Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қалблар фитнага бир-бир рўбарў қилинади. Қайси қалб уларни қабул қилса, унга битта қора доғ тушади...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Jumadan so'ng" ko'rsatuvi

Mavzu: Farzandning ota-ona oldidagi burchlari

Mehmonimiz: Abdulhamid domla Jumanov

💬 Mavzu yuzasidan o'zingizni qiziqtirgan savollaringizni izohlar bo'limida yozib qoldirishingiz mumkin

Ko'rsatuvga ushbu havola orqali o'tishingiz mumkin
👇
https://youtu.be/NQJA5AXykO4
🌙 ҲАЖ ИБОДАТИГА ТАРАДДУД (ФОТОЛАВҲА)

🕋 Мусулмон фарзанди борки, умрида бир бор бўлса-да, Аллоҳнинг уйи — Каъбатуллоҳни тавоф қилиш орзусида юради. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари Мадина зиёратини якунлаб, соғу саломат Макка шаҳрига етиб келмоқдалар. Байтуллоҳни тавоф қилиб, умра амалини бажармоқдалар.
Бу йил 12 минг нафардан зиёд ҳамюртимиз Саудия Арабистонининг икки муқаддас шаҳрида бўлиб, айни кунларда исломнинг бешинчи арконини адо этишга пухта ҳозирлик кўрмоқдалар.

🔸Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий ҳазратлари ҳаж ибодати бошланиши олдидан Мино, Арофат ва Муздалифада бўлиб, бу ерда зиёратчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар, чодирлардаги шароитларни кўздан кечирдилар.

🔸 Макка шаҳридаги ишчи гуруҳлари томонидан ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этиш юзасидан мунтазам йўл-йўриқлар кўрсатилмоқда.

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОАТ-ИБОДАТДА БЎЛАЁТГАН ЗИЁРАТЧИЛАР КАЙФИЯТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳажга_оид_савол_жавоблар
ҲАЖДА НАМОЗЛАР "ҚАСР" ЎҚИЛАДИМИ?

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётканда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида Таҳоатни бузувчи амаллар содир бўлса Ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва Ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайвон гўштини ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
3. Ҳайвоннинг мояги
4. Ўт пуфаги
5. Безлари
6. Сийдик қопи
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшда илиган сув билан таҳорат олса бўладими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
УЗУМ СИРКАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол килса буладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar