Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
САҲОБАЛАР ҲАҚИДА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШИМИЗ ЛОЗИМ?
#ақида

513-CАВОЛ: Мусулмон киши саҳобалар ҳақида қандай муносабатда бўлиши лозим? Айиқса, улар ўртасида кейинчалик содир бўлган баъзи ихтилофларни ўрганаётган пайтда.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Cаҳобаларни яхшилик билан эслаш Аҳли суннанинг асосий белгиларидан биридир. Чунки саҳобалар энг яхши давр кишиларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда саҳобаларни мақтаб шундай марҳамат қилган:
وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
яъни: "Муҳожирлар ва ансорларнинг дастлабки пешқадамлари ҳамда улар ортидан эзгулик билан борганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна улар учун остида анҳорлар оқувчи, (улар) унда абадий мангу қоладиган жаннат (боғ)ларни тайёрлаб қўйди. Ана ўша улкан ютуқдир" (Тавба сураси, 100-оят).
Бир қанча ҳадиси шарифларда саҳобаларга таъна қилиш, уларни ҳақоратлашдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ.
яъни: “Саҳобаларимни сўкманглар! Саҳобаларимни сўкманглар! Жоним измида бўлган зотга қасамки, бирортангиз Уҳуд тоғича тилло садақа қилганда ҳам, уларнинг ҳеч бирининг бир “муд”и , ҳатто ярим “муд”ига етмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Муд бу — ҳажм ўлчов бирлиги бўлиб, бир муднинг оғирлиги тақрибан 650 гр. га тўғри келади. Демак, оддий мусулмон киши Уҳуд тоғидек келадиган ҳажмда тилло садақа қилган тақдирда ҳам саҳобалардан бирининг 650 гр. ёки унинг ярмича тилло садақа қилгандаги ажру савобига эриша оломас экан. Бундан саҳобаларнинг Ислом уммати олдидаги даражаси қай даража юқори эканини билиб олишимиз мумкин.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг барча саҳобаларини фақат яхшилик билан ёдга оламиз” (“Фиқҳул акбар” рисоласи). Имом Таҳовийнинг ақида китобларида келганидек: “Саҳобаларни яхши кўриш дин, иймон, эҳсондир, уларни ёмон кўриш куфр, мунофиқлик, туғёндир”.
Саҳобалар ўртасида бўлиб ўтган сиёсий воқеа-ҳодисаларни ўрганиш уларни ёмон кўришга олиб келмаслиги лозим. Чунки саҳобаларни севиш дин ва имондан бўлгани каби, улардан нафратланиш куфр ва залолатдир. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ФИТРАТ НИМА ДЕГАНИ?
#ақида

516-CАВОЛ: Диний китобларда "фитрат", "инсон фитрати" деган сўзларга дуч келаман. "Фитрат" деганда нима тушунилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фитрат сўзи луғатда "софлик", бирор нарсанинг бошқа нарсага аралашмаган, асл ҳолатида турганлик маъноларини англатади. Инсон фитрати бу — банда ўзининг яратилган эканини ва унинг Яратувчиси борлигини билишга лаёқатли табиатидир. Аллоҳ таоло айтади:
فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا
яъни, “Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!)” (Рум сураси, 30-оят).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бир туғилган (гўдак) Ислом фитратида туғилади. Уни ота-онаси яҳудий қилади ё насроний қилади ё мажусий қилади..” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, Аллоҳ таоло инсон табиатини тавҳидга мос равишда бунёд этган. Қай бир инсон ўзининг азалий соф табиатини асраб қола олган бўлса, мўмин-мусулмон бўлади. Кимки ўз табиатини соф ҳолда сақлай олмаган бўлса, кофир, мушрикка айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

518-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)
“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).
Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТУМОР ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

522-CАВОЛ: Тумор ишлатиш жоизми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тумор тақиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки ҳадисда келган дуолар ёзилган туморларни тақишни жоиз санаганлар. Бунда шу тумор мени асрайди, деб эмас, балки унда ёзилган муқаддас сўзлар туфайли Аллоҳ асрайди, деб ишониши тўғри бўлади.

وَلَا بَأْسَ بِتَعْلِيقِ التَّعْوِيذِ وَلَكِنْ يَنْزِعُهُ عِنْدَ الْخَلَاءِ وَالْقُرْبَانِ

(Қуръон оятлари ёзилган ) туморларни тақишнинг зарари йўқ. Лекин бу туморни ҳожатхонага кирганда ва эр хотин яқинлик қилганда ечиб қўйилади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).

Бундай тумор билан ҳожатхона каби нопок жойларга кирмаслик, уни ножоиз жойларда қолдирмаслик лозим.

Аммо мазкур нарсалардан бошқа нарса ёзилган туморларни тақиб юриш жоиз эмас.

Афсуски, ҳозирги кунда баъзилар кўзмунчоқ, ҳайвонларнинг суяклари ва тишлари ва ҳар турли иплардан тайёрланган туморларни тақиб, “Шу нарса мени бало қазолардан ва кўз тегишидан сақлайди” деб эътиқод қиладилар. Бундай мақсадда уларни тутиш ё ишлатиш билан кишини имонига путур етиши мумкин. Чунки бу ишларни қилувчи “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам паноҳ бериш қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади, ваҳолангки асраш, паноҳ бериш, қутқаришни ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади. Аллоҳдан бошқа нарса ҳам асрайди деган эътиқодни қилиш ширк ҳисобланади. Аллоҳ таоло ширкни нечоғлик оғир гуноҳ эканин баён қилиб шундай марҳамат қилган.

إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا

“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”. (Нисо сураси, 48-оят).

Хулоса шуки, агарчи Қуръон оятлари ёки маъсур дуолар ёзиб тикилган туморларни ўзи билан олиб юриши жоиз, деган фатволари бўлсада, ҳозирги кунимизда одамларнинг ширк ва жоиз амаллар чегарасини билмаётганларини инобатга олиб, тумор тақишга тарғиб қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БИР ИШНИ ГУНОҲЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ БАЖАРИШ
#ақида

518-CАВОЛ: Бир ишни гуноҳлигини билиб туриб қилинса, ҳукми қандай бўлади? Бу билан киши кофир бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ожиз яратилган. Баъзан у ўз истак ва хоҳишларига қарши боришга мажбур бўлади. Аслида гуноҳ қилишни хоҳламасада, ёхуд қилаётган ишининг гуноҳлигини билсада, шаҳват сабабли ундан ўзини тийишга ожиз қолади. Натижада гуноҳни амалга оширади. Кейинчалик эс-хушини йиғиб олгандан сўнг, афсус надомат қилади. Қилган гуноҳига тавба қилади. Роббисидан истиғфор сўрайди. Албатта бундай ҳолатларда Аллоҳ таоло мазкур банданинг тавбасини қабул қилиши умид қилинади. Аммо инсон қилаётган ишининг ботил ва исён эканини онгли равишда балатуриб, мутакаббирлик билан, гуноҳни менсимасдан, қасддан амалга оширса, мана бунинг оқибати оғир бўлади. Аллоҳ таоло мутакаббирларнинг гуноҳини кечирмайди.
Қуръон ва суннат далиллари инсон бир ишнинг шаръан ман этилганини билмаган ҳолда амалга оширса, узрли саналишига далолат қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (5)
“Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз)” (Аҳзоб сураси, 5 оят).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида: Яъни албатта гуноҳ, ботил ишларни қасдан қилганлар учундир деганлар.
Муфассирлардан Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ эса: “Лекин қалбларингиз қасд қилган нарсадагина” оятини бир амалнинг ботил ва гуноҳ экани баён қилингандан сўнг амалга оширилган ишлар гуноҳдир, деб тафсир қилганлар.
Пайғамбарлардан бошқа ҳар қандай инсоннинг гуноҳ қилиши эҳтимоли бор. Фақат Пайғамбарлар гуноҳлардан маъсумдирлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Барча инсон боласи хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари тавба қилувчиларидир” (Термизий ривояти).
Изз Ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар бир мусулмон бир ишни қилишдан олдин унинг шаръий ҳукмини ўрганмоғи лозим бўлади. Агар унинг шаръий ҳукмини ўрганмасдан бир гуноҳ ишга қўл урса, унинг илмини билмагани учун гуноҳкор бўлади. Ундан ташқари агар ўша қилган ишининг ботил иш экани шариъатда зарурий яъни ошкора, ҳамма билиши мумкин ва билиши лозим ишлардан бўлса, уни амалга оширгани учун алоҳида гуноҳкор бўлади. Аммо ўша ишнинг шаръан ботил иш экани ҳамма билиши зарурий бўлган ишлардан бўлмаса, (яъни билиш осон бўлмаган, мураккаб ишлардан бўлса) унда ўша ишни қилгани учун гуноҳкор бўлмасада, уни илмини ўрганмагани учун гуноҳкор бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ ҒАЙБНИ БАШОРАТ ҚИЛИШГА КИРАДИМИ?
#ақида

764-CАВОЛ: Ҳозирги замонамизда об-ҳаво маълумоти олдинлан айтилади. Бу маълумотларга ишонишлик, ушбу маълумотга асосланиб ишларни режалаштириш мумкунми? Бу иш ғайбни башорат қилишга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Об-ҳавони қандай бўлиши, қачон ёмғир ёғиши ёлғиз Аллоҳга аёндир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ (34)

“Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир” (Луқмон сураси, 34-оят).

عن ابن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: ( مفاتيح الغيب خمس لا يعلمها إلا الله، لا يعلم ما تغيض الأرحام إلا الله، ولا يعلم ما في غد إلا الله، ولا يعلم متى يأتي المطر أحد إلا الله، ولا تدري نفس بأي أرض تموت إلا الله، ولا يعلم متى تقوم الساعة إلا الله ) رواه البخاري

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.
1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
4) Бирор жоннинг қаерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”
Имом Бухорий ривоятлари.

Об-ҳаво маълумотлари шамолнинг эсиши, ҳаво оқимининг ўзгаришини кузатилиб, тажрибадан келиб чиқиб айтилгани сабабли ғайбни даъво қилишга кирмайди. Шу сабабдан ҳам об-ҳаво маълумотини ёмғир ёғиши, шамол бўлиши, ҳаво очиқ бўлиб фалон даража иссиқ бўлиши кузатилади, деб айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#Ақида

Ақоидун Насафия шарҳи | 1-дарс

Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси


Ҳозир, соат 20:30да ютубда бўладиган дарсда иштирок этинг:

👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!