Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Раййон дарвозаси ҳамон очиқ...

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ўта карамлидир. У инсонларнинг амалларини кенглиги осмонлару Ерча бўлган жаннат билан тақдирлади. Мўминлар жаннатга барчасидан киришлари учун ҳар бир дарвоза оралиғидаги масофани қирқ йиллик йўл қилиб қўйди. Ривоятларда зикр қилинишича, жаннатга кирувчилар шу қадар кўп бўладики, ҳатто бундай кенг дарвозаларда ҳам тиқилинч ҳосил бўлади.

Шундай бўлса-да, рўзадорлар жаннатга киришлари учун алоҳида дарвоза билан хосланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай марҳамат қиладилар: «Жаннатда “Раййон” деб номланувчи дарвоза бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. (Қиёматда) “Рўзадорлар қаерда?” деб нидо қилинади. Бас, (рўзадорлар) ўрниларидан туришади. (Дарвозадан) улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. (Барчалари) кириб бўлгач, дарвоза беркитилади» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рамазон
#Рамазон_етказ_Аллоҳим
#Рамазонга_тайёрланамиз

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Рўзада тақвони ўрганамиз!"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазонга_тайёрланамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАЙТА ҚУРИЛАЁТГАН ОЛТИ МИНГ ЎРИНЛИ МАСЖИД ПОЙДЕВОРИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Бугун
, 28 март куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Гўзал” жоме масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар, имом-хатиблар, фахрий домлалар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

🤲 Тадбир аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, Муфтий ҳазратлари яхши ният ва дуолар билан жоме масжид пойдеворига тамал тошини қўйиб, бу хайрли ташаббусга хизмат қилаётган кишилар ҳақига дуо қилдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ro'za mavzusidagi hadislar
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗА МАВЗУСИДАГИ ҲАДИСЛАР

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№4

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари томонидан қайта қурилаётган олти минг ўринли масжид пойдеворига илк ғишт қўйилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ro'zaning tibbiy foydalari
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№5

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазон ойи киришини кузатиш ҳақида маълумот

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Таниқли уламолар
ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради
ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади. Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазон_туҳфаси №1:

🌙 ҚУРЪОНИ КAРИМ ҚИРОAТИНИНГ
ВИДЕОТАСМАГА ЁЗИЛГАН ТAҚДИМОТИ

Бугун, 29 март куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан тайёрланган Шайх Aлижон қори қироати асосида Қуръони карим тиловатининг видеотасмага ёзилган лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади.

🌙 Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли иштирок этадилар.

Бир қанча вақт олдин
Шайх Aлижон қори томонидан Қуръони карим қироатини видеотасмага ёзиш иши бошланган эди. Шу кунларда 30 пора Қуръони каримни ўз ичига олган бу хайрли иш ниҳоясига етиб, халқимиз тарихида илк марта оммага тақдим қилинмоқда. Ушбу янги лойиҳа – Шайх Aлижон қорининг Қуръон таълими ва хизматида кечган 30 йиллик меҳнатларининг самарасидир.

🌙 Шайх Aлижон қори қироати асосида видеотасмага ёзилган Қуръони карим тиловати ўзига хос услубда амалга оширилган бўлиб, видеотасмада қироат қилинган ҳар бир оятнинг арабча матни ҳам тиловатга ҳамоҳанг равишда бериб борилган. Бу иш нафақат Ўзбекистон ва Миср диёри, балки бутун дунё бўйича илк марта амалга оширилмоқда.

Ушбу тақдимот, 29 март куни соат 14:00 дан бошлаб, "Muslimuz" ва “AlQuranuz” каналларининг ижтимоий тармоқларида онлайн тарзда эфирга узатилади.

🤲 Aллоҳ Қуръон йўлида қилинган бу хизматларни холис қабул қилиб, барчамиз учун манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тўй кассасига пулни гўшт нархига қараб йиғсак, рибо бўлиб қолмайдими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ УЧРАШУВ
#никоҳ

891-CАВОЛ: Тўйдан олдин йигит ва қиз учрашишлари мумкинми? Қизнинг отаси йигит билан кўришса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлажак келин ва куёв никоҳдан аввал кўришишларига рухсат берилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар» (Абу Довуд, Шофеий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши бир аёлга совчи қўймоқчи бўлганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга назар сол, чунки бундоқ қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», дедилар» (Насаий ва Термизий ривоят қилишган).

Аммо бу кўришишга ёлғиз қолмаслик шарти билан рухсат этилади. Унаштирилгандан кейин ҳам гаплашишлари, кўришиб юришларига рухсат йўқ. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажариши мумкин. Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади.

Қизнинг отаси йигит билан кўришиши борасида икки томон ихтиёрли. Агар кўришмоқчи бўлсалар, бунга шариатда бирор қайтариқ йўқ. Аммо бу учрашувга юқоридаги каби тавсиялар келган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо бўлган аср намозини қайси пайт ўқиган афзал: шом намозидан олдинми ё хуфтондан кейин?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar