🔴 ЖОНЛИ: Қуръон ўқишни ўрганамиз -Мулк 1-5 оятлар 14.10.21
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

YouTube
JONLI: Qur'on o'qishni o'rganamiz -Mulk 1-5 oyatlar (amaliy) 14.10.21
Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!
Бугун, 14 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.
#СИЙРАТ
#Қалбимиз_ва_ҳаётимиз_Сиз_ила_ё_Расулаллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar🔴 ЖОНЛИ: Ҳадис илмини ўрганамиз (51-дарс, 14.10.21)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: Hadis ilmini o‘rganamiz (51-dars, 14.10.21)
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
🔴 ЖОНЛИ: Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” 14.10.21
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: “Qalbimiz va hayotimiz Siz ila, yo Rasulalloh!” 14.10.21
Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
Кимки ҳар жума «Каҳф» сурасини тадаббур билан ўқиса...
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
Яна бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, жума куни ушбу сурани тиловат қилишнинг фазилати бисёр экан. Кимки ҳар жума «Каҳф» сурасини тадаббур билан ўқиса, дунё ва охират яхшилигига мушарраф бўлар экан. Демак, «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Quran #Qiroat
Kahf surasi (to'liq)
Shayx Alijon qori
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Kahf surasi (to'liq)
Shayx Alijon qori
Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram|Facebook|Youtube|Instagram@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

(Жума: 9)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Уламоларнинг Тошкент шаҳрига ташрифи:
Бугун, 15 октябрь муҳтарам уламолар аср намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди
🕌 1. Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” масжиди
🕌2. Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Олмазор тумани
“Имом Ал-Бухорий” масжиди
🕌3. Муҳаммадайюб домла Ҳомидов Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Шайхонтоҳур тумани
“Сузук ота” масжиди
🕌4. Шайх Алижон қори Хайдаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Шайхонтоҳур тумани
“Хўжа Аъламбардор” масжиди
🕌5. Абдулҳаким қори Матқулов Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Чилонзор тумани “Новза” масжиди
🕌6. Раҳматилла домла Сайфуддинов Тошкент шаҳар “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” масжиди
🕌7. Жалолиддин домла Ҳамроқулов Тошкент шаҳар “Новза” масжиди имом-хатиби Олмазор тумани “Имом Термизий” масжиди
🕌8. Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Юунусобод тумани “Минор” масжиди
🕌9. Исоқжон домла Бегматов Тошкент шаҳар “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди
🕌10. Яҳёхон Абдураҳмонов “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Миробод тумани “Қўйлиқ ота” масжиди
🤲 Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar