Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Рамазонга_тайёрланамиз
РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ
#рўза

173-CАВОЛ:
Рўза одам тишини тиш пастаси билан ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши макруҳ саналади. Агар пастадан ҳосил бўлган кўпикларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Чунки паста билан тиш тозалаш бирор нарсани татиб кўришга ўхшайди. Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

"وَمَنْ ذَاقَ شَيْئًا بِفَمِهِ لَمْ يُفْطِرْ لِعَدَمِ الْفِطْرِ صُورَةً وَمَعْنًى وَيُكْرَهُ لَهُ ذَلِكَ لِمَا فِيهِ مِنْ تَعْرِيضِ الصَّوْمِ عَلَى الْفَسَادِ"

“Рўзадор бирор нарсани татиб кўрса, рўзани очувчи сурат ва моҳият топилмагани учун рўза очилмайди. Лекин бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда рўзани бузувчи омилга яқин келтириш бор” (“Ҳидоя”).

Шунга кўра кўпчилик замонамиз уламолари рўзадор ҳолда тиш пастасидан фойдаланмасликни балки, уни саҳарликдан аввал ёки ифтордан кейинга қолдиришни тавсия этадилар. Зеро, ибодат масаласида эҳтиётини олиш авло саналади.

Қолаверса,
Рамазон ойининг кундузлари тишларни тоза сақлаш учун мисвокдан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки, мисвок ишлатиш билан рўза очилмайди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида ундан кўп марта фойдаланганлари далил бўлади.

عَنْ عَامِرِ بْنِ رَبِيْعَةَ رضي الله عنه قَالَ : "رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَا لاَ أَعُدُّ وَمَا لاَ أُحْصِي يَسْتَاكُ وَهُوَ صَائِمٌ" (رَوَاهُ أَحْمَدُ)

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб адоғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Бунда, милклар қонаса ёки оғизга сув тўпланса, ютиб юбормаслик шарт қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @diniysavollar

#Рамазон #Рамазон_яқин #Рамазон_етказ_Аллоҳим
Ro'zaga doir oyatlar
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАГА ОИД ОЯТЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№3

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Раййон дарвозаси ҳамон очиқ...

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ўта карамлидир. У инсонларнинг амалларини кенглиги осмонлару Ерча бўлган жаннат билан тақдирлади. Мўминлар жаннатга барчасидан киришлари учун ҳар бир дарвоза оралиғидаги масофани қирқ йиллик йўл қилиб қўйди. Ривоятларда зикр қилинишича, жаннатга кирувчилар шу қадар кўп бўладики, ҳатто бундай кенг дарвозаларда ҳам тиқилинч ҳосил бўлади.

Шундай бўлса-да, рўзадорлар жаннатга киришлари учун алоҳида дарвоза билан хосланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай марҳамат қиладилар: «Жаннатда “Раййон” деб номланувчи дарвоза бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. (Қиёматда) “Рўзадорлар қаерда?” деб нидо қилинади. Бас, (рўзадорлар) ўрниларидан туришади. (Дарвозадан) улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. (Барчалари) кириб бўлгач, дарвоза беркитилади» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рамазон
#Рамазон_етказ_Аллоҳим
#Рамазонга_тайёрланамиз

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Рўзада тақвони ўрганамиз!"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазонга_тайёрланамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ro'za mavzusidagi hadislar
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗА МАВЗУСИДАГИ ҲАДИСЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№4

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ro'zaning tibbiy foydalari
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№5

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
05 Ro'zaga oid masalalar
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАГА ОИД МАСАЛАЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№6

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
06 Ro'zani tutmaslikka uzrli
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАНИ ТУТМАСЛИККА УЗРЛИ КИШИЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№7

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar