Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Диний экстремистик оқимларнинг асоссиз даъволаридан бири ҳижрат бўлиб, “ҳижрат” сўзининг луғавий маъноси “тарк қилиш, ташлаб кетиш, ўз ватанидан бошқа жойга кўчиш” демакдир. Истилоҳда эса динига эркин амал қилиш имкони бўлмай, юртида беш вақт намоз ўқиш ва бошқа фарз амалларни бажаришни имкони топилмаса, қодир кишиларнинг бошқа юртга кўчишларини англатади.

Ҳижрат икки хил бўлади. Биринчиси, дин ва ҳаёт муҳофазаси йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, унга тааллуқли бир қатор оят ва ҳадислар ворид бўлган. “Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!” (Наҳл сураси, 41-оят), дейди Аллоҳ таоло. Шу мазмундаги оятлар (Нисо, 100-оят), (Анфол, 74-оят), (Наҳл, 110-оят) сураларида ҳам бор.

Иккинчиси: гуноҳ-маъсиятларни тарк этиш. Шу маънодаги ҳижрат тўғрисида Пайғамбаримиз бир қатор кўрсатмаларни баён қилганлар. Жумладан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда У зот: “Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк қилган инсон ҳақиқий муҳожирдир”, дейдилар.

Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъоний ўзининг “Субулус Салом” деган машҳур китобида қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ”, дедилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган). “Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар”.

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/2734-buzib-talqin-qilinayotgan-atama
CАВОЛ:
Assalomu Alaykum, xurmatli Ustozlar! Biz mo'minlarga berayotgan javoblaringiz uchun allohning o'zi sizlardan rozi bo'lsin. Savolim quyidagicha, Shomda uxlab qolishning hukmi qanday? Javob uchun oldindan rahmat!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Макруҳ дейилган. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Амаллар фақат ниятларга кўрадир”, деётганларини эшитганман”, деди.

Ҳар бир амал ихлос билан қилинса, ўша амал пухта даражада амалга ошади. Чунки Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб амал қилган банда доим Аллоҳнинг назоратида экани, бир лаҳза ҳам Унинг назоратидан четта қолиб кетмаслигини ҳис қилиб амал қилади. Аллоҳ таоло ихлосга буюриб шундай дейди:

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ

Яъни: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир”. (Баййина сураси, 5-оят)

Бандалар қилаётган ишларида ниятларини тўғри қилиб, ихлос билан бажаришса, шайтоннинг васвасасидан ҳам омонда бўлади. Чунки шайтон зийнатлаб кўрсатадиган гуноҳ ишлардан фақат ихлосли бандаларгина омон қолишади. Қуръони каримда шундай дейилган:

قَالَ رَبِّ بِمَا أَغْوَيْتَنِي لَأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِي الْأَرْضِ وَلَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ

Яъни: (Иблис) айтди: «Эй, Роббим! Қасамки, мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта, уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Илло уларнинг орасидаги ихлосли бандаларинггина (бундан мустаснодир) (Ҳижр, 39-40).


Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Мен 30 ёшимдан бошлаб рамазон рўзасини муттасил тутиб келмоқдаман. Шу ёшимгача тутмаган рўзаларим каффорати ва қазоси ҳақида бир масжид имомидан сўраганимда каффорат учун икки ой муттасил рўза тутасан ва кейин қазоларини ҳар йили бир ойдан ўзингга маъқул вақтларда тутиб берасан деди. шундай қилсам тўғри қилган бўламанми? жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Агар сиз илгариги йилларда рўзани ният қилиб кришиб, сўнгра узрсиз очиб юборган бўлсангиз, каффорати учун узликсиз олмиш кун тутасиз. Агар умуман тутмаган бўлсангиз, бир кунига бир кун қилиб, қазо тутиб берасиз. Каффорат тутмайсиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир киз шундай таклиф киритди. Уйлайманки масала жудаям нозик. Сиздан маслахат олишга карор килдим! Савол шундай: Киз: "Фарзанд хохлайман, жудаям. Лекин эрни менга кераги йук, ердам килсангиз, шу фарзанд тугилса еки хомила пайдо булиши биланок мени бошка курмайсиз. Илтимос, менга ердам беринг, фарзандли булишни жудаям хохлайман. Бир умр миннатдор булардим!" - деб мурожат килди. Бу холатда биз кандай йул тутсак булади? Киз хатто, етарлича гувохлар асосида йул тутмокчи (хеч кандай даъво ва достонсиз). Тушунаман, савол жудаям кизикарли ва нозик, ердам сураб мурожат килдим. Рахмат!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! бу нарса мутлақо нотўғридир. Асло бундай қилиб бўлмайди. Шаръий никоҳ билан тўй эълон қилиниб, кейин фарзанд кўрилади. Бундай яширин йўл тутиш сабабли, туғилган фарзанднинг пешонасига валади зино деган туҳмат тамғаси босилиб қолади. Сиз ўша номаҳрам аёл билан муносабитингизни тўхтатинг. Бу ишни шариат ҳаром қилган. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алейкум! саволим шундай: 2 ой олдин углим 3 кунлигида вафот этди. акика килишга улгирмадик. Акика килиб, садака берайликми? олдиндан рахмат

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда етти кундан кам яшаган фарзандларга ақиқа қилинмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Корхона кассири маълум муддатга бошлиқга хабар қилмай, савоб умидида бошқа бир кишига корхона хисобидан қарз берса, савоб бўладими ёки гуноҳ?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Корхона агар унга шу каби ишларга изн берган бўлса, савоб бўлади. Агар изн бермаган бўлса, бу ишни қилиши жоиз эмасдир. Чунки у корхона ҳисобидаги маблағга омонатдор бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
CАВОЛ:
Assolomu Alaykum, Berayotgan javoblaringiz uchun kattadan katta raxmat. Yrutimizdagi madrasalar haqida bir nechata savolim bor edi. Yurtimizda tahsil olish uchun qayday madrasalar bor? eng yaxshisi qaysi viloyatda joylashgan? u yerda tahsil olish uchun yosh chegaralanmaganmi? Andijon viloyatida ham bormi? agar bo'lsa manzili bilan yoza olasizlarmi? javob uchun oldindan raxmat. Alloh doimo hammamizga tinchlik va sog'likni nasib aylasin.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.Юртимизда 9-та мадраса мавжуд бўлиб 2-таси аёл-қизларга ихтисослашган.Мадрасаларга кириш ёши чегараланмаган. Андижон вилоятида Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида жойлашган.

ЎМИ фатво ҳайъати
НИЯТ - АМАЛЛАР ПОЙДЕВОРИДИР

“Ният” луғатда “азм қарор”, “қасд қилиш”, “етказиш” деган маъноларни англатади. Истелоҳда: Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул Муҳтор” номли китобида ниятга қуйидагича таъриф берадилар:

“Ният бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога яқинликни хосил қилиш ва тоатни қасд қилишдир”.

Уламоларимизнинг кўпчилиги ниятнинг ўрни қалб эканига иттифоқ қилганлар. Лекин, ўша ниятни тил билан изҳор қилиб қўйишни чиройли санаганлар.

Уламоларимиз амалларга киришишдан олдин ният қилишнинг бир неча ҳикматларини қуйидагича баён қиладилар: “Ниятнинг ҳикмати шуки, у билан ибодатларни одатда қилинадиган амаллардан ажратиш, ибодатларнинг баъзиларини бошқаларидан фарқлаш, Аллоҳ учун бўладиган амалларни бошқалар учун бўладиганларидан ажратишдир”. Масалан овқат емаслик парҳез учун бўлиши ҳам мумкин ёки рўза учун бўлиши мумкин. Лекин бу икки амалнинг орасини эса ният ажратиб беради.

Батафсил...
CАВОЛ:
Ассалому алейкум. Барча саволларни этиборсиз колдирмай жавоблар йуллаб келасизлар оллох сизлардан рози булсин. Зеро савобларнинг енг улуги илм улашишдир дейилган. Оила курганимизга 3 йил булган эди ушбу вакт ичида фарзандли була олмаган эдик. Оллохга минг шукурки бизга буюк немат фарзандли булиш бахтини хадя этди. 1.Саволим шуки хомиладорман ушбу даврда намоз ва укиб юриладиган кундалик дуолардан ташкари фарзанд дунёга келгунига кадар оллохдан уни асрашини сураб укиладиган дуолар мавжудми агар булса у кайдай дуо. 2. Оллохим бизга хох угил хох киз фарзандни ато этса хам буни ахамияти йук мухими иймонли инсофли соглом булса бас. Ният килдим киз булса исмини Дилнура угил булса Алинур куяман деб ушбу исмлар маносини айтсангиз. Олдиндан жавоблар учун рахмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Сиз суннатда ворид бўлган дуоларни ўқиб юринг. Фарзандингизга мазкур исмларни қўйишингизнинг зарари йўқдир. Бу исмларнинг маъноси, Дилнур – қалб нури, Алийнур – нурли алий маъноларини англатади. Леикн бундан бошқа исм қўйишингиз мақсадга мувофиқдир.

ЎМИ фатво ҳайъати
CАВОЛ:
Ассалому алайкум хурматли устозлар . Бомдод намозидан кейин кун йоришгунча ухласа буладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бомдоддан сўнг то қуёш чиққунча зикр ва дуолар билан машғул бўлиб, қуёш чиққандан сўнг ухлаш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
НИЯТ - АМАЛЛАР ПОЙДЕВОРИДИР
ФОЙДАСИ ЙЎҚ “КОШКИ”ЛАРДАН УЗОҚ БЎЛАЙЛИК!
Инсоннинг “кошки” дейдиган ҳолати унинг маънавиятига дахлдор аломатни кўрсатади. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу зиммасидаги масъулият оғирлигини ҳис қилиб, шохдан шохга учиб-қўниб юрган қушга ҳаваси келиб: “Кошки шундайгина бир қуш бўлсайдим”, деган эканлар.

Аммо у буюк зотнинг бу иши воқеа содир бўлгандан кейинги надомат эмас, шуурли бўлмоқ маъносида ва зиммасидаги масъулият жиддийлигидан андишани ҳис этиш юзасидан бўлган “кошки” дир...

Хўш, бизнинг кошкиларимиз қандай? Таассуфки, бизнинг кошкиларимиз пушаймонликни, ожизликни ифода этади...

Ишларимизнинг аксари бизга “кошки” дейишимизга мажбур қилади. Баъзида эса бирор ишни бажаришни истаб уддалай олмаганимиз, кўп йиллар бажара олмаслигимизни тасаввур қилганларимиз... Ўзимизни ожиз, кучсиз ва чорасиз ҳис этганимизда “кошки” бир армонни ифода этади.

Биз фақат ўз имконимиз етадиган ишга масъул бўлганимизни билганимиз ҳолда баъзида бизга боғлиқ бўлмаган ишларнинг ҳам ҳасратини чекиб: “Кошкийди бой бўлсам ва мўл-мўл эҳсонлар қилсам” қабилида орзу-ҳаваслар қиламиз. Бундай “кошки”лардан ҳеч қандай фойда йўқ эканини биламиз. Шуни била туриб ҳам уларга чалғиб қилишимиз мумкин бўлган ишларнинг вақтини ўтказиб қўямиз.

“Кошки”ларимизнинг кўпи аллақачонлар бизга боғлиқ бўлиб-бўлмаган ҳолда юз берган манбалардан, яна бир оз танбаллигимиздан озиқ олади. Масалан, “Кошки, эди болалигимдан илм ўргансам эди, энди кеч бўлди, каллага кирмайди”, деб афсус қиламиз. Бироқ ҳазрати Абу Бакрнинг иймонга қирқ ёшда кирганини, Пайғамбар алайҳиссалом қошида бир ўқувчи бўлиб ўтириб, оятларни тинглаб ёд олгани ва уларга астойдил амал қилгани, шу ёшдан сўнг илми ва амали беҳад юксалиб “Пайғамбарлардан сўнг ишончда энг комил мўмин” даражасига етганини, Хадича онамизни илм ўрганишдан ёшининг улуғлиги тўхтата олмаганини, ҳазрати Сўфи Оллоёрнинг қирқ ёшида илмга кириб, уч тилда мукаммал илмий асарлар ёзганини, Лев Толстойнинг етмишдан ошганда Шекспир асарларининг немисчага таржимасини ўқиб кўриш учун олмон тилини ўрганганини ўйламаймиз. Уларга монелик қилмаган ёш бизга нега монелик қилсин!

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/2752-fojdasi-j-koshki-lardan-uzo-b-lajlik
—-
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган отларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур (Мужодала сурасининг 11-ояти).