Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача тафсилотини эълон қилиш жорий этилди. Унда мамлакатимиз ва дунё ислом оламида рўй берган асосий воқеаларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин. Илк сони шу йил март ойининг биринчи ярмидаги энг сара янгиликларга бағишланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Ким биродарининг айбини беркитса...
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан тургандаги дуо
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»

Маъноси:
“Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

#дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЕРНИНГ 7 ҚАВАТДАН ИБОРАТЛИГИ ҚУРЪОНИ КАРИМДА АЙТИЛГАНМИ?

Ҳозирги замон илм-фани ривожланиб ернинг етти қаватдан иборат эканлигини аниқлади. Ҳозирги замон фан ютуғига кўра ер қуйидаги етти қаватдан иборат:

1. Гидросфера;
2. Литосфера;
3. Астеносфера;
4. Мантия (устки қават);
5. Мантия (ички қават);
6. Суюқ ядро қавати;
7. Қаттиқ ядро қавати.

Аллоҳ таоло эса ернинг етти қават эканини бундан неча минг йиллар илгари инсониятга хабарини берган:

“Аллоҳ таоло етти қат осмонни ва ердан ҳам шунчасини яратган Зотдир. Унинг амри улар орасига тушиб туради. Бу сизлар Аллоҳ ҳамма нарсага қодирлигини, Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз илми билан ўраб олганини билишингиз учундир” (Талоқ сураси, 12-оят).

Бу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири Ирфонда бундай дейилади: “Қуръонда ўн беш аср олдин хабар қилинган баъзи илмий ҳақиқатларнинг ҳозирги давримизга келиб, илм-фан ва технология тараққиёти натижасида маълум бўлиши каламуллоҳнинг илоҳий мўъжизаларидандир. Албата, Қуръон илмий иш эмас. Аммо аксар оятларда келтирилган кучли англатиш воситалари ва юксак ақл даражасидаги илмий тушунчалар вақт ўтиши билан замонавий илм-фан томонидан кашф қилиниб тасдиқланди. Дунё тузилишининг кўп масалалари Аллоҳ томонидан ҳали инсон уларнинг моҳиятини тушуна олиш даражасида бўлмаган бир даврда нозил қилинди.

Инсониятнинг фалакшунослик, физика, ва биология каби фанлар бўйича билими жуда оз эди. Бу билимларнинг Қуръон нозил бўлган замонда илмий асослана олмагани Қуръоннинг Аллоҳнинг каломи эканига яна бир марта далолат қилади”.

Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига бўлган иймон ва эътиқодда собитқадам айласин!

Р. Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Пластик жарроҳликка рухсат берилганми?"

"Маърифий суҳбатлар” кўрсатувини тўлиқ
кўриш учун

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 14 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Али ибн Абу Толиб” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Мансур домла Даминов;

🕌 “Холид ибн Валид” масжидига:
☀️ Пешинга Исроилжон домла Исмоилжонов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 "Аҳмад Яссавий” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Собиржон домла Рустамов;

🕌 "Ал - Ҳудайбия” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Асрориддин домла Хушназаров;

🕌 “Имоми Аъзам” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 “Пул емас ота” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасанхон қори Абдумажитов;
🌃 Хуфтонга Бахтиёр домла Саттаров;

🕌 “Гўзал” масжидига:
☀️ Пешинга Йўлдашали домла Каримов;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПЕШИН НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пешин намозини аниқ вақти 13:00 да деб белгиланган. Ушбу намозни 12:50 ёки 12:55 ўқисак нима бўлади? Қандай зарари бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин соат 13-00 да бўлиши бу масжидда намоз ўқиладиган вақт ҳисобланади. Агар тақвим бўйича бу вақтдан олдин, масалан, 12-40 да пешин вақти кирган бўлса, мана шу вақтда пешинни ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Тошкентда доимий яшовчи киши вилоятдаги ота ҳовлисига бир-икки кунга борганда намозини тўлиқ ўқийдими ё қисқартириб?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ УМРА МОБИЛ ("IOS" дастури учун) ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ

📌 Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Android мобил телефонлари учун “Умра қўлланмаси” иловаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.

📲 Эндиликда мазкур илова IOS дастурида ҳам ишлаб чиқилди. Бу эса барча смартфон, планшет эгаларига иловадан фойдаланиш имкониятини яратади.

📖 “Умра қўлланмаси”, “Умра дуолари”, “Сафарга тайёргарлик” ва “Ислом тарихига оид жойлар” номли бўлимлари мавжуд.

🎧 Шунингдек, “Умра дуолари” бобида муборак сафарда муҳим бўлган дуолар овозли шаклда батафсил баён этилган.


📲 МОБИЛ ИЛОВАНИ ЮКЛАШ:

https://apps.apple.com/uz/app/umra-qollanmasi/id1613020749

@hajumrauz
#эслатма

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Ушбу асоссиз маълумотлар ҳақида бундан 3 йил аввал батафсил жавоб берилган эди.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин.

Батафсил жавобни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин:

“РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Baroat_kechasi
⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир. (Милодий ҳисобда 2022 йил 17 мартдан 18 мартга ўтар кечасига тўғри келади иншааллоҳ)

🔗 Улашинг: @diniysavollar |@muslimuzportal | @mp3muslim
Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда
Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда
У билан қол танҳо ҳеч бермас озор
Жонингга юз роҳат беради такрор

Абдураҳмон Жомий

Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам, Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир:

"Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (Алақ,1).
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Мўминлар биродардирлар
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Ғафлатда_қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОНДА ТЎЙ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида тўй қилинмайди дейишади, шу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи Қуръон тиловати ва ибодат мавсуми бўлганидан бу ойда тўй қилиш бизнинг диёрларда урф бўлмаган. Чунки тўйнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Рамазон ойида тўй қилиш шаръий далилларда ман қилинмаган бўлсада, Рамазонда кундуз куни одамларга таом тортиш жоиз, эмас. Унда таом қўйган ҳам, кундузида уни еган ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУТМАГАН РЎЗАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен, қизлик пайтим — 17 ёшдан бери рўза тутаман. Лекин рўза балоғат ёшига етгандан кейин тутилиши керак. Рўза фарз ҳисобланади. Энди шунча йил тутмаган рўзаларимни фарзини қандай адо этай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз кўра бошлаган пайтдан балоғатга етган ҳисобланади. Уни билмаса, 9 ёшдан деб ҳисоблайди. Ҳар йилига 30 кун қазо рўза тўғри келади. Бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз, асосан йилнинг салқин пайтларида тутсангиз осон бўлади. Ниятида ِ"Фалон йилнинг Рамазон рўзаси қазосини тутишни ният қилдим", — дейсиз.

Қазо рўзаларни тутиш учун ниятни тонг отмасдан аввал қилиш шарт. Қазода ҳам саҳарлик қилиш суннат. Кечаси тура олишига кўзи етмаса, эртаси кун қазо рўзаси учун қуёш ботганидан кейин, ухлаш олдидан ният қилиб ётиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 15 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Мевазор” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;

🕌 “Тўлқин Акром ўғли” масжидига:
☀️ Пешинга Исҳоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Саҳобиддин домла Сатимов;

🕌 "Новза” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

🕌 "Бўта бува” масжидига:
☀️ Пешинга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Оқлон” масжидига:
☀️ Пешинга Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Исмоил Муҳаммад Содиқ;

🕌 “Умар ибн Хаттоб” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Саттаров;
🌃 Хуфтонга Мансур домла Даминов;

🕌 “Ислом ота” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Йўлдашали домла Каримовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Тақдирлаш #Хатм #Қорилар

▪️ Хушхабар: 2 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

▫️ Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Убайдуллоҳ қори Ҳабибуллаев ва Баҳодир қори Иброҳимов 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди. Шунингдек, 3-курс талабаси Муҳаммад Амин Абдупаттаев Ан-Нуқоя- النقاية китоби матнини ёддан ўқиб топширди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/28749

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ НАМОЗНИ ЎРГАТИШЛАРИ
#намоз

886-CАВОЛ: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаламга Жаброил алайҳиссалом намозни ўргатганларида Мерож ва Исро кечалари бўлмаган эдими? Яъни, 5 маҳал намоз фарз бўлмаган эдими? Неча маҳал намоз ўқир эдилар.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исро ва Меърож кечасида намоз фарз бўлгандан кейин Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Байтуллоҳнинг ёнида икки кун кетма-кет (пешин намозидан бошлаб) намозларни ўқиб бердилар. Биринчи куни намозларнинг аввалги вақтида, иккинчи куни кейинги вақтида. Намозлар мана шу аввалги ва охирги вақт оралиғида ўқилишини билдирдилар. Ҳар икки кунда шомни қуёш ботгандан кейин дарров ўқидилар.

عن بن عمر قال لما فرضت الصلاة نزل جبرائيل عليه السلام
على النبي صلى الله عليه وسلم فصلى به الظهر وذكر المواقيت ... (رواه الدارقطني)

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Намоз фарз қилинганда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга келдилар. Пешинни ўқиб бердилар ва (намоз) вақтларини айтиб бердилар...." (Имом Дорақутний ривояти).

Бу воқеагача ибодатлар биз билган 5 вақт намоз шаклида бўлмаган.

Тафсири Табарийда шундай келтирилади:

قال قتادة رحمه الله : " كان بدءُ الصيام أمِروا بثلاثة أيام من كل شهر ، وركعتين غدوة ، وركعتين عشية " . "تفسير الطبري"

"Қатода раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рўзани бошланишида (яъни фарз бўлишидан аввал) ҳар ойда уч кун тутишга ва икки ракат тонгда, икки ракат кечки пайт намозга буюрилдилар".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Мусофирлар пешин, аср ва шом намозларининг кириш ва чиқиш вақтини қандай аниқлайди?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar