Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Қирғизистон уламоларининг юртимизга ташрифи бошланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Работ шаҳрига Ислом маданияти пойтахти мақоми берилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат янги масжид ҳовлисига кўчат экдилар
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат: масжидга кирган одам яхши томонга ўзгариб чиқиши керак
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Бағрикенглик ҳафталиги давом этмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Бағрикенглик – давлат ривожланиши ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Самарқанд Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясига мезбонлик қилиши мумкин
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Малайзия телеканалида Ўзбекистоннинг Ислом мероси ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
🕌 Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун
, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Фирдавс” масжидига пешинга, Олмазор туманидаги “Мунаввар қори” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Яшнобод туманидаги “Холид ибн Валид” масжидига пешинга, тумандаги “Аҳмад Яссавий” жомесига хуфтонга Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин домла Аллаёров;

🕌 Яккасарой туманидаги “Усмон ибн Мазъун” масжидига пешинга, тумандаги “Яккасарой” жомесига Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргаш домла Рустамов;

🕌 Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” масжидига пешинга, Яккасарой туманидаги “Раҳимжон ҳожи ота” жомесига Учтепа тумани “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев;

🕌 Мирзо Улуғбек туманидаги “Тўра бува” масжидига хуфтонга Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;

🕌 Мирзо Улуғбек туманидаги “Доруломон” масжидига пешинга, тумандаги “Оққўрғон” жомесига хуфтонга Яккасарой туманидаги “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌Олмазор туманидаги “Масжидус-салом” масжидига пешинга, тумандаги “Абу Бакр Қаффоли Шоший” жомесига хуфтонга Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 Яшнобод туманидаги “Али Ибн Абу Толиб” масжидига пешинга, тумандаги “Ал-Худайбия” жомесига Тошкент шаҳридаги "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" масжиди имом-хатиби Закариё домла Ҳафизуллаев;

🕌 Олмазор туманидаги “Сафабой ота” масжидига пешинга, тумандаги “Ҳофиз Кўҳакий” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хуназаров.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

Ла́ ила́ҳа иллалло́ҳул кари́мул ъази́м. Субҳа́наҳу таба́рокалло́ҳу Роббул ъаршил ъази́м. Алҳамду лилла́ҳи Роббил ъа́лами́н.

Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин (Имом Насаий ривоятлари).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 Таниқли уламоларнинг Тошкент вилоятида жойлашган масжидларга жума намозига ташрифлари режаси

2021 йил 19 ноябрь, жума куни
Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар 🕌 Тошкент вилоятида жойлашган қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб,🔸жума намозини жамоат билан бирга адо этадилар ва маърифий суҳбатлар қилиб берадилар:

🕌 Зангиота тумани “Зангиота” масжидига Чилонзор тумани “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

🕌 Янгийўл шаҳри “Жоме” масжидига Шайхонтаҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов;

🕌 Тошкент тумани “Кўк терак” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Қибрай тумани “Байтқўрғон” масжидига Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

#уламоларнинг_ташрифлари #жума

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭЛЕКТРОН КИТОБДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устоз мен Тиббиёт институтида таҳсил оламан ва бизни институтда китоб етишмовчилиги муаммоси бор. Ҳозирда замонавий рус адабиётлардан фойдаланилади, аммо кутубхонада улар йўқ. Биз шуларни чиқариб фойдалансак ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала бевосита муаллифлик ҳуқуқи масаласига боғлиқ масала бўлиб, ҳозирги замоннинг кўпчилик уламолар муаллифлик ҳуқуқини молиявий ҳуқуқлар тоифасига қўшганлар. Бу ҳақда жуда кўп тафсилотлар бўлиб, уларнинг хулосасига кўра муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг шаръий ҳуқуқи саналади. Унинг изнисиз китобидан нусха кўчириш, уни нашр қилиш шаръан жоизмас.

Лекин замонамизнинг айрим уламолари, китобнинг чиқарилган нусхалари бозорларда батамом тугаган бўлса, илмни зое бўлиб кетмаслиги учун талаба ундан ўзи учун нашр қилиб, фойдаланишига рухсат беришган. Мана шу фатво бугунги кун руҳияти учун мувофиқроқ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОШҚОВОҚ ЎҒИРЛАШ САВОБМИ?
#ҳалол_ҳаром

824-CАВОЛ: Баъзилар ошқовоқ ўғирлаш савоб дейди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини имонидан айриб қўяди, Аллоҳ сақласин.

Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олиш ўғрилик дейилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада шундай деб марҳамат қилганлар:

لا يحل مال رجل مسلم لأخيه إلا ما أعطاه بطيب نفسه

"Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир" (Байҳақий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда, "Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди", "Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади" деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
🌙 Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашуви бўлиб ўтади

🔸 Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

🔸Мулоқотда икки давлат уламоларининг Ислом маърифатини кенг ёйиш,
мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш борасида сўз юритилади.

Айниқса, икки диний идора ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган меморандум асосидаги алоқаларни равнақ топтириш масалаларига алоҳида урғу қаратилади.

Шунингдек, бугунги кундаги турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва минтақадаги мўмин-мусулмонлар иттифоқлигини мустаҳкамлашга оид долзарб йўналишлар муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг мазкур лавозимга киришгандан кейинги илк қўшни мамлакат муфтийсини қабул қилишлари билан тарихий аҳамиятга эгадир.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
#Онлайн: Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари “Ҳазрати Имом” масжидига жума намозига ташриф буюрмоқдалар

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳазратлари пойтахтимиздаги марказий жомелардан бири бўлган “Ҳазрати Имом” масжидига жума намозига ташриф буюрмоқдалар.

🌙 Қуйидаги манзил орқали жоме масжиддаги жума намози ва мавъизасини тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
https://youtu.be/DOo3gMBmdTM

#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ: Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (1 hour)
Forwarded from mp3muslim.uz
Tobi’iylar davrida qanday tafsir maktablari mavjud bo‘lgan?
Anonymous Quiz
16%
Makka tafsir maktabi
26%
Iroq tafsir maktabi
20%
Madina tafsir maktabi
38%
Barcha javoblar to‘g‘ri
Forwarded from mp3muslim.uz
Shialikdagi hadis to‘plamlari nima deb ataladi?
Anonymous Quiz
38%
Osor
19%
Xabar
29%
Axbor
14%
Sunnat
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:15 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 19 ноябрь куни
кечки соат 20:15 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни эфир вақтида
📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar