Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
“Насойимул-муҳаббат” да буюклар сиймоси
#Мақолалар

Ислом динининг моҳияти, унинг инсон ҳаётидаги ўрни ана шу дин бағридан етишиб чиққан улуғ мутафаккир шайҳлар, азиз-авлиёларнинг поклик ва камолот сари етакловчи қарашлари, уларнинг ибратли хислатларини чуқур тадқиқ этиш, аждодлар руҳига ҳурмат ва эҳтиромни давом эттириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” асари муқаддима ва 770 та шайх (35 таси авлиё аёллар)нинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

“Насойим ул-муҳаббат” Абдурраҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс” тазқирасининг таржимаси, лекин Навоий Жомий асарига эркин, ижодий муносабатда бўлиб ва унинг асаридаги маълумотларни тўлдириб ва баъзисини қисқартириб 618 та шайхлар сонини 770 та (35 таси авлиё аёллар)га етказади.

“Насойим ул-муҳаббат” да бир неча шайхлар ҳақидаги берилган маълумотларда Соҳибқирон Амир Темурга боғлиқ қизиқарли воқеалар учрайди...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2270-nasojimul-mu-abbat-asarida-buyuklar-sijmosi

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Рашк имондандир
#Мақолалар

Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир.

Киши ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан ҳимоя қилиши ва уларнинг турли назаридан сақлаши ҳам рашк ҳисобланади. Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан қизғанмайдиган ва рашк қилмайдиган кимса даюс дейилади. Даюслик эса улкан гуноҳ бўлиб, у ҳақда қаттиқ ваъид ва огоҳлантиришлар бордир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган; ўзини эркакларга ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада); даюс”, деганлар.

Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жаннатга уч киши кирмайди:

даюс;
ўзларини эркакка ўхшатадиган аёллар;
ароқ ичишда муккасидан кетган киши”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?”

Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади, парво қилмайди, – дедилар.

Ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси?

Шундай аёлки кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар (Имом Суютий ривояти).

Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар”.

Эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ. Бу ишни қилганлар Исломда қораланади.

Паҳлавон Маҳмуд ўзининг байтларида айтади:

Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган,
Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан.
Мевали шох агар чиқса кўчага,
Тама қилар ўтган йўловчи ундан.

Сен дарахт эккан бўлсанг ва дарахтингнинг шохлари кўчага чиқиб мева солса, ўтган ҳар бир киши ўша мевани ейиш орзусида ўтади, дейилган. Энди сен ҳам хотинингни ёки қизингни безатиб кўчага олиб чиқсанг, улардан ҳам ўтганлар бир орзу қилиб ўтишади.

Рашк ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан ғайридир.

Жами жониворлар тушса кўзга,
Ҳамиятли бўлур, тўнғиздин ўзга.

Аллоҳ таоло “Ғошия” сурасининг 21, 22-оятларида марҳамат қилади: “Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”.

Ана шу икки ояти каримага мувофиқ биз ҳам эслатмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло бизларни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва асрасин. Юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Тожиддинов Абдуссамад Абдулбосит ўғли тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Китобхонлик маданиятини ошириш
#Янгиликлар

Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас Ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши айни муддао бўлди. Жорий йилнинг февраль ойидаЎзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси томонидан Тошкент ислом институти ва барча ўрта махсус ислом билим юртлари Ахборот ресурс марказларига талабалар фойдаланишлари учун жами 83 турдаги 2582 дона бадиий ҳамда чет эл адабиётлари билан бойитилди.

Шу муносабат билан барча диний таълим муассасаларида хайрия жамғармаси томонидан тақдим этилган бадиий адабиётлар тақдимоти маросимлари бўлиб ўтди. Талабалар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тақдимот маросимларининг устувор вазифаларидан бири бу – талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китобга муҳаббатини ошириш, миллий меросларимиздан тўла фойдалана олиш, буюк аждодларимиз қолдирган илмий меросларини асраб-авайлаш ҳамда ўқиб-ўрганишдир. Айниқса, туҳфа қилинган китоблар тўпламида Алишер Навоийнинг 10 жилдли асари ҳамда 2 жилдли “Қомусий луғат”, “Буюк юрт алломалари”, “Ҳикматлар шодаси”, “Оила энциклопедияси”, Ҳомиджон Ҳомидийнинг “Тасаввуф алломалари” ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Умидимиз юлдузларига” асарлар тўплами ва жаҳон адабиётининг етук намояндалари Ф. Достоевскийнинг “Телба”, Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” Арастунинг “Ахлоқи кабир” номли асарлари мавжудлиги талабаларнинг илмий саводхонлигини оширишда муҳим ўрин эгаллайди.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ноўрин даъвога раддия
#Мақолалар

Сўнгги пайтларда “Озодлик” радиоси ҳақида бутун инсоният ҳозирда кенг фойдаланаётган интернет тармоғи орқали баъзан-баъзан асоссиз фитналар, миш-мишлар, бўҳтон ва уйдирмаларни эшитиб қоламиз, эшитган одамлар ҳам ҳеч қандай ижобий муносабат билдирмай, афсус билан бир хўрсиниб қўя қолади.

Мен Андижон вилоятиданман, бир масжидда имом-хатибман. Имом-хатиблик фаолиятимни бошлаганимдан буён нафақат меҳробда балки, ташкилотлар, муассасалар, таълим даргоҳлари шунингдек, матбуот ва интернет сайтларида ҳам муқаддас динимизга оид маърифий ислом тарғиботини олиб бормоқдаман. Бу Аллоҳнинг берган улкан неъмати деб биламан ва биз бунга истиқлол туфайли эришдик. Юрт ва Ватан озодлиги, истиқлол учун жон фидо қилганлардан Аллоҳнинг ўзи рози бўлсин. Истиқлолдан олдин матбуотда дин ҳақида бир сатр тугул дин деган сўзни ёзиш мумкин эмас эди. Фақат динни қоралаш учунгина бўлиши мумкин эди, холос. Ушбу мақола ҳам ўз ижодимдан бир намуна. Чунки, жамиятда бир иллат пайдо бўлса, ёки бирор хунук иш авж олса, амри маъруф ва наҳий мункар фарз бўлгани юзасидан албатта имкон қадар ундан одамларни қайтаришга ҳаракат қиламан, бу хислат ва ҳаракат биргина менинг эмас, балки бутун Ўзбекистон диёрида ишлаётган имом-хатиблар ва барча диний ходимларнинг бош мақсадидир.

Мавзуни “Озодлик” радиосидан бошлашимнинг 2 та асосий сабаби бор. Биринчи сабабини юқорида қисқача баён қилиб ўтдим. Чунки, доимо фитна билан яшайдиган, бўҳтон билан нафас оладиган, халқ ўртасига нифоқ уруғини сочадиган бу радиога анчадан буён раддия беришни ўйлаб юрардим. Панада туриб тош отиш, ўзбекнинг, мўминнинг иши эмас. Минг афсуски, минг ҳижолатга қўядиган жиҳати, ўша диёрнинг нариги четида туриб, ўзбек тилида ўзбек халқига, Ўзбекистонимга тош отаётганларида қалбимда бир ўй мени қийнайди, булар ҳақиқий ўзбек эмас, ўзбек тилини ўрганган фитначилар дейман. Чунки, томирида ўзбек миллатининг қони оқаётган ҳақиқий ўзбек фарзанди она юртига тош отмайди. Бунга тарихдан кўп мисоллар бор. “Озодлик”дагилар бу тарихий шахсларни биздан яхши биладилар. Лекин, улар бу буюк сиймоларга авлодлик даъвосини қилишга ҳаққи йўқ. Чунки, уларнинг зурриётларидан ватан хоинлари чиқишлари асло мумкин эмас. Мен бунга аминман. Аждодларимизнинг ватанпарварлигига шак-шубҳам йўқ. Бироқ ҳозирги замон ўзбек фарзандлари ҳам мана шу аждодларига муносиб фарзандлардир...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2273-no-rin-da-voga-raddiya

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
🕌| ИСЛОМДА МЕРОС МАСАЛАСИ | #жума_мавъизалари / 10.02.2017 й.

بسم الله الرحمن الرحيم

Кейинги вақтларда халқимиз орасида меросни бўлиш ва олишга доир масалаларда айрим тушунмовчиликлар содир бўлмоқда. Натижада меросхўрлар ўртасида, ака-ука, опа-сингил ва қавм-қариндошлар ўртасида турли оилавий низолар келиб чиқиши кузатилмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерос илмини ўрганишга тарғиб қилиб шундай деганлар:

عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قالَ: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " يا أبا هريرة! تعلموا الفرائض وعلموها فإنه نصف العلم، وهو ينسى، وهو أول شئ ينزع من أمتى".

رَوَاهُ ابْنُ ماجة، و أخرجه الحاكم في المستدرك

Яъни, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра!, меросни ўрганинглар ва ўргатинглар. Чунки у илмнинг ярмидир. У унутилади ва умматимдан энг аввал кўтариладиган нарса ҳам шудир”, дедилар”. (Ибн Можа ва Ҳокимлар ривоят қилишган).

Яна бир ҳадисда эса шундай дейилган:

عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قالَ: قالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: "تَعَلّمُوا الفَرَائِضَ والقُرْآنَ وَعَلّمُوا النّاسَ فَإِنّي مَقْبُوضٌ". رواه الترمذي

Яъни, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фароизни (яъни, мерос илмини) ва Қуръонни ўрганинглар ва одамларга ҳам ўргатинглар. Чунки мен қабз қилинувчиман”, дедилар.(Имом Термизий ривоят қилган)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бу илмни ўрганишни Қуръони каримни ўрганиш билан ёнма-ён келтиришлари бежизга эмас. Чунки бу илм ҳалол ва ҳаромга, бировнинг ҳаққига алоқадор бўлган илмдир. Агар маййитдан қолган мол-дунё тўғри тақсим қилинмаса, кимдир бошқанинг мол-мулкини ноҳақдан ейиш ҳисобланади.

Шунинг учун бугунги жума суҳбатимизда мазкур масалани бироз мухтасарроқ қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ислом динида оиланинг жамиятдаги ўрнига юқори баҳо берилиб келади. Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида оила аъзоларининг ўзаро муомалалари билан бирга молиявий муносабатлар ҳам кўрсатиб ўтилган. Албатта ўлим ҳақдир. Дунёда жон эгаси борки, ўлим шарбатини тотгувчидир. Қуръони каримда:

كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ

Яъни, “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят) дейилган.

Оят ва ҳадислардаги кўрсатмалар меросхўр бўлиб қолган қариндош-уруғларнинг ҳаётларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Фарзандлар, туғишган ака-ука, опа-сингил ва бошқа ворис қариндошлар ўртасида тотувлик, меҳр-оқибат давомли бўлиши учун вафот этган кишидан қолган мероснинг адолат билан тақсимланиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Исломда мерос масаласи мавзусидаги жума мавъзиасини тўлиқ матнини ушбу линк орқали кириб ўқишингиз мумкин:
👉 https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/zhuma-mav-izalari/item/2254-10-02-2017-j-islomda-meros-masalasi
—-
Muslim.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Умра-2017” мавсуми гуруҳ раҳбарлари йиғилиши
#Янгиликлар

2017 йилнинг 7-8 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида, “Умра-2017” баҳорги мавсумига жалб этилган гуруҳ раҳбарлари иштирокида дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Диний қўмитанинг масъул ходимлари М.Йўлдошев ва Д.Бобожонов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А. Шакиров, Диний идоранинг матбуот котиби Ж.Нуриддиновлар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 7 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари гуруҳ раҳбарлари иштирок этишган бўлса, 8 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари гуруҳ раҳбарлари қатнашишди.

Тадбирлар давомида, мутасаддилар томонидан гуруҳ раҳбарларига зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, умра ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжатлар билан ишлаш тизими, гуруҳдаги зиёратчилар билан машғулотлар ўтказиш тартиби, паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш тартиб-қоидалари борасида ҳам кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида, гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга атрофлича, батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати, водий вилоятлари гуруҳ раҳбарлари иштирокидаги учрашув, жорий йилнинг 11 февраль куни Намаган вилоятида ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ибратли дунё
#Ибратли_ҳикоялар

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси Тожиддинов Абдуссомад тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Азудуддин Ийжий
#Мақолалар

Азудуддин Ийжий раҳматуллоҳи алайҳ Султонийя шаҳрида истиқомат қилган эди. Форс давлатида ҳукмронлик қилган Илхонийлар сулосига мансуб подшоҳ Абу Саъийд у зотни Шероз шаҳрига қози этиб тайинлаган эди ва бироз муддатдан сўнг Қозул қузот даражасига кўтарилди. Форс ўлкасидаги Кирмоннинг амири билан ўзаро низога келиб қолишди ва мансабидан олиб ташланиб ҳибсга олинди. У кишининг мол-давлати кўп бўлиб, асосий қисмини илм ва илм аҳли йўлига сарф қилар эдилар. У зот милодий 1355 йил, ҳижрий ҳисоб бўйича 756 йилда Ийж шаҳридаги Дураймиён қалъасида вафот этдилар.
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2280-azududdin-ijzhij

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Биз умматлар...
#Шеърият

Бугун сизга атаб мавлуд ўқилмоқда,
Мадҳингизга минг салавот тўқилмоқда,
Лек юрагим чок-чокидан сўкилмоқда,
Суннатингиз қилолмаган ғўр умматмиз,
Қадрингизга етолмаган шўр умматмиз.

Таҳажжудга белларимиз букилмаса,
Саҳар туриб Каломуллоҳ ўқилмаса,
Кўзимиздан бир қатра ёш тўкилмаса,
Уммат деган даъвоимиз ёлғонмикин,
Ёки нифоқ қалбимизда қолғонмикин?

Салавотни ўз ўрнига қўёлмасак,
Соғинганда меҳрингизга тўёлмасак,
Риё ила қилган ишдан уялмасак,
Суннат ўрнин бидъат қоплаб олғонмикин,
Ёки шайтон ўз йўлига солғонмикин?

Насиҳатдан қотиб кетган юзларимиз,
Оҳ, бунчалар ёлғон бўлди сўзларимиз,
Ҳабибини кўрмоқ истар кўзларимиз,
Илмсизлик адаштирди йўлимиздан,
Тутинг энди биз нодоннинг қўлимиздан.

Фарзандингиз ўлганда ҳам чидадингиз,
Гулларингиз сўлганда ҳам чидадингиз,
Душманингиз кулганда ҳам чидадингиз,
Оҳ, не қилай нуқсонларим ёполмадим,
Устозликда сиздан зўрин тополмадим?

Инсон бугун ихтилофда, ҳар хил фикр,
Васвасадан қутқарувчи фақат зикр,
Сизга уммат қилганига минг бор шукр,
Кунда, тунда тилимизда сизни дермиз,
Расулимсиз, дилимизда сизни дермиз.

Тўлин ойим, ҳам офтобим, гулрухсорим,
Меҳрингизга зор-интизор, садқа жоним,
Суннатингиз маҳкам тутай бор имконим,
Абу Бакру, Умар, Усмон, Шери Худо
Каби бу жон мудом сизга бўлсин фидо.

Ё Ҳабибим, Ё Муҳаммад, Ё Мустафо,
Даврамизга хуш келибсиз Ё Аҳмадо,
Сизни кўриб қалб тўридан чиқди садо:
Суюклигим ёнимизда юринг ҳар дам,
Умматим, деб бизни қўллаб туринг ҳар дам!

Эркин ҚУДРАТОВ

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Эзгулик мусобақаси
#Мақолалар

Югуриш бўйича мусобақанинг бошланишига ҳам саноқли дақиқалар қолди. Бу оддий мусобақа эмас, балки ногиронлар орасида ўтказиладиган мусобақа эди. Югуришга старт берилган вақтда ҳамма спортчининг нияти финишга биринчи етиб бориш. Бир неча сониялар ичида спортчилардан бири илгарилаб кета бошлади. Мусобақани кузатаётганлар орасида бу спортчини олқишлаб, унга мадад беришга ҳаракат қилишар эди. Финишга 20 метрча масофа қолганида биринчи бўлиб кетаётган спортчи чалқанчаси йиқилиб тушди, у туришга ҳаракат қилар, аммо тура олмасди. Биринчи спортчининг кетидан етиб келган спортчилар бирин-кетин унинг олдида тўхташди.

Етиб келган спортчиларнинг барчаси йиқилган шеригига яқинлашиб, бири қўли билан бири елкаси билан қўли йўқ спортчи оёғи билан турғизишга ҳаракат қилишарди. Атрофдагилар жамики спортчиларни ҳайрат билан кузатишарди. Биринчи спортчи ўзини ўнглаб, шериклари ёрдамида секин-аста юра бошлади. Орада финишгача оз масофа қолганига қарамай барча спортчилар биринчи спортчининг қадамига қараб олға босишарди. Финишга биринчи бўлиб ҳамма спортчилар етиб боришди.

Ҳайъат аъзолари бу ҳолатни кўз ёши кузатишар, барча спортчиларни олқишлашарди.

Биринчи ўринни белгилашга ҳайъат аъзолари кенгашаётган вақтда барча спортчилар бир овоздан йиқилган спортчини табриклашарди.

Ўзи ногирон бўлсада, бутун қалб соҳиби бўлган бу спортчиларнинг барчаси чин инсонийлик фазилатига эга инсонлардир. Бу спорт мусобақаси эмас, балки эзгулик, инсонийлик мусобақаси эди.

Мунира Абубакирова

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабирадир
#Мақолалар

Ота-онага оқ бўлиш сўзи “осий бўлиш”, “қарши чиқиш” маъноларини англатади. Ҳар бир фарзанд зиммасида ота-онага эҳтиром кўрсатиш, уларнинг хизматларини қилиш масъулияти бор. Соғлом инсон табиати ҳам тақозо этадиган бу масъулиятнинг аҳамияти шариатда ҳам баён қилинган. Шу маънода ота-онага оқ бўлиш энг улкан гуноҳлардан экани хабар берилган. Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилган: Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Набий (солаллоҳу алайҳи ва саллам): “Гуноҳи кабиралар Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва бирор кишини ўлдириш ва ёлғон қасамдир”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадиси шарифда энг катта гуноҳ бўлган Аллоҳга ширк келтиришдан кейин ота-онага оқ бўлиш экани айтилган. Бу эса ота-онага осий бўлиш нақадар улкан гуноҳ эканига далолат қилади.

Бошқа бир ҳадиси шарифда ота-онага оқ бўлган фарзанд жаннатга кирмаслиги хабар берилган: Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: “Набий (солаллоҳу алайҳи ва саллам): “Миннат қилувчи (яхшилик қилган кишисига фахр ва кибр қилувчи) ва ота онасига оқ бўлувчи ва хамр (маст қилувчи ичимлик) ичишда бардавом бўлувчи жаннатга кирмайди”, дедилар” (Имом Насаий ривояти).

Бошқа ҳадисда эса, ота-онаси ҳаётлик вақтида уларни рози қилишга уриниш аҳамияти бундай баён қилинган: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: «Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин”, деяётганларини эшитдим. "Ким, эй, Расулуллоҳ?", дейилди. У Зот: "Ким ота-онасининг иккови ёки биттаси ёши катта бўлганда, уларга етса-ю, сўнгра жаннатга кира олмаса", дедилар» (Имом Муслим ривояти)...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2287-ota-onaga-o-b-lish-guno-i-kabiradir

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Одноклассник”ка бой берилган бахт
#Мақолалар

Ҳозирги вақтда оилалардаги ажримларнинг кўпайиб кетиши сабабларидан бири ижтимоий тармоқлар эканлиги кўпчиликка сир эмас.

Янги оила қураётган ёшлар ҳаётга ёши катталарга нисбатан енгилроқ қарайди. Чунки ёш келин-куёвлар ҳамма нарсага бирданига эришадилар, шунинг учун ҳам уларга бахт тушунчаси, оила мустаҳкамлиги деган иборалар қадрсиз бўлиб бормоқда.

Манзура ота-онасининг совғасидан хурсанд бўлиб кетди. Ахир неча йиллардан бери телефон олишни орзу қилиб юрарди. Фарзандларини мактабга, боғчага жўнатиб, мактабдош дугонасиникига борди. Телефонига ҳар хил дастурларни ўтказиб, дугонасининг ёрдамида “синфдошлар” гуруҳига аъзо ҳам бўлиб олди. Бора-бора телефон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб борарди. Авваллари турмуш ўртоғини келишини интизорлик билан кутиб оларди, энди эса эрининг кечроқ, янаям кечроқ келишини истарди.

Телефонидаги “синфдошлар” гуруҳини очдию, янги синфдош қўшилганини кўриб, профили билан танишиб чиқди. Юраги бир орзиқиб кетди. Мактабдаги илк муҳаббати Сардор ҳам гуруҳга қўшилган эди. Болаликдаги хотиралар жонланиб, бир икки ёзишмалардан кейин алоҳида учрашиш нияти туғилди. Учрашувда Сардорнинг ўзи ҳақида ёқимли сўзларини, келажакдаги орзуларини эшитиб, ўзининг ҳаёти кўзига ночор кўрина бошлади. Тез-тез учрашадиган, Сардор билан учрашганидан кейин эри унинг қадрига етмаётгандек бўлиб кўрина бошлади. Ҳатто фарзандлари ҳам кўзига кўринмай қолди.

Хотининг юриш-туришидаги ўзгариши Акмални хавотирини оширди. Очиқчасига гаплашишни айтганида Манзура хоҳламади. Акмал ахлоқ қоидаларига тўғри келмаса-да, хотинининг телефонини олиб текширганида, хотини номига келган турли ишқий мактубларни ўқиб, кўзларига ишонмади.

Хотини билан очиқчасига гаплашганида эса Манзура биринчи муҳаббати қалбини бутунлай ром этганини тан олди, ҳатто Акмал билан яшашдан зерикканлигини, ҳохласа ажрашиши мумкинлигини ҳам айтди. Акмал фарзандлари тўғрисида гапирганида, Манзура болалар отаси билан қолишини айтиб, келинлик хонадонидан чиқиб кетди.

Манзура уйидан чиқар экан, енгил нафас ола бошлади. Энди у бутунлай Сардорники, ҳаётини янги варағини биринчи муҳаббати билан очишини ҳаёл қилиб, Сардорга телефон қилди. Узоқ куттиргандан кейин Сардор телефонини олди. Бўлган воқеани айтиб, Сардордан озодлик нашидасини бирга суришини айтганида, Сардорнинг жаҳл билан айтган гапларидан эси оғиб қолай деди. Аёли билан бир оз аразлашиб қолганида, кўнгил ёзиш учунгина Манзурадан фойдаланганини, ҳозирда оиласи тинчлигини, бошқа безовта қилмаслигини очиқ айтди. Манзура бутунлай эсини йўқотди.

Аллоҳ таоло томонидан ато этилган ҳар бир неъматга шукр қилиш лозим. Ҳар бир инсонга берилган умр ҳам Яратганннинг улкан неъмати ҳисобланади. Инсон ўз ҳаётини эзгу ва савоб амаллар билан безатса икки дунё саодатига эришиб яшайди, аксинча бўлсачи?

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Аллоҳ ато этган неъматлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш эса неъматнинг заволига, қолаверса бошқа, тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мунира АБУБАКИРОВА, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from Hidoyat.uz
Интернетни “устоз” билганлар
#Шеърият

(“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобини ўқиб)

Саволлари чалкашиб қолар,
Жавобларни далилсиз олар,
Қалбингизга ғулғула солар
Интернетни “устоз” билганлар.

Токчаларда чанг босди китоб,
Фойда бермас минг қилсанг хитоб,
Хатолари айлади шитоб
Интернетни “устоз” билганлар.

Фатволарнинг исботи йўқдир,
Юрагингга қадалган ўқдир,
Ҳақ ўрнига саробга тўқдир
Интернетни “устоз” билганлар.

Бир саволга минг битта жавоб,
Хатолардан тўғриси камёб,
Англаб бўлмас гуноҳми, савоб,
Интернетни “устоз” билганлар.

Устозини билмайди улар,
Ҳурматини қилмайди улар,
Жойларидан жилмайди улар
Интернетни “устоз” билганлар.

Олимларнинг бошлари сарак,
Бу нимадан бермоқда дарак:
Манбаларга қайтмоқлик керак,
Интернетни “устоз” билганлар.

Ўзбекистон тинчлик диёри,
Баркамоллик – халқим шиори,
Ҳар нарсанинг бордир меъёри,
Интернетни “устоз” билганлар.

Эркин ҚУДРАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Forwarded from Hidoyat.uz
Қарз бериш ва олиш одоби
#Тарбия

Инсон ҳаёти ҳамиша бир йўсинда кечмайди. Баъзан тўкин-сочин, гоҳида эса етишмовчилик кунлари ҳам бўлади. Ана шундай дамларда зарурат юзасидан қарз сўрашга тўғри келади. Қарз олаётганда тўғри келса узаман, тўғри келмаса, қарз турар, деб эмас, балки, албатта, қарзни узиш ниятида бўлиш лозим. Чунки адо этилмаган қарз инсон ҳаётидан файз-барака кўтарилишига, одамларнинг унга нисбатан ишончларини йўқолишига сабаб бўлади.

Қарз олиш оғир юк экани ҳақида Луқмони Ҳаким: “Тошни кўтариб кўрдим, темирни кўтариб кўрдим, аммо қарздек оғир юкни кўрмадим”, деб айтган экан. Агар киши қарзини ўташга қийналса ва буни қарз берган киши билиб, унга яна қўшимча имконият берса ёки қарзидан кечса, албатта, охиратда ажрсиз қолмайди. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг! Агар билсангизлар (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир” (Бақара, 280). Ибода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким қийналиб қолган кишига муҳлат берса ёки қарзини кечиб юборса, Аллоҳ таоло уни ўз паноҳига олади” (Имом Муслим).

Қарз бераётган киши бирор моддий манфаат, фойда кутмасдан, балки бир кишининг муҳтожлик пайтида унга ёрдамлашиб юборишни ният қилиши керак. Унинг бу ёрдами инсонгарчилигидан келиб чиқаётган бўлса, катта савобларни қўлга киритади. Қарз беришнинг савоби садақа беришнинг савобидан улуғроқ. Чунки садақа муҳтож ёки муҳтож бўлмаган кишининг қўлига тушиши мумкин. Аммо қарз эса муҳтожнинг қўлига тушади.

Руҳиддин АКБАРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Исломда иммунитет ҳимояси
#Табобат

Куз ва қиш мавсумларида иммунитетни мустаҳкамлаш масаласи барча учун бирдек муҳим ҳисобланади. Қуйида иммунитетни оширишга хизмат қилувчи баъзи омилар ҳақида маълумот берамиз.

Таҳорат – нафақат намоз калити, балки соғлиқ гарови ҳамдир. Таҳоратнинг юрак қон томирлари тизимига фойдаси исботланган. Совуқ сувда олинган таҳорат организмни чиниқтиради. Доимий оғиз бўшлиқлари ва бурунни тозалаш инфекция пайдо бўлишини олдини олади.

Занжабил – антибактериал, шамоллашга қарши, антимикроб, антисептик, бактерицид хусусиятларга бой. Занжабил илдизи фойдали бўлиб, унинг таркибида витамин С ва В ҳамда инсон организмидаги шикастланган ҳужайраларни қайта тиклаш ва “даволаш” хусусиятига эга бўлган ретинол бор. Занжабилнинг шифобахшлиги асал билан янада таъсирли бўлади.

Асал – организм иммунитетини оширишда тенги йўқдир. Эслатиб ўтамиз, асал ва одам организмининг кимёвий таркиби ўхшаш. Шамоллашни олдини олишда асал ва ёнғоқ муҳим воситадир. Ёнғоқнинг турли кўриниши бўлиши мумкин, фақат бунда муҳими асал ва ёнғоқ аралашмаси маълум кун туриши керак.

Қора седана ёғи – ошқозон ичак фаолиятини яхшилаб, иммун тизимини оширади. Қора седана ёғи кўпгина касаллик қўзғатувчи бактерияларни йўқ қилади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва ўт ҳайдайди. Ёғни профилактик мақсадда ёки умум мустаҳкамловчи восита сифатида қўллаш мумкин. Бир кун давомида бир чой қошиқ миқдорида қора седана ёғи ичилса, ўша бир қошиқнинг ўзи ҳам кун давомида қувват бериб, моддалар алмашинувини нормаллаштиради.

Ҳилба – Табиблар: “Агар одамлар хилбанинг фойдасини билишганда эди, уни олтиннинг баҳосига сотиб олишарди”, деб айтишган. Инглиз олими Клебер: “Агар барча дориларни мезоннинг бир палласига, ҳилбани иккинчи палласига қўйсангиз, мезон тенг бўлади”, деган. Вирусли инфекциялар оқибатида иситма кўтарилишида, шамоллашда хилба уруғлари фойда беради. Хилбанинг юмшатувчи хусусияти туфайли уни шамоллаганда ва балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади. У инсон организммидаги қуюқлашиб қолган шилимшиқларни юмшатиб, кўчириб, токсинларни лимфа тизими орқали ювиб чиқаради. Шамоллаган пайтда 500 гр сувга бир ош қошиқ хилба солиб, дамлаб ичиш керак.

Моҳира Зуфарова тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Имом Заҳабий ва унинг «Кабоир» номли асари
#Мақолалар

Ислом оламида мўътабар бўлган уламолардан бири, шубҳасиз, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Абу Абдуллоҳ Заҳабий Шофеъийдир.

Имом Заҳабий ҳижрий 673 йили Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топганлар.

«Заҳабий» тахаллуси у кишига оталарининг касбига нисбатан берилган бўлиб, «заргарнинг ўғли» деган маънони англатади.

Ҳадис илми билан 18 ёшдан шуғулланишни бошладилар, Баълабакка, Ҳимс, Ҳама, Алеппо, Триполи, Набулус, Рамла, Қоҳира, Искандария, Қуддус, Ҳижоз каби жами ўттизта шаҳарда бўлдилар. Илм таҳсили учун жуда кўп олимларнинг хизматида турдилар. Ибн Заҳирий, Абарқуҳий, Шайхул-Ислом Ибн Дақиқ Ийд (Имом Заҳабий у кишининг олдига илм ўргангани келганида, имтиҳон қилиб: «Абу Муҳаммад Ҳилолий ким?» деб сўраган, Имом Заҳабий: «Суфён ибн Уяйна», деб тўғри жавоб бергач, Ибн Дақиқ Ийд у зотни шогирдликка қабул қилган), даврининг етук ҳадисшунос олими Шарафиддин Димятий, Жалолиддин Абу Маъли Ансорий каби олимлардан ҳадис ва фиқҳ илмини ўргандилар. Сўнг Дамашқ шаҳрига қайтиб, ҳадис илмидан дарс бердилар, ислом оламида номларини машҳур этган китобларини ёздилар.
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2290-imom-za-abij-va-uning-kaboir-nomli-asari

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Китоб мутолааси – қалб озуқаси
#Янгиликлар

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, улуғ алломаларимиз меросига, азалий қадриятларга чуқур эҳтиром туйғусини сингдиришга юксак эътибор қаратилмоқда. Зеро ёшлар келажагимиз, эртанги кунимизнинг суянчиғи ва таянчидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. Унинг ижросини таъминлаш ҳамда Ахборот-ресурс марказларини бойитиш мақсадида ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими тавсияси билан “Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди” томонидан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига 83 номдаги 261 дона янги бадиий адабиётлар олиб берилди ва беғараз тақдим қилинди.

Янги адабиётларни ТИИ жамоасига таништириш мақсадида 2017 йил 9 февраль куни институтда китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада шунингдек, “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Имом Бухорий халқаро маркази” ҳамда Республика маънавият тарғибот маркази томонидан берилган 25 номдаги 70 дона диний-маърифий ва мафкуравий адабиётлар ҳам намойиш қилинди.

Китоб – энг яқин дўст, мутолаа – завқ. Шунинг учун бўлса керак, кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.

К. МАҲКАМОВ, ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ