Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Янгиликлар

Жорий йилнинг 4 февраль куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги диний ходимлар иштирокида 2016 йил якунлари сарҳисоби ва 2017 йил истиқбол режаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Алеуов, Адлия вазирлиги ходими Т.Қалилаев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили Ш.Бауатдинов ҳамда масжид имом-хатиблари, имом ноиблар ва мутаваллилар иштирок этди.

Йиғилишда диний соҳа ходимларига тегишли бўлган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам танқидий муҳокама қилинди. Шундан сўнг, имом-хатиблар фаолиятини янада жадаллаштириш, оммавий ахборот воситаларида маърифий чиқишларни жонлантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш чора-тадбирларини самарали ташкил этиш, диний соҳа ходимларининг нутқ маданиятини ошириш, масжидларда таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини тартибли ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ЎМИ Масжидлар бўлими ходими Музаффар Жабборов.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ҳаким ат-Термизий ривоят қилган ҳадислардан
#Ҳадиси_шариф

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта Аллоҳнинг одамларни фаросат орқали биладиган (ёки танийдиган) бандалари бордир” (Ҳаким Термизий ривояти).

* * *

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: “Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб борган. Ўша эшик туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб ўша ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Ким (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади”, дейилган (Ҳаким Термизий ривояти).

* * *

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Қачон Аллоҳнинг “Аллоҳга қарзи ҳасана берадиган киши борми?” ояти нозил бўлганида, Абу Даҳдоҳ ал-Ансорий: “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ биздан қарз сўраяптими?” деди. У зот: “Ҳа, эй Абу Даҳдоҳ”, дедилар. У: “Менга қўлингизни беринг, эй Расулуллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қўлларини берган эдилар, у: “Мен ушбу боғимни Раббимга қарз қилиб бердим. Унда олти юзта хурмо дарахти бордир”, деди. Ўша пайтда (унинг аёли) Умму Даҳдоҳ ва оила аъзолари боғда эдилар. Абу Даҳдоҳ келиб: “Эй Умму Даҳдоҳ”, деб чақирган эди, аёли: “Лаббай”, деб жавоб берди. “Боғдан чиқ. Мен уни Раббим азза ва жаллага қарз қилиб бердим”, деди Абу Даҳдоҳ” (Ҳаким Термизий ривояти).

* * *

Ал-Ҳаким ат-Термизий “ал-Амсал минал Китаб вас Сунна” асарида қуйидаги ҳадисни келтиради: «Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳ) деди: “Ибн Умарга Маккадан Мадинага қадар ҳамроҳлик қилиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан фақат шу ҳадиснигина ривоят қилганини эшитдим: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. Агар у билан ҳамнишин бўлсанг, нафи тегади, у билан шерик бўлсанг, нафи тегади, маслаҳат олсанг, нафи тегади, ҳамроҳ бўлсанг, нафи тегади. Унинг ҳар бир нарсасидан манфаат етади. Асалари ҳам шундай, унинг ҳар нарсаси фойдали”» (Ҳаким Термизий ривояти).

* * *

Аллоҳ таоло шундай деб буюрмиш:
"Эй Мусо! Сен Мени кўрмассан, зеро, Мени кўрган дарҳол ўлади. Жонсиз нарсалар кўрса емирилади, яшнаб турган нарса кўрса хазон бўлади. Мени фақат кўзлари ўлимни билмайдиган, жасадлари чиримайдиган жаннат аҳли кўргай".
(Ҳаким Термизий Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят этган).

* * *

"Қулларимдан бирининг танини, молини ва ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмол очмоқдан уялгайман".
(Ҳаким Термизий Анас разияллоҳу анҳудан ривоят этганлар).
Мусо алайҳиссалом жаноби Ҳаққа хитобан:
Ё Раббий! Мен қулларингдан кимни севишингни билмоқ ва мен ҳам уни севмоқни истайман,— деди. Жаноби Ҳақ;
Мени кўп зикр этган қулимни кўрганинг замон билки, Мен уни севгайман. Мени зикр этмаганларни кўрганингда эса англаки, Мен уларни хуш кўрмагайман, - деди.
(Ҳаким Термизий Ҳасан Басрийдан ривоят этганлар, ҳадис ҳасан, мурсалдир).

* * *

Анас разияллоҳу анҳунинг Расули Акрамдан қилган ривоятига кўра Аллоҳ таоло:
"Қўлларини Менга чўзиб дуо қилган қулимнинг қўлларини бўш қайтармакдан ҳаё қилгайман",— деди. Малаклар:
Эй, бизнинг Раббимиз! У ярлақамоққа лойиқ эмасдир,-— дедилар. Аллоҳ таоло:
Лекин Мен тақвога (жазо ва азобимдан қўрқишларига, иймон ва ибодат келтиришларига) ҳам, мағфиратга ҳам лойиқман. Сизни шоҳид қиламанки, Мен уни мағфират этдим!— деган жавобини берди.
(Ҳаким Термизий) "Наводирул-усул"да ривоят этган).

* * *

Муоз ибн Жабалдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Энг яхши касб тижоратчиларнинг касби бўлиб, улар ёлғон гапирмайди, омонатга хиёнат қилишмайди, ваъдага вафо этишади, сотиб олсалар ёмонлашмайди, сотсалар қимматга сотишмайди, бировнинг ҳақини беришни чўзишмайди, ўзларининг ҳақларини олишда қийинлаштиришмайдилар” (Имом Ҳаким ат-Термизий ривояти).

* * *

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Улуғлик, улуғворлик, фахр меникидир. Тақдир менинг сиримдир. Ким мен билан шуларнинг бирида тортишса, уни дўзахга улоқтираман” (Ҳаким Термизий ривояти).

Саййид Муҳйиддин махдум мадрасаси

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
БАА: Яратгандан ёмғир сўрашганди, қор ҳам ёғди
#Янгиликлар

“Korrespondent” интернет нашрининг хабар беришича, куни кеча Бирлашган Араб Амирликларининг “Жабалул Жайш” деб номланган ҳудудида, кутилмаганда кучли шамол бўлиб, қалин қор ёғиши кузатилди. 10 см қалинликда ёққан қор сабабли, ҳаво ҳарорати -2 даражани ташкил этди. Шунингдек, қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли “Дубай тур” велопойгаси ҳам маълум муддат тўхтатиб турилиши, маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда БАА фуқаролари ёмғир сўраб, “Истисқо” намози ўқишганди. Орадан кўп ўтмай, мамлакатнинг аксар ҳудудларида ёмғир ёққан эди.

Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Қуръони карим тиловатида тағанний
#Қуръони_карим

Бандаларини Ўзининг муқаддас, мўжиз Каломини ўқишни ўрганиш бахтига мушарраф этган Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин.

Ўз умматларига: «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир» дея, уларни ушбу Каломи Раббонийнинг таълимига тарғиб қилган ва бунда ўзи энг гўзал намуна бўлган Набийимиз Муҳаммад мустафога Аллоҳниг салоту саломлари бўлсин.

Қуръони каримни оҳанг (мақом) билан ўқиш масаласида саҳобалар ва тобеинларда бўлганидек, фақиҳ имомларимиз ўрталарида ҳам ихтилоф мавжуд...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/quran/item/2259-ur-oni-karim-tilovatida-ta-annij

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
16 соату 15 дақиқа давом этган парвоз
#Янгиликлар

The New Zealand Herald нашрининг хабар беришича, “Qatar Airways” авиакомпаниясининг “Boeing 777-200” йўловчи ташувчи самолёти, Доҳа-Окленд (Янги Зелландия) йўналиши бўйича, ўз фаолияти давомидаги энг узоқ парвозни амалга ошириб, жаҳон рекордини янгилади.

“Boeing 777-200” йўловчи ташувчи самолёти, 6 феврал, душанба куни тонг саҳарда, Окленд аэропортига келиб қўнди.

Маълумот учун, ҳаво лайнерининг учиш масофаси 14 минг 535 километр бўлиб, умумий учиш вақти 16 соату 15 дақиқани ташкил этди.

Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Фитна улкан гуноҳдир
#Мақолалар

Фитна илмсизлик натижасида келиб чиқади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) башорат берганларидек, шариат илмидан бехабар кишиларнинг дин номидан иш юритиши инсон ва жамият учун кўплаб кўнгилсизликларни, фитналарни келтириб чиқаради. Аллоҳ таоло фитна ҳақида Ўзининг Каломи шарифидаги “Бақара” сураси 191-оятида: “(Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан (ҳам) ёмонроқдир”, деб ўз бандаларини турли кўринишдаги фитналардан эҳтиёт бўлишга буюради. Чунки, инсоннинг маънавий ўлими унинг жисмоний ўлимидан аянчлироқ, ёмонроқдир. Шу боис ҳам, ояти каримада инсонлар орасида фитна, фасод ишларни тарқатишнинг гуноҳи маънан бир инсонни ўлдиришдан ҳам ёмонроқ эканлиги айтилмоқда, чунки инсоннинг руҳини ўлдириш – унинг жасадини ўлдиришдан фожиалироқ, оқибати эса даҳшатлироқдир...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2263-fitna-ulkan-guno-dir

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ярим финал натижалари
#Янгиликлар

Мана бир неча кундан бери қизғин давом этаётган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ўтказилаётган футбол турнири ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Жорий йилнинг 7 февраль куни жорий турнирнинг ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин жуда ҳам қизиқарли ва кутилмаган ҳолатларга бой бўлди. Ушбу учрашувда, “Ҳазрати Имом” жамоаси ҳужумчиси, Арзиқулов Собиржон рақиб дарвозасига бир-биридан ажойиб голлар киритиб, учрашув қаҳрамонига айланди. Қуйида ярим финал натижалари билан танишасиз:

Ярим финал натижалари:

Ҳазрати Имом 9 - 7 Мовароуннаҳр

Бухорий авлодлари 4 - 1 Минор

Ушбу турнирда, қуйидаги жамоалар финал босқичида ўзаро беллашадилар:

Ҳазрати Имом - Бухорий авлодлари

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 14 февраль, сешанба куни финал ўйини бўлиб ўтади. 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган ўйин эса, 10 февраль, жума куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Қуён ва тошбақа
#Ибратли_ҳикоялар

Бир куни қуён ўзининг чопқирлигини намоёиш қилиш учун тошбақага югуриш бўйича мусобақалашишни таклиф қилибди. Тошбақа рози бўлибди. Марра учун ўрмон четидаги бир дарахтни белгилашибди. Мусобақа бошланибди. Тошбақа шошилмай йўлга тушибди, уни кўрган қуён роса кулибди ва: "Мен бир оз мизғиб олсам ҳам бўлади, маррага бир пасда етиб оламан", деб дарахт тагига ёнбошлабди. Орадан бир қанча вақт ўтибди, қуён қаттиқ ухлаб қолибди. Бир пайт уйғониб қараса, тошбақа маррага етай деб қолибди. Бор кучини йиғиб югурибди, лекин кеч қолган экан. Тошбақа ундан олдин маррага етиб борибди. Қуён қилган ишидан афсусланиб, ҳайвонлар олдида роса уялибди.

Ҳар бир ишнинг ҳаракатини ўз вақтида қилган яхши. Фурсат ўтгач, қобилият ҳам фойда бермайди.

Акбаршоҳ Расулов

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Сирот кўприги ҳақида
#Ақида

Ойша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссаломдан, “Бу Ер бошқа Ерга ва осмонлар (ўзга осмонларга) алмаштириладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва ғолиб Аллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (қиёматда интиқом олувчи)дир” (Иброҳим, 48), оятининг нозил бўлиши ҳақида сўраб, “Ўшанда биз қаерда бўламиз, эй, Аллоҳнинг Расули?”, дедилар. Шунда Пайғамбар (с.а.в):“Сиротда бўламиз. Сиротдан ўтиш вақти учта жойдан бошқа жой бўлмайди. Улар: жаҳаннам, жаннат ва сиротдир”, дедилар...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/aqida/item/2265-sirot-k-prigi-a-ida-bilmaganlarimiz

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Китоб ва нашр халқаро кўргазмаси
#Янгиликлар

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) шу йилнинг 9-19 февраль кунлари Марокаш давлати қироли Муҳаммад VI жаноби олийлари раҳбарлигида Марокаш маданият вазирлиги томонидан Касабланка шаҳрида ташкил қилинадиган китоб ва нашр халқаро кўргазмасининг 23-давра йиғилишида иштирок этади.

Мазкур йиғилишда АйСЕСКО ташкилоти араб, инглиз ва француз тилларидаги илмий, тарбиявий ва маданий соҳаларга оид нашрлар ҳамда 1982 йилда ташкил этилганидан бери АЙСЕСКО ташкилотининг ютуқларини ўзида мужассам этган фотосуратли нашрларини тақдим этади.

Илёс Аҳмедов тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Насойимул-муҳаббат” да буюклар сиймоси
#Мақолалар

Ислом динининг моҳияти, унинг инсон ҳаётидаги ўрни ана шу дин бағридан етишиб чиққан улуғ мутафаккир шайҳлар, азиз-авлиёларнинг поклик ва камолот сари етакловчи қарашлари, уларнинг ибратли хислатларини чуқур тадқиқ этиш, аждодлар руҳига ҳурмат ва эҳтиромни давом эттириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” асари муқаддима ва 770 та шайх (35 таси авлиё аёллар)нинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

“Насойим ул-муҳаббат” Абдурраҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс” тазқирасининг таржимаси, лекин Навоий Жомий асарига эркин, ижодий муносабатда бўлиб ва унинг асаридаги маълумотларни тўлдириб ва баъзисини қисқартириб 618 та шайхлар сонини 770 та (35 таси авлиё аёллар)га етказади.

“Насойим ул-муҳаббат” да бир неча шайхлар ҳақидаги берилган маълумотларда Соҳибқирон Амир Темурга боғлиқ қизиқарли воқеалар учрайди...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2270-nasojimul-mu-abbat-asarida-buyuklar-sijmosi

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Рашк имондандир
#Мақолалар

Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир.

Киши ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан ҳимоя қилиши ва уларнинг турли назаридан сақлаши ҳам рашк ҳисобланади. Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан қизғанмайдиган ва рашк қилмайдиган кимса даюс дейилади. Даюслик эса улкан гуноҳ бўлиб, у ҳақда қаттиқ ваъид ва огоҳлантиришлар бордир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган; ўзини эркакларга ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада); даюс”, деганлар.

Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жаннатга уч киши кирмайди:

даюс;
ўзларини эркакка ўхшатадиган аёллар;
ароқ ичишда муккасидан кетган киши”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?”

Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади, парво қилмайди, – дедилар.

Ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси?

Шундай аёлки кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар (Имом Суютий ривояти).

Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар”.

Эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ. Бу ишни қилганлар Исломда қораланади.

Паҳлавон Маҳмуд ўзининг байтларида айтади:

Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган,
Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан.
Мевали шох агар чиқса кўчага,
Тама қилар ўтган йўловчи ундан.

Сен дарахт эккан бўлсанг ва дарахтингнинг шохлари кўчага чиқиб мева солса, ўтган ҳар бир киши ўша мевани ейиш орзусида ўтади, дейилган. Энди сен ҳам хотинингни ёки қизингни безатиб кўчага олиб чиқсанг, улардан ҳам ўтганлар бир орзу қилиб ўтишади.

Рашк ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан ғайридир.

Жами жониворлар тушса кўзга,
Ҳамиятли бўлур, тўнғиздин ўзга.

Аллоҳ таоло “Ғошия” сурасининг 21, 22-оятларида марҳамат қилади: “Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”.

Ана шу икки ояти каримага мувофиқ биз ҳам эслатмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло бизларни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва асрасин. Юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Тожиддинов Абдуссамад Абдулбосит ўғли тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Китобхонлик маданиятини ошириш
#Янгиликлар

Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас Ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши айни муддао бўлди. Жорий йилнинг февраль ойидаЎзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси томонидан Тошкент ислом институти ва барча ўрта махсус ислом билим юртлари Ахборот ресурс марказларига талабалар фойдаланишлари учун жами 83 турдаги 2582 дона бадиий ҳамда чет эл адабиётлари билан бойитилди.

Шу муносабат билан барча диний таълим муассасаларида хайрия жамғармаси томонидан тақдим этилган бадиий адабиётлар тақдимоти маросимлари бўлиб ўтди. Талабалар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тақдимот маросимларининг устувор вазифаларидан бири бу – талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китобга муҳаббатини ошириш, миллий меросларимиздан тўла фойдалана олиш, буюк аждодларимиз қолдирган илмий меросларини асраб-авайлаш ҳамда ўқиб-ўрганишдир. Айниқса, туҳфа қилинган китоблар тўпламида Алишер Навоийнинг 10 жилдли асари ҳамда 2 жилдли “Қомусий луғат”, “Буюк юрт алломалари”, “Ҳикматлар шодаси”, “Оила энциклопедияси”, Ҳомиджон Ҳомидийнинг “Тасаввуф алломалари” ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Умидимиз юлдузларига” асарлар тўплами ва жаҳон адабиётининг етук намояндалари Ф. Достоевскийнинг “Телба”, Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” Арастунинг “Ахлоқи кабир” номли асарлари мавжудлиги талабаларнинг илмий саводхонлигини оширишда муҳим ўрин эгаллайди.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ноўрин даъвога раддия
#Мақолалар

Сўнгги пайтларда “Озодлик” радиоси ҳақида бутун инсоният ҳозирда кенг фойдаланаётган интернет тармоғи орқали баъзан-баъзан асоссиз фитналар, миш-мишлар, бўҳтон ва уйдирмаларни эшитиб қоламиз, эшитган одамлар ҳам ҳеч қандай ижобий муносабат билдирмай, афсус билан бир хўрсиниб қўя қолади.

Мен Андижон вилоятиданман, бир масжидда имом-хатибман. Имом-хатиблик фаолиятимни бошлаганимдан буён нафақат меҳробда балки, ташкилотлар, муассасалар, таълим даргоҳлари шунингдек, матбуот ва интернет сайтларида ҳам муқаддас динимизга оид маърифий ислом тарғиботини олиб бормоқдаман. Бу Аллоҳнинг берган улкан неъмати деб биламан ва биз бунга истиқлол туфайли эришдик. Юрт ва Ватан озодлиги, истиқлол учун жон фидо қилганлардан Аллоҳнинг ўзи рози бўлсин. Истиқлолдан олдин матбуотда дин ҳақида бир сатр тугул дин деган сўзни ёзиш мумкин эмас эди. Фақат динни қоралаш учунгина бўлиши мумкин эди, холос. Ушбу мақола ҳам ўз ижодимдан бир намуна. Чунки, жамиятда бир иллат пайдо бўлса, ёки бирор хунук иш авж олса, амри маъруф ва наҳий мункар фарз бўлгани юзасидан албатта имкон қадар ундан одамларни қайтаришга ҳаракат қиламан, бу хислат ва ҳаракат биргина менинг эмас, балки бутун Ўзбекистон диёрида ишлаётган имом-хатиблар ва барча диний ходимларнинг бош мақсадидир.

Мавзуни “Озодлик” радиосидан бошлашимнинг 2 та асосий сабаби бор. Биринчи сабабини юқорида қисқача баён қилиб ўтдим. Чунки, доимо фитна билан яшайдиган, бўҳтон билан нафас оладиган, халқ ўртасига нифоқ уруғини сочадиган бу радиога анчадан буён раддия беришни ўйлаб юрардим. Панада туриб тош отиш, ўзбекнинг, мўминнинг иши эмас. Минг афсуски, минг ҳижолатга қўядиган жиҳати, ўша диёрнинг нариги четида туриб, ўзбек тилида ўзбек халқига, Ўзбекистонимга тош отаётганларида қалбимда бир ўй мени қийнайди, булар ҳақиқий ўзбек эмас, ўзбек тилини ўрганган фитначилар дейман. Чунки, томирида ўзбек миллатининг қони оқаётган ҳақиқий ўзбек фарзанди она юртига тош отмайди. Бунга тарихдан кўп мисоллар бор. “Озодлик”дагилар бу тарихий шахсларни биздан яхши биладилар. Лекин, улар бу буюк сиймоларга авлодлик даъвосини қилишга ҳаққи йўқ. Чунки, уларнинг зурриётларидан ватан хоинлари чиқишлари асло мумкин эмас. Мен бунга аминман. Аждодларимизнинг ватанпарварлигига шак-шубҳам йўқ. Бироқ ҳозирги замон ўзбек фарзандлари ҳам мана шу аждодларига муносиб фарзандлардир...
Батафсл: https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/item/2273-no-rin-da-voga-raddiya

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
🕌| ИСЛОМДА МЕРОС МАСАЛАСИ | #жума_мавъизалари / 10.02.2017 й.

بسم الله الرحمن الرحيم

Кейинги вақтларда халқимиз орасида меросни бўлиш ва олишга доир масалаларда айрим тушунмовчиликлар содир бўлмоқда. Натижада меросхўрлар ўртасида, ака-ука, опа-сингил ва қавм-қариндошлар ўртасида турли оилавий низолар келиб чиқиши кузатилмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мерос илмини ўрганишга тарғиб қилиб шундай деганлар:

عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قالَ: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " يا أبا هريرة! تعلموا الفرائض وعلموها فإنه نصف العلم، وهو ينسى، وهو أول شئ ينزع من أمتى".

رَوَاهُ ابْنُ ماجة، و أخرجه الحاكم في المستدرك

Яъни, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра!, меросни ўрганинглар ва ўргатинглар. Чунки у илмнинг ярмидир. У унутилади ва умматимдан энг аввал кўтариладиган нарса ҳам шудир”, дедилар”. (Ибн Можа ва Ҳокимлар ривоят қилишган).

Яна бир ҳадисда эса шундай дейилган:

عن أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قالَ: قالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: "تَعَلّمُوا الفَرَائِضَ والقُرْآنَ وَعَلّمُوا النّاسَ فَإِنّي مَقْبُوضٌ". رواه الترمذي

Яъни, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фароизни (яъни, мерос илмини) ва Қуръонни ўрганинглар ва одамларга ҳам ўргатинглар. Чунки мен қабз қилинувчиман”, дедилар.(Имом Термизий ривоят қилган)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бу илмни ўрганишни Қуръони каримни ўрганиш билан ёнма-ён келтиришлари бежизга эмас. Чунки бу илм ҳалол ва ҳаромга, бировнинг ҳаққига алоқадор бўлган илмдир. Агар маййитдан қолган мол-дунё тўғри тақсим қилинмаса, кимдир бошқанинг мол-мулкини ноҳақдан ейиш ҳисобланади.

Шунинг учун бугунги жума суҳбатимизда мазкур масалани бироз мухтасарроқ қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ислом динида оиланинг жамиятдаги ўрнига юқори баҳо берилиб келади. Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида оила аъзоларининг ўзаро муомалалари билан бирга молиявий муносабатлар ҳам кўрсатиб ўтилган. Албатта ўлим ҳақдир. Дунёда жон эгаси борки, ўлим шарбатини тотгувчидир. Қуръони каримда:

كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ

Яъни, “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят) дейилган.

Оят ва ҳадислардаги кўрсатмалар меросхўр бўлиб қолган қариндош-уруғларнинг ҳаётларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Фарзандлар, туғишган ака-ука, опа-сингил ва бошқа ворис қариндошлар ўртасида тотувлик, меҳр-оқибат давомли бўлиши учун вафот этган кишидан қолган мероснинг адолат билан тақсимланиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Исломда мерос масаласи мавзусидаги жума мавъзиасини тўлиқ матнини ушбу линк орқали кириб ўқишингиз мумкин:
👉 https://muslim.uz/index.php/ma-olalar/zhuma-mav-izalari/item/2254-10-02-2017-j-islomda-meros-masalasi
—-
Muslim.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ