Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ТАВОФ НАМОЗИ
#Ҳаж_умра

885-CАВОЛ: Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра қилаётган киши бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин тавоф қилса, тавофдан кейинги икки ракатлик намозни кечиктириб туради. Яъни, бомдод вақтида тавоф қилган бўлса, тавоф намозини қуёш чиққандан кейин ўқийди. Аср намозидан кейин тавоф қилган бўлса, шом намози вақти киргунча кутади. Аввал шомнинг фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини ўқийди, сўнгра шом намозининг суннатини ўқийди. Агар тавоф намозини бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин ўқиса, намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Бу ҳақда Баҳрур-роиқ китобида шундай дейилади:

وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُهَا عَنْ الطَّوَافِ إلَّا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ أَيْ ؛ لِأَنَّ الْمُوَالَاةَ سُنَّةٌ ، وَلَوْ طَافَ بَعْدَ الْعَصْرِ يُصَلِّي الْمَغْرِبَ ثُمَّ رَكْعَتَيْ الطَّوَافِ ثُمَّ سُنَّةَ الْمَغْرِبِ وَلَا تُصَلَّى إلَّا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ فَإِنْ صَلَّاهَا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ قِيلَ صَحَّتْ مَعَ الْكَرَاهَةِ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)

"Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ, фақат (намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтларда тавоф намозини кечиктириш макруҳ эмас. Чунки тавофни изидан (дарҳол) тавоф намозини ўқиш суннатдир. Агар асрдан кейин тавоф қилса, шомни фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини, сўнг шомнинг суннатини ўқийди. Тавоф намозини (нафлларни ўқиш) мубоҳ бўлган вақтдагина ўқийди. агар (нафлларни ўқиш) макруҳ вақтларда ўқиса, макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган" ("Баҳрур-роиқ").
("Муҳити Сарахсий", "Ал-жавҳароҳ", "Бадоиъ" ва "Баҳрур-роиқ" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭҲРОМДАГИ ОДАМ КАМАР ТАҚСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

928-CАВОЛ: Ҳаж ва умрага борган одам, эҳромга кирганда изорни ушлаб туриши учун камар тақса бўладими? Ридосини тушиб кетмайдиган қилиб магнит ёки шунга ўхшаган нарсалар билан маҳкамлаб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги одамга бир нечта тақиқланган ишлар бор. Ўша тақиқланган ишлардан бири — эҳромда тикилган кийим кийиш. Оддий камар, гарчи тикилган кийим бўлмасада, бироқ унга ўхшаб изорни ушлаб туради. Шунинг учун агар изорни маҳкам ушлаш мақсадида камар тақса, макруҳ. Лекин камарда ҳамён бўлса ва унга нафақа (пул) солиб белига боғлаб олса, буни зарари йўқ.

“Эҳромдаги одам ўзининг нафақаси ёки бошқа кишининг нафақаси солинган ҳамёнли камар тақишининг зарари йўқ. Шу ўринда камар илгакли ёки чарм тасмали бўлсин фарқи йўқ. Оиша онамиздан эҳромдаги одам ҳамёнини қандай олиб юриши ҳақида сўралганида: “Нафақангни (белингга) маҳкам боғлаб ол”, дедилар. Бу жойда Оиша онамиз ҳукмни мутлақ айтдилар, тафсир қилмадилар.

Ибни Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаги одам нафақа солинган ҳамёнини белига боғлашига рухсат бердилар.

Бу гапга тобеъинлардан Саъид ибни Жубайр, Ато, Товус разияллоҳу анҳумлар юрганлар. Чунки ҳамён ва камарнинг ўралиши изорнинг ўралгани каби бўлади (яъни тикилган кийим кийишга ўхшамайди) (“Бадоъус-саноиъ” китоби).

“Эҳромдаги одам ридосини тугмаласа, гуноҳкор бўлади. Эҳромдаги одам изорини бирор ип ва шунга ўхшаш нарсалар билан боғласа ҳам, ридосини тугмалагани каби бўлади ва бу тикилган кийимни кийишга ўхшаб қолади. Чунки тугмалаш сабабли изорни ечилиб кетишидан сақлаб туришга ҳожат қолмайди. Ҳамённи белга боғлаш бунга ўхшамайди. Чунки ҳамён одатда изорни ичидан боғланади. Шундай экан ҳамённи белга боғлаш: ундаги нафақани сақлаш учун, изорни маҳкам ушлаш учун эмас. Изорни ичидан ёки устидан ҳамёнда пулини сақлаш ниятда боғласа буни зарари йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром кийган кишининг изорини устидан ип боғлаб олганини кўриб: “Бу ипингни ташлагин”, деганлар (“Раддул муҳтор” ва “Мабсут” китоблари).

Хулоса: Эҳромдаги одам камар тақишдан мақсади, ундаги ҳамёнга нафақа солиш ва уни ўзи билан эҳтиёт қилиб юриш бўлса, буни зарари йўқ. Бироқ камар тақишдан мақсад изорни маҳкам ушлаб туриш бўлса, макруҳ бўлади, лекин қон вожиб бўлмайди.

“Муҳрим изор ва ридосини тугмаласа, ёки тўғнагич билан маҳкамласа, ёки изорини боғлаб олса гуноҳкор бўлади. Лекин унга қон вожиб бўлмайди (“Дуррул- мухтор” китоби).

Муҳрим ридосини тўғноғич билан жамламайди (“Мабсут” китоби).

Хулоса: Муҳрим эҳромдалик ҳолатида ридосига ҳар хил тугма ва шунга ўхшаш кийимни гўё тикилгандай маҳкам ушлаб турадиган нарсалар билан маҳкамлаш макруҳдир. Лекин бу ҳолат қон чиқаришни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok