Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
07 Ro'za tutolmaydigan uzrlil
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАНИ ТУТОЛМАЙДИГАН УЗРЛИЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№8

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
Зиммасига каффорат лозим бўлган киши 2 ой кетма-кет рўза тутмай, 60 та мискинни таомлантирса бўладими?
Anonymous Quiz
36%
Ҳа, таомлантирса бўлади
61%
Рўза тутишга қодир бўла туриб таомлантирса каффорат адо бўлмайди.
3%
Фарқи йўқ
Forwarded from mp3muslim.uz
Икки ой каффорат рўзасини тутаётган киши ўртада бемор бўлиб қолса нима қилади?
Anonymous Quiz
72%
Тузалиб кетгач давомидан тутиб кетади
23%
Бошидан бошлаб 2 ой қайтадан тутиб беради.
4%
Яна 1 ой қўшиб тутиб беради
08 Ro'zadorning axloqi
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАДОРНИНГ АХЛОҚИ

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№9

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 31 март, пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/c/Muslimuzz

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

#ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Президент Рамазон ойида нархларни арзонлаштириш катта савоб эканини таъкидлади

🔸Айни вақтларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент март ойи бошида кузатилган шакар баҳоси мавзусига тўхталди.

Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган.

Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?”, деди Президент.

Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

🌙 Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Республикага
четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
10 Ro'zaga doir fatvolar
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАГА ДОИР ФАТВОЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№11

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазонга_тайёрмисиз?
😊РАМАЗОН ОЙИ КЕЛАЁТГАНИДАН ХУРСАНД БЎЛИНГ.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
15 Ro'zaga doir savol-javobla
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-аудио)

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№12

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
15 Ro'zaga doir savol-javobla
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-аудио)

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№12

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).

🔸Аллоҳ таоло жума куни мусулмонларга байрам қилиб берган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, деганлар.

🔸Бу кунда Аллоҳ таоло бу умматга жуда кўплаб неъматлар ато этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, дедилар.

🔸Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:
1. Ғусл қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.

2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.

3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.

4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.

5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.

6. Каҳф сураси ўқиш.

7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.

Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;

Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar