Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Маърифий суҳбатлар давом этмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси мустақиллик йилларида янада обод этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар рақамларда (видео)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Турк муаззини бетакрор санъати туфайли барчанинг эътиборида
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Имконияти чекланганлар билан маърифий учрашув
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Шотландиялик дин пешволари қашшоқликка қарши курашмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон тақдим этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Она ёки отанинг қарғиши ўтади (уради), деган гаплар тўғрими?

Она ёки ота қарғиши ўтади (уради), деган гаплар бор. Динимизда бу ҳақда нима дейилган?

❗️Ота-онанинг дилини оғритмаслик, уларга оқ бўлмаслик, уларнинг қарғишини олмаслик керак. Акс ҳолда фарзанднинг дунё ва охирати куйиб кетади. Шунинг учун доим уларнинг дилларини шод қилишга, хизматларида камарбаста бўлишга, дуоларини олишга ҳаракат қилиш шартдир. Борди-ю, улардан бирини ранжитган бўлса, тезда уларни хушнуд қилиши, розилигини олиши шарт. Вафот топган бўлишса, ҳақларида тўхтовсиз савоб ишларни қилиб бориши лозим.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Расулуллоҳнинг суннатларида дунё ва охират учун фойдалар бор (1-қисм)

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Расулуллоҳнинг_суннатлари
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Xorazmda 87 nafar adashganlar Islom diniga qaytdi

Vaqf fondi tomonidan Xorazm viloyatida, eshitish va gapirishda nuqsoni bor 100 nafardan ortiq hamyurtlarimiz uchun "Missionerlar tuzog'idan ogoh bo'ling" xayriya tadbiri o'tkazildi.

Tadbir davomida, missionerlarga aldanib adashgan 87 nafar vatandoshlarimiz Islom diniga qaytdi. Ularga fond tomonidan kitoblar va oziq-ovqatlar xayriya qilindi.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
ТУҲМАТ БАЛОСИДАН АСРАСИН

Ҳар бир инсон табиатида яхши ва ёмон сифатлар мавжуд. Инсон яхши сифатларни асраса, ёмон сифатлар зарарини билиб, улардан холос ва саломат бўлишга ҳаракат қилади. Инсонлардаги ёмон сифатлардан бири туҳматдир. Шарқ халқлари туҳмат қилишни гуноҳ ҳисоблаб, ундан ўзларини йироқ тутишга ҳаракат қилишади.

Туҳмат нима? “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида: “ Туҳмат –(арабча, айблаш, айблов). Бировни айблаш ёки қоралаш мақсадида ўйлаб чиқарилган асоссиз даъво, бўҳтон” деган изоҳ берилади... ➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ГУНОҲЛАРДАН ТИЙИЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гуноҳлардан тийилиш учун нима қилиш керак? Илтимос, шуни йўлини кўрсатсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуноҳлардан тийилиш кўп нарсага боғлиқ. Сиз яшаб турган муҳит, ошна-оғайнилар ва яқинларингизнинг таъсири катта. Шуларга ҳам эътибор қилинг. Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтиринг. У Зотнинг неъматлари ҳақида кўп тафаккур қилиб, неъмат берган Зотга ношукрлик ва нонкўрлик қилмасликка ҳаракат қилинг. Яхши ва солиҳ инсонларнинг суҳбатида кўпроқ бўлинг. Расмий имом-домлаларимизнинг маърузаларини кўп тингланг. Луқмангизнинг ҳалолдан эканига эътиборли бўлинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ ҲАМ ЭҲСОНГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен уйда тикувчилик қиламан. Топган пулларимдан болаларимга кийимлар ва егуликлар олиб бераман. Бу ҳам эҳсонга кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта эҳсонга киради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки оиласига савоб умидида нафақа қилса, ўша қилган нафақаси унинг учун садақадир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar