Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ БОШ МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ҚАТНАШИБ, МАЪРУЗА ҚИЛДИЛАР

🌙 Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги янги қурилган Қозоғистоннинг бош масжидида жума намозида иштирок этиб, бир неча минг намозхонга мавъиза қилдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари маърузада ушбу жоме масжид билан қозоқ элини қутлаб, уни то Қиёмат кунига қадар Ислом дини ва мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини Аллоҳдан сўрадилар...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН #ЖУМА
МАҲРНИ ЙИГИТНИНГ ШАХСАН ЎЗИ СОТИБ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиз маҳрга бирор нарса сўраса, шу нарсани йигитнинг ўзи томонидан олиниши керакми ёки йигитнинг оила аъзолари томонидан олинган бўлса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида аёлга бериладиган маҳр уни никоҳига олаётган эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аммо эрнинг номидан унинг яқинлари никоҳ ақдида айтилган маҳрни адо қилсалар ҳам маҳр ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛИГА ОТА-ОНАСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШИ УЧУН РУХСАТ БЕРИШ
#оила

960-CАВОЛ: Хотиним онасини уйига ҳафта, ўн кунда боради. Қаршилик қилсам фойдаси бўлмаяпти. Қайнонамни чап қўли ва чап оёғи яхши ишламайди, онамга ёрдам керак, дейди. Лут алайҳиссаломнинг ҳам хотини кофир бўлган уйидаги сирни ўз қишлоқдошларига сотган деб эшитгандим. Ота-онам сабр қил дейди, сиз нима дейсиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Лут алайҳиссаломнинг кофир аёли билан муслима аёлни қиёслаш катта хато бўлади. Бунинг устига аёл оиладаги сирни сотиш учун эмас, бемор онасини зиёратига бораётган бўлса, масала бутунлай бошқа-бошқа.

Ота-онангизнинг гаплари тўғри. Оила масаласида сабр ва бағрикенглик билан иш кўриш лозим.

Фиқҳ китобларимизда зикр қилинишича, ота-она ўзи келиб турмуш қурган қизини зиёрат қила олмаса, унга вақти-вақти билан, урфга мувофиқ, ота-онасини зиёрат қилиши учун рухсат бериб туриш лозим. Агар келиннинг ота ёки онаси узоқ муддат бемор бўлиб ётиб қолган ва қизининг хизматига муҳтож бўлса, хизмат қиладиган бошқа киши бўлмаса, уларга хизмат қилиш қизга вожиб бўлади. Ҳатто шу ҳолатда ота ёки она ғайридин бўлса ҳам уларнинг хизмати лозим бўлади, бу Қуръони каримда буюрилган:

وصَاحِبْهُما في الدنيا مَعرُوفاً

"Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да,) дунёда яхши муомалада бўлгин" (Луқмон сураси, 15-оят), оятидаги ота-онага яхшилик қилишдандир. Бу ҳолатда эр рози бўлмаса ҳам, ота-онанинг ҳаққи устунлик қилади ("Раддул муҳтор" китоби).

Ҳолат ҳақиқатан аёлингиз айтгани каби бўлса, ота-онасига хизмат қилишдан тўсмаслик керак. Яхши ният билан рухсат берсангиз, сизга ҳам савоб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қозоғистон бош масжиди очилиш маросими ва жума намозига ташрифлари (2022 йил 12 август, Нур-Султон шаҳри)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН #ЖУМА
Мустаҳкам имон

Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу тунда намоз ўқиш учун масжидга чиқдилар. Намоз ўқиб бўлиб қарасалар орқаларида бир неча киши турган экан. Уларга: сизлар нима қилиб турибсизлар?-деб сўрадилар. Улар: биз сизни қўриқлаб турибмиз, деб жавоб бердилар. Алий: осмон аҳлидан ҳимоя қиласизларми ёки ер аҳлиданми?-деб сўрадилар. Улар: албатта, ер аҳлидан, деб жавоб бердилар. Шунда Алий разияллоҳу анҳу: токи осмондан ҳукм келмагунча ерда ҳеч бир иш бўлмайди. Ҳар бир кишига иккита фаришта қўриқчи қилиб қўйилган. Менинг ҳам Аллоҳ таоло томонидан тайин қилинган ҳимоячим бор. Қачон ажалим етса ҳимоячилар ҳам фойда бера олмайди. Киши имоннинг таъмини тотмайди, токи унга ёзилган нарса албатта етиши ҳақ эканлиги ва унга ёзилмаган нарса ҳар қандай ҳолатда ҳам унга етмаслини билмагунча, дедилар.

Манба: https://t.iss.one/tuhur
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
ЭРКАК КИШИ ТИЛЛА ТАҚСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

961-CАВОЛ: Бир танишим эркак киши тилла тақса бўлади, деди. Мен унга эркак киши тилла, кумуш тақиши макруҳ дедим. У эса буни ҳеч қанақа асоси йўқ, деди. Илтимос шуни аниқ ва ҳадис билан тушунтирсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркакларга фақат кумуш узук тақишга рухсат берилган. Уларнинг тилла узук тақишлари эса ҳаром қилинган. Зебу зийнатлар аёлларга ҳалол қилинган, уларнинг табиати шунга мос. Уларга ҳам тилла, ҳам кумуш узук тақиш дуруст. Бу ҳукмлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари билан асосланган.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عن النبي صلى الله عليه وسلم: أنه نهى عن خاتم الذهب. أخرجه البخاري ومسلم

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (эркакларни) тилло узук тақишдан қайтардилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

أَخَذَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَهَبًا بِيَمِينِهِ، وَحَرِيرًا بِشِمَالِهِ، ثُمَّ رَفَعَ بِهِمَا يَدَيْهِ فَقَالَ: " هَذَانِ حَرَامٌ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي" أخرجه أحمد والنسائي

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига тиллани, чап қўлларига ипакни олдилар. Сўнгра иккаласи билан икки қўлларини юқорига кўтариб: “Булар умматимнинг эркакларига ҳаромдир”, дедилар” (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فِي يَدِ رَجُلٍ، فَنَزَعَهُ فَطَرَحَهُ، وَقَالَ: " يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى جَمْرَةٍ مِنْ نَارٍ، فَيَجْعَلُهَا فِي يَدِهِ"، فَقِيلَ لِلرَّجُلِ بَعْدَ مَا ذَهَبَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خُذْ خَاتِمَكَ انْتَفِعْ بِهِ؟ قَالَ: لَا وَاللَّهِ لَا آخُذُهُ أَبَدًا، وَقَدْ طَرَحَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" أخرجه مسلم

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг тилла узук таққанини кўриб, унинг қўлидан ечиб олиб, ташлаб юбордилар ва “Сизлардан бирингиз ўтнинг чўғини қасд қилиб, қўлига тақадия?!”, дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кетгач, бояги кишига узугингни олиб (сотиб) фойдалан, дейилди. У: “Аллоҳга қасамки, ҳаргиз уни олмайман, уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юбордилар", деди” (Имом Муслим ривоятлари).

Эркакларга тилла узук тақиш ҳаромлиги борасида ҳеч бир уламо ихтилоф қилмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат

Ёлғон ҳақиқатни яшириб юбора олмайди. Фақат
унинг фош бўлиб, очилиб қолишини кечиктиради, холос!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Forwarded from Hidoyat.uz
Қуръони Каримдаги мутлақ охирги нозил бўлган оят қайси?

«Ҳадис ва ҳаёт» 30-жуз
Anonymous Quiz
22%
- Моида сурасининг 3-ояти
21%
- Бақара сурасининг 281-ояти
38%
- Наср сурасининг 3-ояти
19%
- Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (14-08-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РИЗҚИНГИЗДА ТАНГЛИК ЮЗ БЕРИШИ СИЗНИ ҲАРОМ ЙЎЛ ЙЎЛЛАРГА УНДАМАСИН!

Aгар сизларга Аллоҳ тақдир қилган ризқнинг келиши бирон сабабга кўра кечикса, шошқалоқлик, сабрсизлик қилиб уни ҳар хил гуноҳ ва ношаръий йўллар билан эмас, Аллоҳнинг амрига итоат этиш билан, ҳалол воситалар орқали талаб қилинглар. Ризқингизда танглик юз бериши сизни ҳаром йўл йўлларга ундамасин!

🌙 Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади” (Имом Табароний “Авсат” ва “Соғийр”да ҳасан санади билан ривоят қилган).

Манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#РИЗҚ #ГУНОҲ #ҲАЛОЛ #АЛЛОҲ
БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун навбатдаги брифинг ўтказди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берилди.

🕋Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президентимиз Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюради.

📑 Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАККА #МАДИНА #ЗИЁРАТ
ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда.

Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пора нима дегани?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмда саҳобаларнинг исмларини қўйиб олиш тўғрими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БИРОР СОЛИҲ АМАЛНИ ҚИЛГАН ВАҚТДАГИ ДУО.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: «...Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Дуо яхши сўздандир...» (Фотир сураси, 10-оят).

манба

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#СОЛИҲ #АМАЛ #ДУО #ВАҚТ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кириш_имтиҳонлари #Қабул_2022 #Модуль_таълим

▪️ Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим тизими учун тест синови ўтказилди

HD:
👉 https://youtu.be/274d9bt_7dI

▫️Кундузги таълим имтиҳони: https://t.iss.one/oliymahad/19692

▫️Жонли эфир:
🔴 https://fb.watch/eWEar5rNxq/

🔗 t.iss.one/oliymahad