Ҳақиқий тақводор киши...
Қуйида биз Қуръони каримда зикри келган кишилар, уларга берилган таърифлар ва у кишиларни бошқа инсонлардан ажратиб турадиган белгиларини ўрганиб чиқамиз. Мақсадимиз, кимнидир таърифламоқчи бўлганда, ўз нафсимизга ёки бошқаларга баҳо бермоқчи бўлганда, кишиларнинг қадрини ўлчашда, Роббимиз ўрнатиб берган меъзондан фойдаланишдир.
Аллоҳ таоло айтади: “Ушбу (илоҳий) Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, 3. улар ғойиб (диний хабарлар)га имон келтирадиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир. 4. Яна, улар Сиз (Муҳаммад)га ва Сиздан илгари (ўтган пайқамбарларга) нозил қилинган нарса (илоҳий китоблар)га имон келтирадиган ҳамда охират (қиёмат)га қатъий ишонч ҳосил қиладиганлардир. 5. Айнан улар Парвардигорлари томонидан (ато этилган) ҳидоят узрадирлар ва айнан улар нажот топувчилардир”. (Бақара сураси 2-3—оятлар)
Айтинг (эй Муҳаммад): «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг ризолиги бор. Улар: «Парвардигоро, бизлар сенга иймон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» — дейдиган, сабр-қаноатли, иймонларига содиқ, ибодат-итоатли, инфоқ-эҳсонли бўлган ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиганлардир. (Оли имрон сураси 15-16-17-оятлар)
(У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. (Оли имрон сураси 134-135 -оятлар)
Демак, ҳақиқий тақводор киши:
1. Ғайбга иймон келтиради.
2. Намозни мукаммал адо этади.
3. Инфоқ ва эҳсон беради.
4. Барча пайғамбарларга иймон келтиради.
5. Барча илоҳий китобларга иймон келтиради.
6. Қиёмат кунига қатъий ишонади.
7. Гуноҳлари учун истиғфор айтиб кечирим сўрайди.
8. Жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайди.
9. Сабр қаноатли бўлади.
11. Иймонига содиқ бўлади.
12. Роббисига ибодатли ва итоатли бўлади.
13. Саҳарларда истиғфор айтади.
14. Ғазабини ичга ютади.
15. Кишиларнинг хато ва кaмчилигини кечиради.
16. Гуноҳ иш қилиб қўйганда дарҳол тавба қилиб, истиғфор айтади.
17. Гуноҳ ишларда бардавом бўлмайди.
Хулоса:
Тақводорликнинг белгилари ушбу оятларда зикр қилинган сифатлардир. Юздаги соқол, бошдаги салла, эгнида турган чопон ёки қўлидаги тасбеҳи кишининг тақводор эканлигини билдирмайди. Бу кўриниш ёлғончи бўлиши ҳам мумкин. Тақвонинг жойи эса қалбда бўлади. Кимки, ушбу меъзонга тушмас экан, айтаётгани қуруқ даъво холос. “Қуруқ қошиқ оғиз йиртади”, деганларидек, қуруқ даъво ҳам фақатгина надомат келтиради холос.
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Аллоҳ таоло барчамизни ҳақиқий тақводорлардан қилсин.
ᅠ ➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
Илоҳий таърифлар, аломатлар ва белгилар
Тақводор кишиларга берилган таърифлар, уларнинг аломатлари ва алоҳида белгилари. Бу дунё даъволар дунёси. Дунёда яшаб турган ҳар бир инсоннинг ўз даъв...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
АЁЛ КИШИ СОЧИНИ БЎЯШИ ҲАРОММИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши сочини краскага бўяши ҳаромми? Агар сочни краскага бўяса таҳорат ўтмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада ҳукм сочга сув етиш ёки етишмаслигига боғлиқдир. Ҳозирги кимёвий краскаларда бўялганида сочнинг остига сув етмаслиги аниқ ёки шубҳали бўлса, уни тарк қилиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизни шакка солаётган нарсани қўйиб, аниқ нарсага амал қилинг” деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГДАН ДАРОМАД ТОПСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Яқинда интернет тармоғида даромадли иш таклифини кўриб қолдим. Унга кўра сайёҳлик агентлиги клуби ўзларида сайёҳ сифатида рўйхатдан ўтишни, бу компанияни реклама қилиб яна бошқа сайёҳларни жалб қилишни, бунинг эвазига ойлик маош тўлашни ва бепул саёҳатга боришни таклиф этишмоқда. Қанча кўп одам жалб қилса, шунча кўп маош тўланар экан. Айтишларича, бу "тармоқли маркетинг" дейилар экан. Саволим шуки, бу тарзда даромад олишнинг шариатимизга зид жиҳатлари йўқми? Шу тарзда саёҳат қилсам ва даромад топсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фақат реклама учун ҳақ тўлайдиган бўлса, ундан даромад олишинигиз мумкин. Аммо шу компанияга одам қўшиш ва у одам ҳам шу хизматдан фойдаланиши ва у ҳам одам қўшиши шарт деган шартлар бўлса, бу тармоқли маркетинг бўлиб, бу шаръан нотўғри ишдир. Бу ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#Онлайн: Айни дамда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент вилояти имом-хатиблари билан йиғилиш ўтказмоқда
Тафсилотларни сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тафсилотларни сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸 3 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 48-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 67-сураси бўлмиш 🌙 "МУЛК" сурасиннинг 19-24 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.
Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
Instagram: muslimuzportali
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🔴 ЖОНЛИ: Қуръон ўқишни ўрганамиз -Мулк 19-24 оятлар 03.11.21
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: Qur'on o'qishni o'rganamiz -Mulk 19-24 oyatlar 03.11.21
Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
АҚИҚАНИ ЕТТИНЧИ КУН ҚИЛМОҚЧИ ЭДИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси аниқроғи Пайшанба кечаси соат 10 ларда ўғил фарзанд кўрдим. Ақиқани еттинчи куни қилмоқчи эдим. Мен қайси куни қилсам еттинчи кун қилган бўламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизнинг фарзандингиз Пайшанба соат 10 ларда туғилган бўлса, демак, Жумъа кечасида туғилган ҳисобланади. Жумъа куни болани туғилган биринчи куни бўлади. Шунда сиз Чоршанба Шомдан кейин ёки Пайшанба кундузи ақиқа қилсангиз еттинчи куни яъни ақиқани суннатга мувофиқ қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси аниқроғи Пайшанба кечаси соат 10 ларда ўғил фарзанд кўрдим. Ақиқани еттинчи куни қилмоқчи эдим. Мен қайси куни қилсам еттинчи кун қилган бўламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизнинг фарзандингиз Пайшанба соат 10 ларда туғилган бўлса, демак, Жумъа кечасида туғилган ҳисобланади. Жумъа куни болани туғилган биринчи куни бўлади. Шунда сиз Чоршанба Шомдан кейин ёки Пайшанба кундузи ақиқа қилсангиз еттинчи куни яъни ақиқани суннатга мувофиқ қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
МАШИНА ОЛИБ СОТИШДАГИ ҲОЛАТ
#ҳалол_ҳаром
❓817-САВОЛ: Мени оилам машина олиб сотиш билан шуғулланишади. Улар бозордан янги лекин унча мунча қаралмай ҳайдалган машина олиб уйда 2 ҳафта куни тун меҳнат қилиб уни таъмирлаб янги балон ва шунга ўхшаш янги нарсаларни қўйиб, худди автосалондан чиққандай қилиб қўйишади. Янгилигини исботлаш учун бирка яъни олд ойнасига қоғоз ёпиштириб ўриндиқларига селофан кийгизишади. Шу ишлари тўғрими? Шу ишлари ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ўша машинани сотаётганда таъмирлаб сотилётганини очиқ айтиб савдолашилса, буни зарари йўқ. Уни ювиб, одамларни кўзига чиройли қилиб бозорга олиб чиқишнинг зарари йўқ. Чунки ҳар қандай товар бозорга чиройли ҳолда олиб чиқилади. Муҳими ўша машинани айбу нуқсонлари бўлса, яширмаслик керак. Лекин уни камчиликлари яширилса, км кўрсаткичлари камайтирилса, бозорга олиб чиқиб сотиб олувчига ёлғон маълумотлар билан алдаб сотилса, бу савдо ҳалол бўлмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб, қандоқ сотаяпсан? деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга, қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ, деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар ҳўл экан. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар. Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Муслим ва Термизийнинг лафзида: «У зот: «Эй, таом эгаси! Бу-нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй, Аллоҳнинг Расули», деди.
«Буни одамлар кўришлари учун таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар». Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
155. “СУНИЙ УРУҒЛАНТИРИШ” ЙЎЛИ БИЛАН ФАРЗАНД КЎРИШ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
#qisqa_savol_javob
Madrasa va mahadda tahsil olayotgan tolibi ilmlarga yordam bermoqchiman, lekin uzoqdaman. Nima qilsam bo'ladi?
SAVOL: Men chet elda ishlayman va maoshimdan bir qismini O'zbekistondagi o'zimizning madrasa va mahadda tahsil olayotgan tolibi ilmlarga ehson qilmoqchiman. Shuni qanday amalga oshirsam bo'ladi?
JAVOB: O'zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi Islom bilim yurtlarida (madrasa va mahadda) tahsil olayotgan talabalar uchun VAQF fondi tomonidan maxsus "ILMGA KO'MAK" aksiyasi joriy etilgan. Mazkur aksiya orqali xayriyalaringiz madrasa va mahad talabalariga shartnoma pullarini to'lab berish uchun yetkaziladi. Xorijdan turib bank hisob raqamlariga xayriya qilishingiz mumkin!
"ILMGA KO'MAK" va boshqa aksiyalar haqida batafsil quyidagi link orqali tanishing: https://vaqf.uz/uz/promote/index
XORIJDAN VALYUTADA XAYRIYA QILISH: https://vaqf.uz/uz/pages/view/Bankdetails
O'ZBEKISTONNING XOHLAGAN BURCHAGIDAN HOZIROQ XAYRIYA QILISH UCHUN USTIGA BOSING: PAYME | CLICK
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM

vaqf.uz
Хайрия йўналишлари
Муфтий ҳазрат: Масжид – маънавият ва маърифат маскани
Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳудудлардаги диний-маърифий ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиш мақсадида, Тошкент вилоятига ташриф қилдилар.
Сўнгги беш йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг натижаларини ҳар қадамда учратиш мумкин. Муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг муфтий вазифасига сайланганларидан илк ташрифларини Тошкент вилоятидан бошлашларида ҳам рамзий маъно бор. Чунки бу ҳудуд пойтахтга яқинлиги, обод масжидлар ва табаррук қадамжолар кўплиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Имом-хатиблар билан мулоқот Қуръон тиловати ва эзгу дуолар ила бошланди. Мажлисни олиб борувчи Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов муфтий ҳазратларини масъулиятли вазифага сайланганлари муносабати билан самимий табриклади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌙 РАБИУЛ АВВАЛДАГИ ЯНА БИР МУҲИМ ВОҚЕА
Маълумки, Рабиул аввал ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой сифатида машҳур. Бу ойда яна бир муҳим воқеа содир бўлган.
Буни қарангки, Набий алайҳиссаломнинг таваллудлари шу ойга тўғри келганидек, у зотнинг фоний дунёдан боқий дунёга кўчишлари ҳам, айнан Рабиул аввал ойида юз берган.
🔸 Қуйида Сарвари оламнинг сўнгги дамларидан баъзи бирлари келтирилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар йили Рамазон ойида ўн кун эътикоф ўтириш одатлари бўлгани ҳолда, умрларининг охирги Рамазонида йигирма кун эътикоф ўтирдилар.
Ҳар йили Рамазонда Қуръони каримни Жаброил алайҳиссаломга бир бор ўқиб ўтказиб олардилар, бу йил эса икки марта ўтказдилар.
Ҳажжатул Вадоъда: “Билмайман, эҳтимол, бу йилдан кейин сизлар билан бу ерда бошқа кўришолмасам керак”, дедилар.
Минодаги Жамратул Ақаба (тош отиладиган жой)да: “Ҳажнинг барча қонун-қоидаларини мендан (ўрганиб) олинглар, эҳтимол, мен бу йилдан кейин ҳаж қилолмасам керак”, дедилар.
Ташриқ кунларининг ўртасида нозил бўлган Наср сурасининг видолашув сураси ва ўзлари учун ўлим даракчиси эканини билдирдилар...ᅠ

Рабиул аввалдаги яна бир муҳим воқеа
Маълумки, Рабиул аввал ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой сифатида машҳур. Бу ойда яна бир муҳим воқеа содир бўлган. Буни қ...
#Динда_саволим_бор: Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?
❓ Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?
❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.
Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга “Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?” дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади” (Имом Байҳақий ривояти).
Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.
Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилган:
﴿وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَن تَصَدَّقُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ﴾
“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 280-оят).
Агар қарздор ночор бўлса, Аллоҳ таоло қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради. Агар қайтаришнинг асло иложи бўлмаса, қарздорнинг камбағаллиги кундан-кунга ошиб кетаётган бўлса, берилган қарздан кечиб юбориш афзал экан. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам кўплаб иршод (кўрсатма)лар бор. Қарзнинг муддатини узайтириш олий фазилат бўлса, уни кечиб юбориш ундан ҳам каттароқ фазлдир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Онлайн: «Йил имоми – 2021» бошланди
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида ўтказилаётган 🕌 “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашадилар.
✅ Кўрик танлов жараёни ва якунлари ҳақидаги хабарларни сайтимиз ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида ўтказилаётган 🕌 “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашадилар.
✅ Кўрик танлов жараёни ва якунлари ҳақидаги хабарларни сайтимиз ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚУРЪОННИНГ ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИБ САВОБИНИ ЎТКАНЛАРГА БАҒИШЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимда диний китоблар кўп, уларни ўқиб илмимни оширишга ҳаракат қилияпман. Қуръон ва Тафсири Ҳилол китобларини бир неча бор ўқиб чиқяпман. Ҳар ўқиганимда янгича маъно оламан. Саволим шуки менда Қуръоннинг таржимаси бор, шуни йилига 2-3 бор ўқиб савобини ўтган яқинимнинг руҳига бағишлайман, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта тўғри. Лекин Қуръони карим маъноларининг таржимаси ёки тафсири Қуръон деб аталмайди. Шунинг учун “ўқиганларимни савобини” деб бағишланг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимда диний китоблар кўп, уларни ўқиб илмимни оширишга ҳаракат қилияпман. Қуръон ва Тафсири Ҳилол китобларини бир неча бор ўқиб чиқяпман. Ҳар ўқиганимда янгича маъно оламан. Саволим шуки менда Қуръоннинг таржимаси бор, шуни йилига 2-3 бор ўқиб савобини ўтган яқинимнинг руҳига бағишлайман, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта тўғри. Лекин Қуръони карим маъноларининг таржимаси ёки тафсири Қуръон деб аталмайди. Шунинг учун “ўқиганларимни савобини” деб бағишланг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
БАРМОҚЛАРНИ БУКИБ ЗИКРЛАРНИ САНАШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоздан кейинги зикрларни бармоқларни қимирлатиб 33 мартадан санашдан кайтарилганми? Менга бармоқлар қимирламаган ҳолда зикрни санаш керак деб айтишди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри эмас. Намозни ичида бармоқларни букиб оятларнинг сони ёки тасбеҳларни санаш макруҳ. Баъзи одамлар шу гапни намоздан кейинги тасбеҳларга тегишли деб нотўғри тушунган. Намоздан кейинги зикрларни бемалол бармоқлар иштирокида санаш мумкин. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоздан кейинги зикрларни бармоқларни қимирлатиб 33 мартадан санашдан кайтарилганми? Менга бармоқлар қимирламаган ҳолда зикрни санаш керак деб айтишди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри эмас. Намозни ичида бармоқларни букиб оятларнинг сони ёки тасбеҳларни санаш макруҳ. Баъзи одамлар шу гапни намоздан кейинги тасбеҳларга тегишли деб нотўғри тушунган. Намоздан кейинги зикрларни бемалол бармоқлар иштирокида санаш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
🕌 "ЙИЛ ИМОМИ" ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
Республика босқичида қандай шартлар бўлади?
Республика босқичи 7 турдан иборат бўлиб, 1-турда тафсир,
2-турда ақоид, 3-турда фиқҳ, 4-турда ислом тарихи, 5-турда ҳадис илмлари, 6-турда Мовароуннаҳр алломалари ҳаёти ва ижоди оид саволлар ҳамда 7-турда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари асосида баҳоланади.
Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган?
Танловнинг вазифалари нималардан иборат?
Танлов неча босқичда ўтказилади?
Ғолиблар учун қандай мукофотлар берилади?