Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Осмон эшикларин очган калима
#Имон #мусулмон

Ҳар бир мусулмон беш вақт намозда, намоз сўнгидаги тасбеҳларда, қолаверса, кун бўйи кўп маротаба “Аллоҳу акбар!” (Аллоҳ буюк!) деб айтади. Имонли кишилар қайғуга ботганларида ҳам, шодликка тўлганларида ҳам  “Аллоҳу акбар” дейдилар.

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирганида. Бир саҳобанинг зикр қилаётгани қулоғига чалинди: “Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамдулиллаҳи касийрон, субҳаналлоҳи букратан ва асийлан”. Зикр тингач, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ушбу зикрни ким айтди?” деб ажабланиб сўрадилар. Саҳоба: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу сўзларни мен айтдим”, деди. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу сўзларингга осмон эшиклари очилди, мен ҳайрон қолдим!” дедилар.

Саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: “Бу сўзларнинг осмон эшиклари очиладиган даражада таъсирли бўлишининг сабаби нима?” деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу зикр ичида Аллоҳ таолонинг Ал-Кабийр исми қўллангани сабаб бўлди”, деб жавоб бердилар.

Хуморбегим
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Барча жиноятлар давоси
#имон #даво
...
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одатига мувофиқ бир куни кечаси шаҳар кўчаларини айланиб юрсалар бир девор ортидан: “Қизим! Сенга сутга озгина сув қўшгин деяпман” деган, овоз эшитилибди. Унга жавобан эса: “Онажон, Амирал мўминин Умар бизларни бундай иш қилишдан қайтарган-ку”, дебди. Она эса: “Менинг айтганимни қилавер, ҳозир Умар йўқ, у кўриб ўтирибдими”, дебди. Қиз: “Онажон, Амирал мўминин Умар кўрмаганда ҳам, унинг Раббиси – Аллоҳ кўриб турибди-ку”, дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, агар инсоннинг қалбида Аллоҳга бўлган
имон, ишонч мустаҳкам бўлса шу туйғу ўз эгасини ҳар қандай гуноҳдан, жиноятдан қайтаради. Зотан, бундай инсон ўзини доимий ҳолда Аллоҳ таолонинг назорати остида эканини билади, ишонади ва имон келтиради. Шунинг учун ҳам унга алоҳида кузатув ёки назорат шарт эмас. Мазкур муолажа ўзининг буюк натижасини берди. Жаҳолат борасида дунёга достон бўлган мушриклар, жиноятнинг ҳар қандай турини фахр билан амалга оширадиган тажовузкорлар, имон неъматига мушарраф бўлганларидан кейин, ижобий тарафга шу даражада ўзгардики, ҳатто уларни ўз туғишганлари ҳам танимай қолдилар...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД САБОҚЛАРИ

Биринчи сабоқ:

ИМОН КАЛИМАЛАРИ

Имон калималари ҳар бир мўмин киши билиши ва уларнинг маъноларига эътиқод қилиши зарур бўлган калималар ҳисобланади. Қуйида ушбу калималарнинг таржималари ва қисқача изоҳлари билан танишиб чиқамиз:

كَلِمَةٌ طَيِّبَةٌ

Ёқимли калима

لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ

Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир.

Изоҳ: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир деган сўздан У зотдан бошқа ибодат қилинишга ҳақли зот йўқдир, деган маъно тушунилади. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир, деган сўздан қуйидаги маънолар тушунилади:

Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг танлаб олган бандаси;
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг сўнгиси.
..

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #ИМОН #Тавҳид #Мағфират
@muslimuzportal обуна бўлинг
🌙 Инсон ёшлигидан имон-эътиқодли ҳамда тақволи тарбия топса, унинг бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам Аллоҳ таоло баракотли қилиб қўяди.

Аллоҳ таоло ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилган:

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ сураси, 2-3 оятлар).

Ҳадисларда келишича, Қиёмат кунида одамлар ўзларини ҳимоя қиладиган ёки қуёш иссиғидан пана қилиб турадиган жой ахтариб қоладилар. У кунда Аллоҳ таолонинг Аршининг соясидан бошқа соя бўлмайди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам етти тоифа киши Аршнинг соясида бўлишини айтиб, шулар жумласида:

“Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит (Аршнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда соялантирилади)” дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

манба

Muslim.uz
#тарбия #тақво #йигит #имон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar