Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from ….
Forwarded from ….
Forwarded from ….
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Қуръонни ёдлаган қорига (қиёмат куни) “Ўқи, кўтарил ва дунёда тиловат қилганингдек тиловат қил. Сенинг манзилинг охирги ўқиган оятингдадир”, деб айтилади”.
(Термизий ва Насоий ривояти.)

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal/3141
Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
Расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам):
“КИМ ҚУРЪОННИ ЎҚИБ, УНДАГИ ҲУКМЛАРГА АМАЛ ҚИЛСА, ҚИЁМАТ КУНИДА АЛЛОҲ ТАОЛО УНИНГ ОТА-ОНАСИГА ТОЖ КИЙДИРАДИ. УНИНГ НУРИ ДУНЁ УЙЛАРИДАГИ ҚУЁШ НУРИДАН КЎРА ЁРҚИНРОҚДИР. БУНГА АМАЛ ҚИЛГАН ИНСОН ҲАҚИДА ГУМОНИНГ ҚАНДАЙ?”.
(Абу Довуд ривояти.)

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
CАВОЛ:
Assalomu alaykum.tasbih namozi qanday namoz?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Тасбеҳ намозида "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" калимаси уч юз марта ўқилади. У намоз тўрт ракат бўлади. Ҳар бир ракатида етмиш беш мартадан юқоридаги калима айтилади. Унинг рукусида "Субҳана роббиял ъазийм", саждасида "Субҳана роббиял аъло" дейиш ўрнига ҳам мазкур тасбеҳ калимасини айтаверади. Биринчи ракатнинг қироатини тугатгач, тик турган ҳолда 15 марта, сўнг рукуда 10 марта, сўнг қавмада (рукудан қиёмга қайтиб тик турганда) 10 марта, биринчи саждага борганда, саждада 10 марта, саждадан қайтгач, жалса(икки сажда орасида ўтириш)да 10 марта, иккинчи саждада яна 10 марта, саждадан яна жалсага қайтиб, 10 марта мазкур калимани айтади. Шунда 75 тасбеҳ билан бир ракат тугайди ва ўрнидан туриб, иккинчи ракатни ўқийди. Қолган барча ракатларда ҳам шундай қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳуга бу намозни ўргатганлар. Бунда инсоннинг катта-кичик, қасдан ё унутиб қилган гуноҳи, янгию-эски гуноҳи – барчаси кечирилишини айтганлар ҳамда имкони бўлса, ҳар куни, бўлмаса, ҳар жума, унга ҳам имкони бўлмаса, ойда бир, у ҳам бўлмаса, йилда бир, уни ҳам уддасидан чиқолмаса, умрда бир қилишни тавсия қилганлар. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол йўллаш учун шу линкни босинг - https://savollar.muslim.uz
Билиб туриб қилинган гуноҳ
БИЛИБ ТУРИБ ҚИЛИНГАН ГУНОҲ
#МАҚОЛАЛАР

Уйга ҳалол ризқ топиб бориш керак. Жамиятда тарқаб қолган, қулоққа чалинган гаплардан бири шуки, баъзи жоҳил кимсалар одамларни алдаб, пулини еб кетиб, кейин бир марта ҳажга борсам, гуноҳларим ювилади деб ўйлаб юришган экан. Ёшликда, куч-қувват борида ана шундай гуноҳ ишларни қилиб юриб, кейин қариганда ҳажга бориб келсам, онадан туғилгандай бўлиб қоламан деб юрган ёшлар ҳам бор экан. Гуноҳни қилиб-қилиб, кейин ҳажга борар экан-да, кейин яна бошлар экан. Кейин яна бир бориб келар эмиш, охиргисидан кейин бу ишни тўхтатар эмиш, чунки анча ўзига келиб олган бўлар эмиш. Шундай жоҳил, нодон одамлар бор экан орамизда. Шу тушунчаси билан масжидга қатнаб юрибди. Аммо одамларни ишонтириш учун, ўзини намозхон қилиб кўрсатиш учун қатнаяпти. Бундайларга айтиб қўйишимиз керакки, билиб туриб қилинган гуноҳни Аллоҳ кечирмайди, аксинча, унинг азоби жуда қаттиқ бўлади. Билмай қилган бўлса, Аллоҳ кечирса-кечирар, Ўзига ҳавола. Аммо қасддан қилинган гуноҳдан Ўзи асрасин!

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби
—-
Ушбу мақолани улашиш линки 🗞: https://telegram.me/share/url?url=https://t.iss.one/muslimuzportal/3147
CАВОЛ:
Ассалому алейкум устозлар саволим шуки қурьонни ётиб тингласа буладими?? жавоб учун олдиндан рахмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида, Қуръони каримни турган, ўтирган ва ётган ҳолатларда эшитишнинг зарари йўқдир. Шарт шуки, уни эшитаётган шахс бошқа ишларга машғул бўлмасдан, фикрини шунга жамлаган ҳолда эшитиши лозим бўлади. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “ Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар”. (Оли Имрон;191) Лекин эшитиш жараёнида Аллоҳ таолонинг каломига қулоқ тутаётганини ҳис қилиб тингласин. Қуръонга қанча ўп эҳтиром кўрсатса, шунча савобли ва фойдали бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Энг буюк саодат – оила бахти
Энг буюк саодат – оила бахти

Ота-онанинг муҳим вазифаларидан бири – вояга етган фарзанди ўғил бўлса уйлантириш, қиз бўлса турмушга узатиш. Халқимизда “Тенгини топсанг текин бер”, деган мақол бор. Ҳамма шу мақолга амал қилишни истайди. Аммо ана шу тенгликка ҳар хил ёндошади. Масалан, биров бўлажак қудаларнинг бойликдаги баробарлигини тушунса, бошқа бири йигит ва қизнинг чиройини, яна бири уларнинг бўйи-бўйига мослигини назарда тутади...

БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/2805-eng-buyuk-saodat-oila-bakhti
Энг буюк саодат – оила бахти

....Уммон ортида ўтказилган тадқиқотлар жиддий касалликларнинг энг муҳим сабабчиларидан бири ёлғизлик эканини кўрсатди. Ёлғизлик ўлим хавфини камида икки баробар орттирар экан...

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.
https://telegra.ph/EHNG-BUYUK-SAODAT--OILA-BAHTI-04-27
CАВОЛ:
ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI USTOZLAR. to'kilib yigilgan sochlarni har qayerga ko'mgandan ko'ra yoqib yuborsa ham bo'ladimi

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Инсон аъзосини ёқиш мумкин эмас. Тоза жойга кўмилади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Аллоҳ таоло: “(Эй инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)” (Исро, 36)
Билмаганимизга эргашмайлик

Эшитган гапига ишониб кетаверган киши, дўсту душманнинг фарқига бормайдиган нодонга айланиб қолади. Буни Хожа Самандар Термизий чиройли тарзда қуйидагича ифодалаган:

Душман сўзларига ишонган киши,
Пушаймон тортишдир оқибат иши!

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/2802-bilmaganimizga-ergashmajlik
БИЛМАГАНИМИЗГА ЭРГАШМАЙЛИК

..Инсон агарда дин илмини ўзлаштирмоқчи бўлса уни дуч келган одамдан ёхуд манбаси номаълум ижтимоий тармоқлардан эмас, балки ишончли манбалардан олмоғи зарур. Соғлом эътиқод нафақат шахснинг баркамоллиги, балки жамиятнинг барқарор бўлиши учун ҳам жуда муҳим. Қайси жамиятда кишилар эътиқоди соф бўлса, ўша жойда тинчлик мустаҳкам бўлади...

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.
https://telegra.ph/BILMAGANIMIZGA-EHRGASHMAJLIK-04-27