Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашуви бўлиб ўтади

🔸 Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

🔸Мулоқотда икки давлат уламоларининг Ислом маърифатини кенг ёйиш,
мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш борасида сўз юритилади.

Айниқса, икки диний идора ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган меморандум асосидаги алоқаларни равнақ топтириш масалаларига алоҳида урғу қаратилади.

Шунингдек, бугунги кундаги турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва минтақадаги мўмин-мусулмонлар иттифоқлигини мустаҳкамлашга оид долзарб йўналишлар муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг мазкур лавозимга киришгандан кейинги илк қўшни мамлакат муфтийсини қабул қилишлари билан тарихий аҳамиятга эгадир.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
#Онлайн: Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари “Ҳазрати Имом” масжидига жума намозига ташриф буюрмоқдалар

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳазратлари пойтахтимиздаги марказий жомелардан бири бўлган “Ҳазрати Имом” масжидига жума намозига ташриф буюрмоқдалар.

🌙 Қуйидаги манзил орқали жоме масжиддаги жума намози ва мавъизасини тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
https://youtu.be/DOo3gMBmdTM

#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ: Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (1 hour)
Forwarded from mp3muslim.uz
Tobi’iylar davrida qanday tafsir maktablari mavjud bo‘lgan?
Anonymous Quiz
16%
Makka tafsir maktabi
26%
Iroq tafsir maktabi
20%
Madina tafsir maktabi
38%
Barcha javoblar to‘g‘ri
Forwarded from mp3muslim.uz
Shialikdagi hadis to‘plamlari nima deb ataladi?
Anonymous Quiz
38%
Osor
19%
Xabar
29%
Axbor
14%
Sunnat
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:15 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 19 ноябрь куни
кечки соат 20:15 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни эфир вақтида
📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қардош халқ уламолари “Ҳазрати Имом” масжидида жума намозини адо этдилар

https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/29784

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned a photo
АСР НАМОЗИНИ КЕЧИКТИРМАСЛИК
#намоз

825-CАВОЛ: Aср намозни бир дақиқа ҳам ўтказиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга ўлим ва бехушликдан бошқа узр йўқ.
Аср намози борасида Аллоҳ таоло:

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ

“Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, — дея буюрган (Бақара сураси, 238-оят).

Намозни муҳофаза қилиш бу доимо ўз вақтида адо этиш деганидир. Кўпчилик уламолар, ояти каримдаги "ўрта намоз"дан мурод — Аср намозидир, деганлар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"الَّذِى تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ" (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).

“Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, — деганлар. Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо юқоридагилардан аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарурлиги келиб чиқяпти. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата бўлибди, дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Қиблага оёқ чўзиш ҳурматсизликми?

Абдулатиф домла ТУРСУНОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar