Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога ўргатган калималар
#истиғфор #тавба

قالاربنا ظلمنا انفسنا وان لم تغفر لنا وترحمنا لنكونن من الخاسرين

“Улар “Эй Роббим, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик. Агар Ўз раҳмату мағфиратингга бизларни олмасанг, бизлар ҳасрат ва надоматда қолиб кетамиз” дедилар”.

Бу шундай калималарки Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога ўргатган. Улар мана шу сўзларни айтиш ила Аллоҳ таолонинг мағфиратига эришдилар. (Тафсирул муяссар).

Зоҳҳак ибн Музаҳим юқоридаги оят ҳақида “у шундай калималарки Одам ўз Роббисидан қабул қилиб олган ва у ила гуноҳлари кечирилган” деган. (Тафсиру Ибн Касир).

Одам ва Ҳавво Аллоҳ таоло қайтарган ишни қидилар. Биргина шу қилмишлари туфайли Жаннатдан ҳайдалдилар. Аллоҳ таоло уларга меҳрибонлик қилиб юқоридаги калималарни таълим берди. Улар шу калималарни чин қалбдан талаффуз қилганликлари ва уларни тақозосига амал қилганликлари учун мағфират қилиндилар. Кимки гуноҳ ишни қилиб қўйса, сўнгра Одам ва Ҳавводек истиғфор айтсалар Аллоҳ таоло кечиради. (Тафсирус Саъдий).

Абу Жаъфар Тобарий: “Бу Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввони гуноҳларини, Улар гуноҳ қилиб, гуноҳларини эътироф этиб, афсус ва надомат қилганларида кечиргани ҳақидаги хабардир. Оятнинг маъноси: “Эй Роббимиз! Бизлар сенга исён қилиб, сени ва ўзимизни душманимиз бўлган Иблисга итоат қилиб, сен бизларни уни ейишдан қайтарган дарахтдан едик. Агар сен бизларни гуноҳимизни кечирмасанг, иқобинг ила бизларни шарманда қилишни тарк қилмасанг ва лутфу караминг ила бизларга раҳм қилмасанг албатта биз ҳалок бўлувчилардан бўламиз.” деганидир” деб айтган. (Тафсирут Тобарий).

Бу ояти каримада Муътазилаларни зарарига раддия бор. Улар сағира гуноҳлар мағфират қилингандир. Улар учун Аллоҳ таоло азобламайди дейдилар. (Тафсирун Насафий).

Демак Агар инсон катта ва кичик гуноҳлари учун истиғфор, тавба ва надомат қилмаса оқибати жуда ҳам хатарлидир. Аллоҳнинг ўзи сақласин.

Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси
Каримов Зиёдуллоҳ Ғайбуллох Ўғли

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣

@muslimuzportalига обуна бўлиш
#Истиғфор

Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бўлиб, энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоғингдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг оти­шидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».

Ушбу дуонинг маъноси бундай: “Ё Аллоҳ, Сен Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Қодир бўлганимча Сенга берган аҳдимда ва ваъдамда турибман. Сендан қилмишларимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қил. Албатта, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилгучи йўқ”.

Истиғфор айтиш учун киши гуноҳ қилган бўлиши шарт эмас. Истиғфор марғуб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маъсум бўлсалар ҳам, доим айтганлар. Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир мажлисда юз марта “Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат Таввабур Роҳийм”,деб айтганларини санадик», дейилади.

Истиғфорга оид маълумотлар

Шаҳло БИЛОЛИДДИН қизи

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Энг қисқа дуони биласизми?
#Астағфируллоҳ #Истиғфор айтиш

Энг қисқа дуо бу бир сўздан иборат бўлган дуо бўлиб, у أَسْتَغْفِرُ الله “Астағфируллоҳ”дир. “Аллоҳим ўзингдан кечиришингни сўрайман!” деган маънони беради. Ушбу дуо инсон қалбига осудалик сўраб, ўз дуоларининг Буюк Зот томонидан қабул қилинишини тилаб ўқилади айтилади.

Биз бандалар доимо катта ва кичик гуноҳларни ўзимиз билиб ва билмай қиламиз. Бироқ Оламлар яратувчиси инсонларнинг гуноҳлардан фориғ бўлишининг йўли сифатида ушбу дуони марҳамат қилган.

Аллоҳ Қурони Каримда шундай дейди: “Ҳақиқатда, Аллоҳ тавба қилувчилар ва покланувчиларни севади” (“Бақара” сураси, 222-оят).

Ўз қилмишларимиздан виждонимиз қийналиб, қалбан озор чекканимизда ушбу дуони такрорласак, истиғфор айтсак енгиллик бўлади. Дуонинг қисқалиги, уни бир неча бор қайта такрорлашни осонлаштиради. Қанчалик кўп истиғфор айтилса, руҳ шунчалик енгилликни ҳис этади.

Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:

من أكثر الاستغفار جعل الله له من كل هم فرجا ومن كل ضيق مخرجا ورزقه من حيث لا يحتسب

“Кимки кўп истиғфор айтса Аллоҳ унинг мушкулини осон қилади. Ўзи кутмаган томондан мукофотлайди” (Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Моджа, Ал Ҳаким, Ал Байхақий ва бошқалар).

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Ҳикмат

Саодат калитлари

– Саломатлик истайсанми? Марҳамат, #рўза тут!

– Юзинг нурли бўлишини истайсанми? Марҳамат, кечаси #қоим бўл!

– Фаравонлик истайсанми? #Қуръон ўқи!

– Бахт-саодат истайсанми? #Намозларни ўз вақтида адо эт!

– Кушойиш истайсанми? #Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!

– Ғам-ғуссанг аришини истайсанми? Доимо #дуода бўл!

– Машаққатдан қутулишни истайсанми? «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт «#Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»!

– Барака истайсанми? #Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!

@muslimuzportal | @islomuz_kanal
#Истиғфор

Бир шайхдан:
- “Банда учун тасбеҳ, яъни Субханаллоҳ, деб айтиш афзалми ёки истиғфор, яъни “Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳи” - деб айтиш афзалми, деб сўралганида, у киши:
- “Агар кийим покиза бўлса, хушбўй нарса тутатиш ва атиргул суви суртиш фойдалидир.
Бордию, кийим кир ва ифлос бўлса, совун ва иссиқ сув фойдалидир. Демак, “Субҳоналлоҳ”, деб айтиш покиза кимсаларнинг хушбўй нарсани тутатишидир. “Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳи” - деб айтиш, гуноҳкорларнинг совунидир” - деб жавоб берган экан.
(“Унвонул Баён”)
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Истиғфор

Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бўлиб, энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоғингдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг оти­шидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».

Ушбу дуонинг маъноси бундай: “Ё Аллоҳ, Сен Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Қодир бўлганимча Сенга берган аҳдимда ва ваъдамда турибман. Сендан қилмишларимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қил. Албатта, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилгучи йўқ”.

Истиғфор айтиш учун киши гуноҳ қилган бўлиши шарт эмас. Истиғфор марғуб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маъсум бўлсалар ҳам, доим айтганлар. Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир мажлисда юз марта “Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат Таввабур Роҳийм”,деб айтганларини санадик», дейилади.

Истиғфорга оид маълумотлар

Шаҳло БИЛОЛИДДИН қизи

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Истиғфор айтиш, дуо қилиш ва ёлбориш инсонга руҳий таскин ва қалб хотиржамлигини, ҳаёт ташвишларидан халос бўлишда ёрдам беришини асло унутмаслигимиз зарур. Аллоҳ таоло билан руҳан боғланишимиз яхши ва савобли амалларни қилишимиз, ҳаётда тўғри йўл топишимизда истиғфорнинг ёрдами каттадир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларининг мазмуни ҳам шу маънога далолат қилади:
«Ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ таоло барча ғамни хурсандчиликка айлантиради, қийинчиликлардан халос этади ва ўйламаган ердан ризқ-рўзини етказади» (Имом Аҳмад ривояти).

Болага истиғфор айтишни ўргатинг!

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам бизга тавбанинг биринчи қадами бўлган истиғфорнинг турли кўринишларини ўргатганлар ва уларнинг орасида биттасини “истиғфорнинг улуғи” деб атаганлар:

“Истиғфорнинг улуғи банда: “Эй, Аллоҳ! Сен Раббимсан, сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан, мен сенинг бандангман. Тоқатим етганича сенга берган аҳдим ва ваъдамда турибман. Қилган амалларимнинг ёмонлигидан сендан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматларинг ва гуноҳларимни эътироф этаман. Мени кечиргин, чунки сендан бошқа кечирувчи йўқ”, – дейишидир. Ким шу гапни кундуз куни ишонч билан айтса ва кечгача вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким шу гапни кечаси ишонч билан айтса ва тонг отгунча вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади” 
(Имом Бухорий ривояти).

#Истиғфор
@muslimuzportal обуна бўлинг
Истиғфор самараси

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.

Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

وَمَا كَانَ اللّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

“Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас” (Анфол сураси, 33-оят).

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси

#МАҚОЛА #ИСТИҒФОР
ИСТИҒФОР ВА УНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5224

@muslimuzportal | Muslim.uz
​Энг қисқа дуони биласизми?
#Астағфируллоҳ #Истиғфор айтиш

Энг қисқа дуо бу бир сўздан иборат бўлган дуо бўлиб, у أَسْتَغْفِرُ الله “Астағфируллоҳ”дир. “Аллоҳим ўзингдан кечиришингни сўрайман!” деган маънони беради. Ушбу дуо инсон қалбига осудалик сўраб, ўз дуоларининг Буюк Зот томонидан қабул қилинишини тилаб ўқилади айтилади.

Биз бандалар доимо катта ва кичик гуноҳларни ўзимиз билиб ва билмай қиламиз. Бироқ Оламлар яратувчиси инсонларнинг гуноҳлардан фориғ бўлишининг йўли сифатида ушбу дуони марҳамат қилган.

Аллоҳ Қурони Каримда шундай дейди: “Ҳақиқатда, Аллоҳ тавба қилувчилар ва покланувчиларни севади” (“Бақара” сураси, 222-оят).

Ўз қилмишларимиздан виждонимиз қийналиб, қалбан озор чекканимизда ушбу дуони такрорласак, истиғфор айтсак енгиллик бўлади. Дуонинг қисқалиги, уни бир неча бор қайта такрорлашни осонлаштиради. Қанчалик кўп истиғфор айтилса, руҳ шунчалик енгилликни ҳис этади.

Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:

من أكثر الاستغفار جعل الله له من كل هم فرجا ومن كل ضيق مخرجا ورزقه من حيث لا يحتسب

“Кимки кўп истиғфор айтса Аллоҳ унинг мушкулини осон қилади. Ўзи кутмаган томондан мукофотлайди” (Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Моджа, Ал Ҳаким, Ал Байхақий ва бошқалар).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА #истиғфор #мағфират
РОСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ)ДАН УЧ ВАСИЯТ

Анас ибн Моликдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”. (Имом Аҳмад ва Муслим)

БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Кимда-ким кўп истиғфор айтса...

Пайғамбаримиз алайҳиссалом истиғфорни кўп айтишнинг фойдалари ҳақида бундай деганлар:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Табароний, Имом Ҳоким ривоят қилган).

#истиғфор
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Саййидул истиғфор

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

Маъноси
: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”

#истиғфор
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Истиғфор дуоси

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»

Маъноси: "Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан".

#Истиғфор #дуо
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Истиғфор айтганлар, гуноҳни давомли қилмаганлар...

Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: ибодатинг қай даражада қусурли бўлса ҳам, ҳусни хулқда камчиликка йўл қўймагин. Эҳтимол жаннатнинг энг олий даражасига киришинг учун калит бўлса. Солиҳларни гуноҳдан холи зотлар деб ўйлайсанми? Улар гуноҳларини яширганлар, ошкор қилмаганлар. Истиғфор айтганлар, гуноҳни давомли қилмаганлар. Гуноҳларини эътироф этганлар, ўзларини оқламаганлар. Гуноҳ қилганларида кетидан савобли амал қилганлар.

Салафларнинг бирларидан: сиз динингизни қандай деб биласиз?-деб сўраганларида, у: диним кийим бўлса, уни гуноҳлар йиртиб ташлайди. Мен эса, уни истиғфор билан ямайман, деган экан. Нақадар балоғатли савол ва нақадар чуқур маъноли жавоб. Шундай эмасми???

Manba: https://t.iss.one/tuhur

Muslim.uz
#Истиғфор
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Истиғфорни кўп айтинг

Астағфируллоҳ деб айтинг, уйингизда ҳам, дастурхон устида ҳам, йўлда кетаётганингизда ҳам, бозорда юрганингизда ҳам, ўтиришларингизда ҳам, қаерда бўлманг
истиғфор айтишни одат қилинг. Чукни, қайси ерда Аллоҳнинг мағфирати нозил бўлишини сиз билмайсиз.
(Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳу)

https://t.iss.one/tuhur
#Истиғфор
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz