Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
АЁЛЛАРНИНГ УЗРЛИ ПАЙТИДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Маҳр — никоҳнинг шартларидан.

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЯХШИЛИК ВА ТИНЧЛИК ЙЎЛИДА БИРЛАШИБ,
ДАДИЛ ОДИМЛАЁТГАН ТУЗИЛМА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Буюк мутафаккир ва азиз авлиёлар ҳоки қўним топган, осори атиқалар файз бағишлаб турадиган Самарқанд бугун яна дунё нигоҳида. Сайёрамизнинг энг нуфузли тузилмаларидан бири – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари мезбонлик қилмоқда.

Миллий давлатчилигимиз тарихида муҳим ўрин тутадиган ва бугун халқаро мулоқот майдонига айланиб бораётган Самарқандда илк бор бундай йирик халқаро тадбирнинг ўтказилаётгани, албатта, бутун диёримиз аҳли учун фахр ва ифтихордир. Унда 15 давлат етакчиси, ўндан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари, дунёнинг кўзга кўринган эксперт ва таҳлилчилари, сиёсатшунослар мазкур саммитда иштирок этиши кутилмоқда...
➡️ ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#ШҲТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПАРКЕНТ ТУМАНИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Бугун, 14 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Паркент туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:


🕌 "Кунгай” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Миродил домла Мирджалилов;

🕌 “Сирли” масжидига:
☀️ Пешинга Ибн Турсун Билол қори;
🌃 Хуфтонга Мусахон домла Бабаев;

🕌 "Беш капа” масжидига:
☀️ Пешинга Акмалхон домла Абдуллаев;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 “Бобо мочин” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромов;

🕌 “Бойқозон” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавлонов;

🕌 “Невич” масжидига:
☀️ Пешинга Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Ашурмат Абдуқодиров;

🕌 “Новдак” масжидига:
☀️ Пешинга Ўткир домла Хакимов;
🌃 Хуфтонга Суннатуллоҳ домла Эрназаровлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани "Абу Ҳурайра" жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мусахоновнинг падари бузрукворлари Қудрат отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
ҚОЗОҒИСТОНДА ДИН ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ҚУРУЛТОЙИ БОШЛАНДИ

Бугун, 14 куни Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII-Қурултойи бошланди. Унда дунёдаги турли дин вакилларининг раҳбарлари, таниқли уламолар билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда.

Нуфузли халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан дин соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар, динга боғлиқ бўлган глобал ва минтақавий масалалар муҳокама этилади. Тадбир ниҳоясида Қурултой декларацияси қабул қилинади.

Қурултойда жаҳонда маънавий-ахлоқий қадриятлар, динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашда диний таълимнинг ўрни, динлараро мулоқот ва экстремизм ва терроризмга қарши курашда дин пешволарининг ўрни, жамият ривожида аёлларнинг ўрни каби йўналишларда маърузалар тингланиши ҳамда муҳокамалар ўтказилиши режа қилинган.

Тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal
САМАРҚАНД ТУРЛИ ҒОЯ ВА БИЛИМЛАР “ҚАЙНАГАН” МАКОН

Шу кунларда мамлакатимизда, хусусан, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги Самарқанд саммитига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

15-16 сентябрь кунлари ШҲТ саммитига мезбонлик қиладиган Самарқанд шаҳрига ШҲТ аъзолари – Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон, кузатувчи мамлакатлар – Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва шерик мамлакатлар – Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Камбоджа, Шри-Ланка каби давлатларнинг раҳбар ва вакиллари ташрифи кутилмоқда. Аввало, бундай нуфузли ва юқори даражадаги халқаро саммитни ташкил этиш юксак шараф бўлиши билан бирга, қабул қилувчи давлатга улкан масъулият ҳамдир...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ШҲТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 САЛОВАТИ ШАРИФ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, фарзанд!

Айниқса, жума куни кўп саловат айтиш керак. Ким жума куни юз марта саловат айтса, Аллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Ким бир марта саловати шариф айтса, Аллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Аллоҳдан мағфират тилайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ким менга кунда уч марта саловат айтса, унинг ўша кун қилган гуноҳлари кечирилади!».

Эй, фарзанд!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барокат бўлмайди ва қайда бўлса хўрланади. Булар:

1. Менинг номимни эшитганда саловати шариф айтмаган.

2. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган, рўза тутмаган, таровеҳ намозини ўқимаган.

3. Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.

"Эй фарзанд!" китобидан
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💧Зам-зам сувининг мўъжизалари

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зам зам суви нима учун ичилса ўшангадир”, деганлар.

🛑 Зам-зам — "тўхта-тўхта" маънони билдиради.

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи фарз қилган ибодатни адо этишимизга тавфиқ ато этсин, муборак масканларни зиёрат қилиб, зам-зам сувидан тўйиб-тўйиб ичишимизни насиб этсин!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#SCO2022Samarkand

Тожикистон Президенти Ҳазрати Хизр мажмуасига борди

📍
https://uza.uz/posts/407514

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПАРКЕНТ ТУМАНИ МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 15 сентябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти Паркент туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 "Хисарак” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Донёр домла Икромов;

🕌 “Нурак ота” масжидига:
☀️ Пешинга Илхом домла Мадалиев;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавлонов;

🕌 "Одил ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Мирвоҳид домла Миржалилов;

🕌 “Убай ибн Каъб” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳакимжон домла Хотамов;
🌃 Хуфтонга Суннатуллоҳ домла Эрназаров;

🕌 “Файзуллохон бой” масжидига:
☀️ Пешинга Закариё домла Ҳафизуллаев;
🌃 Хуфтонга Ашурмат домла Абдуқодиров;

🕌 “Саид ота” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Сатторов;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдиновлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СУННАТНИНГ МУҲОФАЗАСИ (14-ҚИСМ)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари биринчи марта ҳижрий III асрда тадвин[1] қилинганини даъво қилиш мутлақо хатодир. Ҳадисларни тўплаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларидан бошланган. Ҳадислар фақатгина ёзиб қўйиш орқали сақланмаган, балки унинг янада бошқа бир қанча усуллари ҳам бўлган.

ҲАДИСНИНГ УЧ ТУРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари ҳадис саналади. Ҳадислар нақл қилиш йўлларига кўра учта асосий турга бўлинади:

Мутавотир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан то бугунгача, ёлғон гапиришга келишиб олишлари имконсиз бўлган кўп миқдордаги ровийлар томонидан ривоят қилинган ҳадисдир. Бу турдаги ҳадис икки қисмга бўлинади:
А. Лафзан мутавотир. Лафз эътиборидан, мутавотир учун талаб қилингани каби кўп миқдордаги ровий томонидан ҳамма ровийлари жиддий бир чалкашликка йўл қўймай, айни лафзларни ривоятда иттифоқ қилган ҳолда ривоят қилган бир ҳадисдир.

Б. Маънавий мутавотир. Ровийлар томонидан айни лафзлар билан ривоят қилинмаган ҳадисдир. Ровийларнинг лафзлари фарқлидир. Ҳатто баъзида нақл қилинган ҳодисалар ҳам айни ҳодиса бўлмайди. Фақат барча ровийлар ҳамма ривоятларда умумий бўлган бир ишни нақл қилишда иттифоқ қилганлар. Масалан , Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من كذب علي متعمداً فليتبوأ مقعده من النار

“Ким менга қасддан ёлғонни нисбат берса, жаҳаннамдаги жойига тайёрланаверсин”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Самарқанд саммитга қандай тайёргарлик кўрди?

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг 22-саммити Самарқанд шаҳрида 15-16 сентябр куни ташкиллаштирилади. Ушбу нуфузли халқаро анжуман олдидан Самарқанд мутлақо янгича қиёфа касб этмоқда. Қадимий шаҳар бугун меҳмонларни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилган.

▶️ https://youtu.be/YSBlg-81ZDs

Манба: kun.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 15 СЕНТЯБР КУНИ СОАТ 18:00 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

15 сентябр куни соат 18:00 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАББИМ МЕНИ ЖАННАТГА КИРИТСА НИМА ҚИЛГАН БЎЛАР ЭДИМ?!

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб бир ракъатда Қуръонни хатм қилардингиз?-деб сўраган бўлар эдим.

Мусъаб ибн Умайр разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб онангизнинг сизга етказган азиятларига сабр қила олдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.

Жаннат башорати берилган ўнта саҳобанинг олдиларига бориб, сизлар жаннатга киришингиз ҳақида хабар топганингиздан кейин қандай қилиб ухлай олдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.

Ҳожар онамизнинг олдиларига бориб, қандай қилиб СИЗ ҳеч қандай қўриқчиларсиз саҳрода гўдагингиз билан ёлғиз ўзингиз қола олдингиз?- деб сўраган бўлар эдим.

Билол разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, Расулуллоҳга айтиб берган азонингизни менга ҳам айтиб беринг, деб сўраган бўлар эдим.

Юнус алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, қандай қилиб ҳутнинг қорнида шунча вақт қола олдингиз?- деб сўраган бўлар эдим.

Али разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб ёш бола бўлган ҳолингизда Расулуллоҳнинг ўринларига у зотнинг ётоқларида қўрқмай ётиб қолдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.

Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида кўнглингиз бўш ва салга йиғлаб юборадиган киши бўлишингизга қарамай одамларнинг олдига чиқиб сабот билан У зотнинг вафотларини эълон қила олдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.

Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, қандай қилиб Фиръавндек зўравонга қарши кураша олдингиз ва қандай қилиб қавмингиз сизга бағритошлик Ила "ўзинг ва худоинг бориб урушаверинглар" дея олди?- деб сўраган бўлар эдим.

Умар ибн Хаттобнинг олдиларига бориб, мен сизни жуда ҳам қаттиқ яхши кўраман, деб айтган ва у зотдан: қандай қилиб Расулуллоҳга ашаддий душман бўлиб турган ҳолингизда у зотнинг асҳобларидан бирига айландингиз?-деб сўраган бўлар эдим.

Юсуф алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, СИЗ ҳақингиздаги қисса ва сизнинг номингиздаги сура менинг қалбимдан жой олган сурадир, деган бўлар эдим.

Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб, у зот билан кўп ва хўб гаплашган бўлар эдим. У зотган, у дунёда сизни кўриш насиб қилмаган эди, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин сизни жаннатда кўришни насиб этди, деган бўлар эдим.

Агар Раббим менга жамолини кўришни насиб этса, билмадим унга гапира оламанми йўқми?

Аллоҳим бизларга ўзимиз яхши кўрган зотлар билан жаннатда бирга бўлишни насиб эт.

(Доктор Мустафо Маҳмуд)

Манба: https://t.iss.one/tuhur
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar