайди. Иккита шахсдан бошқа барчани мағфират қилади: бири гиначи, бошқаси ноҳақ одам ўлдирувчи», дедилар».

Ҳукмий оятлар тафсири бўйича муҳим манба.
Муқаддас Ислом дини шариатининг асл моҳиятини кенгроқ тушунтириш ҳамда ўтмишдаги мужтаҳид имомлар томонидан амалга оширилган улкан ишлардан келажак авлодни бохабар қилишда бугунги кунга қадар кўплаб уламоларимиз беқиёс хизматларини тақдим қилганлар. Ана шундай хизматлардан бири имом Аҳмад ибн Абу Саъид ал-ҳанафийнинг “Тафсирот Аҳмадийя” асаридир.
Ушбу асардаги “Аҳмадия” сўзи муаллифнинг исми Аҳмад бўлгани билан боғлиқ. асарларни муаллиф исми ёки нисбатига қўшиб номлаш ҳолатларини кўплаб муътабар манбаларда ҳам учратиш мумкин. Буюк ватандошларимизнинг “Сулосиёт ал-Бухорий”, “Илал ат-Термизий”, “Мақомот аз-Замахшарий” каби асарлари ҳам шу тариқа номланган.
Батафсил ўқиш

Ҳукмий оятлар тафсири бўйича муҳим манба
Муқаддас Ислом дини шариатининг асл моҳиятини кенгроқ тушунтириш ҳамда ўтмишдаги мужтаҳид имомлар томонидан амалга оширилган улкан ишлардан келажак ав...
#Шаъбон_ойи_ҳақидаги_ҳадислар
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, бас, (Аллоҳ таоло тарафидан) бир нидо қилувчи нидо қилади: «Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман», дейди. Шу вақтда ким (қалбидан) сўраса, унга (ўзининг шаънига мувофиқ) берилади. Зинокор ҳотин ва мушрикдан бошқа. (Булар ўзларининг ёмон амаллари сабабидан Аллоҳ таолонинг неъматидан маҳрум бўлгандирлар)».

ИЛМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ! ?
#САВОЛ_1 ❓:
Қуръони карим қайси ҳалифанинг ҳукмронлиги даврида китоб шаклига келтирилди ва қайси мамлакатларга жўнатилди?
▪️ 21% (37) А) Ҳазрати Абу Бакр даврида Мадинага, Басрага, Ҳабашистонга, Мисрга
🔸🔸
▫️ 9% (17) Б) Ҳазрати Умар давридаМадинага, Теҳронга, Басрага, Шомга
🔸
▪️ 64% (111) В) Ҳазрати Усмон даврида Дамашққа, Куфага, Маккага, Басрага
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸
▫️ 3% (6) Г) Ҳазрати Али даврида Мадинага, Маккага, Дамашққа
👥 171 – жами овозлар

УШБУ ТЕСТ САВОЛИНИ УЛАШИШ ТУГМАСИ 🔵
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
УШБУ ТЕСТ САВОЛИНИ УЛАШИШ ТУГМАСИ 🔵
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
ТЎҒРИ ЖАВОБ ✅:
В) Ҳазрати Усмон даврида Дамашққа, Куфага, Маккага, Басрага
Эътиборингиз учун ташаккур!

MUSLIM.UZ
Тузувчи: Робия ЖЎРАҚУЛОВА