Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ИЛМНИ УСТОЗДАН ОЛИШ ШАРТ-МИ? ЁҲУД ИЛМ УСТОЗСИЗ БЎЛМАСЛИГИГА 33 АСОС

Билим ҳар бир инсон учун бирдек зарурдир. Бироқ, у тўғри ва тартибли олинмаса кўзланган натижаларга эришилмайди. Бугунги кунда тобора кўпайиб бораётган ҳар ким ўзича илм ўрганиш иллати ҳақиқий билимларни йўқ қилишга сабаб бўлмоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқ тизимларининг ривошланиши ҳам бу офатга ўз "ҳисса"сини сезиларли даражада қўшди.

Кириш

Ҳар бир соҳада юксак малакали, ўз касбининг чинакам мутахассисидан илм олиш лозим ва лобуддир. Акс ҳолда, бундан бошқа услублар адашишга олиб келади. Биробарин, устоздан илм ўрганиш тартибига барча замонларда, ҳатто Пайғамбарлар алайҳимуссалом ва ўтган жамики солиҳлар амал қилган. Зеро, бу ишончли билимга эга бўлишнинг ягона йўли саналади. Яна илмни устоздан ўрганишнинг афзал жиҳати шундаки, талаба олимларни қандай ҳурмат қилишни ўрганади (Қаранг: "Адаб ал-ихтилаф" Шайх Муҳаммад Аввома, 162-бет ва "Маъолим Иршодийя", 159-бет).

Ўтган салафи солиҳлар қоғозни шайх (устоз) қилиб олишдан Аллоҳдан паноҳ сўраб дуо қилардилар (Шайх Муҳаммад Аввома. "Маъолим Иршодия", 179-бет).

Қуйида илмни устоздан олиш ҳақиқатига оид баъзи далиларни келтирамиз.

Қуръони карим оятларидан далиллар

Бу дунё ҳаётида биладиганларнинг ҳам, билмайдиганларнинг ҳам бўлиши табиий ҳолатлар. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда билмайдиганларга биладиганлардан сўрашни буюрди :
﴿فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾

"Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар" (Анбиё сураси, 7-оят).

Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан умматнинг ҳидояти ва илми учун нозил қилинган. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушунтиришларисиз Қуръон маъноларини тўлиқ ва бехато англаб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай марҳамат қилади:
﴿بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ﴾

"(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик" (Наҳл сураси, 44-оят).

Ушбу оят бу масалада энг кучли ва энг аниқ далилдир...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҒИЙБАТ ҚАНДАЙ МУОЛАЖА ҚИЛИНАДИ?

Жамияту оилаларни ич-ичидан емирадиган, инсонлар ўртасида фисқу фасод, адоват уруғини сочадиган иллатлардан энг жирканчи ғийбатдир. У туфайли оилалар пароканда, одамлар бир-бирлари билан юзкўрмас бўлиб кетади. Бунинг оқибатида жамиятда кўплаб нохушликлар юзага келади.

Ҳамма уламолар бир овоздан ғийбатни гуноҳи кабира эканини эътироф этишган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СУВНИ НАЖОСАТГА ҚЎШИЛИШИДАН ЭҲТИЁТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: "Мустаҳабни ҳожатхонада қилса бўлмайди, уни сувини алоҳида бошқа жойга кетадиган жойда қилиш керак", дейишади. Бу бидъат гапми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу бидъат эмас. Сувни нажосатга қўшилишдан эътиёт қилиш учун авваллари шундай шароит қилинган. Лекин кейинчалик аҳоли зичлашиб, ҳожатхоналар, айниқса, кўпқаватли уйларда сув билан (канализациялар орқали) чиқариб юборишдан бошқа иложи қолмагани учун, уламолар бунга рухсат беришди ва истинжони ҳам шу ерда қилиш мумкин бўлди. Мустаҳабни шаръий номи “истинжо” дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

17. Савол-жавоб: Жунуб кишининг ғусл қилмасдан ухлаши мумкинми?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚАЙ БИРИДА САВОБ КЎПРОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза ойида таровеҳ намози кунлари бир ҳафтада бир кечқурун юк туширишга бориб пул топиб ҳаммасини эҳсон қилса бўладими? Қай бирида савоб кўпроқ оламиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровеҳ намозига қатнашиш савоблироқ. Рамазон ойи бир йилда бир келадиган улуғ ой эканлиги барчамизга маълум. Бу ойда бир ой давомида таровеҳ намози ҳамда хатми қуръон қилишлик ёки унда қатнашишлик суннат амали ҳисобланади. Шунинг учун бу ибодатни бир кунини ҳам ўтказиб юбормаслик керак. Эҳсон ёки бошқа савобли ишларни кундуз кунлари ёки таровеҳга ҳалал бермайдиган тарзда амалга ошириш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Ота-оналар олдида қарздормиз

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТОҒДЕК БЎЛСА ҲАМ КЕЧИРИЛАДИ...

Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратиш билан бирга ўз хатоларини тузатиш, гуноҳлардан фориғ бўлиш йўлини кўрсатган. Зеро, инсон борки, айбу нуқсон, гуноҳлардан ҳоли эмас. Бундай киши гуноҳ-хатолардан афсусланиш, уларга чин дилдан тавба қилиб, яхши амаллар қилишга ўтиши лозим.

Бутун инсоният отаси Одам алайхиссалом ҳам хато қилгандан сўнг тавба-тазарру орқали Ҳақ таоло мағфиратига ноил бўлди. Шу боис тавбага юзланиш, гуноҳларга истиғфор айтиш инсон наслига фарз қилинган азалий ҳукмдир.

Қуръони каримда марҳамат килинади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилинглар, шояд Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анхорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!” (Таҳрим сураси, 8-оят)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸“Кўкалдош”, “Хожа Бухорий” ва “Хадичаи Кубро” мадрасалари жамоаси – “Баркамол авлод – 2022” спорт мусобақаси ғолиби
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Сўнмез Кутлу: Ўзбекистон – тамаддунлар чорраҳаси
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ўзбекистонлик уламолар тақдирланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Диний идора вакиллари халқаро анжуманда нутқ сўзлади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸O'zbekiston “Halal In Travel – Global Summit 2022"da ishtirok etadi
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат мактаб интернат болалари кўнглини шод қилдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегациясининг Бошқирдистон республикасига махсус ташрифи Уфа шаҳридан бошланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат Литва муфтийси билан меморандум имзоладилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозида қулоқ қоқиш амали мавжуд экан. Бу амал эркаклар учунми ёки аёллар ҳам бажариши керакми? Агар бажарилса у қандай амалга оширилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа ушбу такбир аёллар учун ҳам мавжуд ва машруъ қилинган бўлиб, унда аёллар қўлларини қулоқ бўйи эмас, балки, елкалари бўйи кўтарадилар. Демак, витр намозининг 3-ракатидаги зам сура ўқиб бўлингандан кейин "Аллоҳу акбар" деб, икки қўлларини эркаклар қулоқларининг юмшоқлари баробаригача, аёллар елкалари баробаригача кўтарадилар. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar