Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТИШ УЧУН “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🔸 Аввал хабар берганимиздек
, айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг I йиғилишида иштирок этиш учун 🇹🇷 Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибдилар.

Бугун, 15 апрель куни муфтий ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда жума намозини адо этиш учун қадимий ва бетакрор 🕌 “Аё София” масжидига ташриф буюрадилар.

🟢 Мазкур сафарга оид муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўзага_оид_саволлар

Атир ёки таомни ҳидлаш рўзани очадими?

Саидаҳмад долма Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОДАМЛАР ҲАҚҚИНИ БЕРМАСЛИК
#ҳалол_ҳаром #қарз

898-CАВОЛ: Узоқ қариндошим мени 2 ой ишлатиб пулимни бермади. Пули кўп, дунёни сотиб олишга етади. Аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини, унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” (Ибн Можа ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман:
1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг;
2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг;
3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг”
(Имом Бухорий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ТАРИХИЙ УЧРАШУВГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

🌙 Дарҳақиқат, бугун бутун инсоният турли муаммоларга дуч келаётган бир пайтда Ислом уламоларининг ҳамжиҳатлиги ва мусулмон умматининг бирлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода ушбу анжуман мураккаб бир даврда туркий халқларни янада жипслашишга, бирдамликка ундайдиган паллада ўтказилаётгани унинг амалий аҳамиятини янада оширади.

🔸Қайд этиш жоизки, охирги йилларда Туркий давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб, турли йўналишларда ҳамкорликлар қилинмоқда. Айниқса, мамлакатлар диний идоралари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилаётганини қайд этиш даркор. Хусусан, ўтган давр мобайнида биргаликда ўтказилган йиғинларда қардош халқлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар иттифоқлигини таъминлаш ва ислом меросини тадқиқ этишда яхши натижаларга эришилди.

Мазкур Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи анжумани ҳам ана шундай самарали ва ўзаро ҳамкорликларни янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

🌙 Шу йил 15 апрель куни бўлиб ўтадиган “Умумжаҳон пандемияси, иқтисодий инқироз ва рақамли дунёда Туркий-Ислом оламининг эртаси ва бугуни” мавзусидаги анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули, Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров, Наҳчивон (Озарбайжон автоном республикаси) диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Вугар Бабаевлар ўз маърузалари билан қатнашиши режалаштирилган.

🟢 Мазкур йиғилишда кўтарилган муҳим мавзулар ҳақидаги маълумотларни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
UZREPORT TV telekanalida "Muborak oy suhbatlari" ko'rsatuvi boshlandi. Bugungi mehmonimiz – Musulmonlar Idorasi raisining birinchi o'rinbosari Homidjon Ishmatbekov. Tomosha qiling!

👉 YouTube'da ko'rish

👉 Facebook'da ko'rish

Savollaringizni @Muborak_Oy_bot orqali jo‘natishingiz mumkin.

@uzreport_uz
#ОНЛАЙН: ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ДИНИЙ ИДОРАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ИЛК АНЖУМАНИ БОШЛАНДИ

Хабар берганимиздек, айни дамда “Умумжаҳон пандемияси, иқтисодий инқироз ва рақамли дунёда Туркий-Ислом оламининг эртаси ва бугуни” мавзусидаги Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилиши бошланди.

🌙 Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули, Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров, Наҳчивон (Озарбайжон автоном республикаси) диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Вугар Бабаевлар ўз маърузалари билан қатнашиши режалаштирилган.

🟢 Мазкур йиғилишда кўтарилган муҳим мавзулар ҳақидаги маълумотларни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

🕌 Хабар берганимиздек, Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда бугунги жума намозини адо этиш учун Истанбулдаги бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган, қадимий ва бетакрор “Аё София” масжидига ташриф буюрдилар.

🌙 Жума намози аввалида машҳур қориларининг Қуръони карим қироати тингланди. Шундан сўнг Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари Ислом динининг молиявий ибодатлари бўлган – закот, фитр садақалари ҳақида мавъиза қилиб, уларнинг асл мазмун-моҳияти ва ҳаётимизда тутган ўрни хусусида жамоатга сўзлаб берди.

Жума намозида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё Софя Фотиҳ” мадрасаси очилиш маросимида қатнашдилар

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули ҳамда бир гуруҳ давлат ва дин арбоблари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “AЁ СОФИЯ ФОТИҲ” МАДРАСАСИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ҚАТНАШДИЛАР

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сўзга чиқиб, мазкур мадраса тарихи ҳақида сўзларкан, унда дарс берган буюк аждодимиз Али Қушчи ҳазратлари хизматларини эътироф этиб жумладан бундай деди:

...Биринчи муддариси мулла Хусрав бўлган бу даргоҳда Али Қушчи ҳам дарс берган. (Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига қараб) Ўзбекистон вакили бор-а! Ҳа, Али Қушчи бу ерда дарс берган...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar