Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Машинани 10 минг доллорга олиб, 12 мингга бўлиб тўлашга сотса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"COINLIST AKKAUNT" ОЧТИРИБ ЭВАЗИГА ПУЛ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: "Coinlist akkaunt" очиш учун паспорт рақам сўрашяпти. Номимдан аккант очгани эвазига 210.000 сўм берар экан. У бир марта очилади ва бошқа очилмас экан. Шуни очтириб пулини олсам ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Сoinlist akkaunt” очишдан асосий мақсад криптавалюталар савдосида қатнашиш, уларнинг аукцион бозорларида иштирок этиш бўлади. Ҳолбуки, крипта валюталар савдосини дунёдаги кибор уламолар ҳалол деб фатво бермаганлар. Шунинг учун аккаунт очиб унинг эвазига пул олиш гуноҳ ишларга ёрдам бериш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир” дея марҳамат қилган. (Моида сураси 2 оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРНИ ЎҚИБ БЎЛГАЧ ХУФТОННИНГ ФАРЗИДА ХАТО ҚИЛГАНИНИ БИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини ва витри вожиб намозини ўқидим. Ўқиб бўлганимдан кейин фарзида ўқиган сурамда маъно бузиладиган хато қилибман. Фарзини ўқиб олдим. Шунда витри вожибни ҳам қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда икки хил гап бор. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қайтармайди деганлар. Чунки витр намози у кишининг наздида вожибдир. Икки шогирдлари қайтариб ўқийди дейишган.

Аммо хуфтоннинг фарзи ва витр орасида тартибга, яъни аввал фарзи кейин витрни ўқиш лозим. Агар кимдир била туриб аввал витрни кейин фарзини ўқиса, кейин яна витрни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: БЕҲИСОБ НЕЪМАТЛАР ИЧИДАМИЗ, УНИНГ ШУКРОНАСИНИ АДО ЭТИШИМИЗ ШАРТ

Аввал хабар берганимиздек
, бугун 25 март куни муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида иштирок этиб, жума намозида жамоатга шукроналик ҳақида мавъиза қилиб, жума намозини адо этиб бердилар.

🤲 Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги ва обод масжид билан муборакбод этар экан, унинг қиёматгача эл хизматида бўлишини сўраб дуо қилдилар.

🔸– Бугун жаҳонда содир бўлаётган воқеаларни кўриб, кузатиб турибсизлар.
Бундай неъматлар ҳар кимга ҳам берилгани йўқ. Қайси, жамиятда тинчлик, осойишталик бўлса, шу ерда ривожланиш, ободлик бўлмоқда, – деди муфтий ҳазратлари ўз маърузаларида. – Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин, юртимиз тинч, сиз билан биз мана шундай гўзал масжидларда юзма-юз мулоқот қилиб ўтирибмиз. Бунинг шукрини адо этишимиз шарт. Чунки осойишталик неъмати туфайли кейинги йилларда барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўляпти. Ҳар кун, кунора янги масжидлар очиляпти. Куни кеча пойтахтда қайтадан бунёд этилган жоменинг очилишида иштирок этган бўлсак, бугун Гулистонда жоме мaсжид очилишида қатнашмоқдамиз. Албатта, бу ҳар бир мўмин-мусулмонни хурсанд қиладиган хабар. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, кейинги йилларда республика бўйлаб масжидлар сони 2100 тадан ошди. Сўнгги 5 йилнинг ўзида 70 тага яқин янги масжид oчилди, 200 дан зиёди қайта бунёд этилди. Бундай ишлар жадал давом этмоқда.

🔸Муфтий ҳазратлари суҳбати давомида диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар тўхталиб, сўнгги йилларда Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими ташкил этилгани ҳамда охирги 5 йилда 3 та диний таълим муассасаси – Бухорода Мир Араб Олий мадрасаси, Самарқандда Ҳадис илми олий мактаби ва Сурхондарёда Имом Термизий мадрасаси таъсис этилгани, қабул квоталари бир неча баравар оширилганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, шу кунларда умра зиёрати бўйича қилинаётган ишларни ҳам алоҳида эътироф этдилар. Куни кеча пойтахтимизда I Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтганини тилга олиб, бу йирик форумларни ўтказиш ва катта лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдан мақсад фаровонлигимизни ошириш қаратилганлигини қўшимча қилдилар. Бундай улкан ўзгаришлар, янгиланишлар тинч, осойишта юртга ярашишини, бунинг учун Аллоҳга беҳад шукроналар айтиш кераклигини таъкидлаб, Иброҳим сурасининг: “…Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар…” оятини шарҳлаб, унинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар.

Дарҳақиқат Аллоҳнинг биз бандаларига берган неъматларининг ҳисобига етиш мушкул. Бу неъматлар ичида биз ҳис қилган ва қилмаган, билган ва билмаган беҳисобдир.

🤲 Муфтий ҳазратлари маъруза сўнгида Аллоҳга шу кунларга етказгани учун шукроналар айтиб, юртимиз равнақи ва масжид қурилишида иштирок этган юртдошларимиз ҳақига дуолар қилдилар.

#муфтий_минбари
muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (1 hour)
Forwarded from mp3muslim.uz
Билмасдан субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
Anonymous Quiz
31%
Ҳа, дуруст бўлаверади
55%
Йўқ, дуруст бўлмайди
14%
Зарари йўқ
Forwarded from mp3muslim.uz
Forwarded from mp3muslim.uz
Рўза тутган одам ифторлик вақти келганда аввал ифтор қиладими ёки шом намози ўқийдими?
Anonymous Quiz
90%
Оғиз очилади, кейин шом намози ўқилади
6%
Шом ўқилади, кейин оғиз очилади
5%
Иккаласи ҳам бўлаверади
Муфтий ҳазратлари беморлар холидан хабар олиб, қурувчилар ҳақига дуо қилдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазонга_тайёрланамиз
🌙 РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннонг озор бериши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам иш фаолиятида таъмагирлик, порахурлик қилса тутган рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Таҳорат олганда бурнимни муболаға қилмасдан ювсам ҳам ачишиш бўляпти. Рўзам очилиб кетмаслиги учун бурунни чайишни тарк қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзани азон пайтида очиш керакми ёки бироз ўтказиб очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, бехосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @diniysavollar

#Рамазон #Рамазон_яқин #Рамазон_етказ_Аллоҳим
Сиз Рамазон ойини қандай кутиб оласиз?

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У киши: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.

Аллоҳим! Ўзингни гувоҳ қилиб айтаманки, мен ҳам қалбимда халқингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам адоват сақламадим.

Аллоҳим! Бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан ҳам зарра мисқолича адоват сақламаслигини Сендан сўрайман.

Аллоҳим, рўза тутишда, рўза кечаларида ибодатда қоим бўлишда, кўзни сақлашда ва тилни сақлашда менга Ўзинг ёрдам бергин.

manba
#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат

Ғазаб келганда оғир бўлишинг, (бахтни) ҳис қилмасанг-да, ўзингни бахтиёр кўрсата олишинг, йиғламоқчи бўла туриб, табассум қилишинг, қалбинг азобда бўлса ҳам бошқаларга эътиборли бўлишинг ҳақиқий кучли инсон эканингнинг исботидир.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоб

◾️Ҳомиладор ёки эмизикли ва узрли аёллар рўзаси

CАВОЛ: Рамазон ойида рўза тутишни ният қилгандим, аммо эмизикли болам бор. Бундай ҳолда рўза тутсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутганда боласига ёки ўзига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди ва кейинчалик рўзанинг қазосини тутиб беради. Бу ҳақда мўътабар манбаларимизда бундай дейилган: “Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзига ёки боласига зарар етишидан қўрқса, рўзани очади ва (имкон бўлганда) қазосини тутади. Уларга рўзани очгани учун каффорат лозим бўлмайди. Зеро, “Хулоса”да шундай дейилган” (“Фатавои ҳиндия”).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ мусофирдан рўзанинг (ҳаммасини) ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзанинг (ҳаммасини) кўтарган”, деганлар (Имом Насоий ривояти). Ҳомиладор ёки эмизикли аёлнинг рўзани очиши зарардан қўрқишга боғлаб қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмаганлари учун фидя бермайдилар. Чунки улар келажакда рўзанинг қазосини тутишга қодир ҳисобланадилар.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар боласи ёки ўзига зарар етмайдиган бўлса, рўза тутишлари шарт. Уларга юқоридаги рухсатлар тегишли эмас. Айниқса, болалари таом ейишга ўрганган эмизикли аёллар бу борада тақво билан иш тутишлари лозим. Валлоҳу аълам.

🔴Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram