Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи
🔸Фарзандни қандай фазилатли қилиб тарбиялаш керак?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қалб лаззати нимада?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Маърузалардан диллар юмшаб, кўзлар намланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Долзарб мавзуда маърузалар қилинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Мен Ватаним учун нима қилдим?”
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Хушхабар: Ижоза бериш анъанаси йўлга қўйилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
#Дуо

ҚАЙСИ ДУО КЎПРОҚ ҚАБУЛ БЎЛАДИ?

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”
, деб жавоб бердилар
(Имом Термизий ривояти).

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар: “Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. (Имом Ҳоким “Мустадрак” ларида келтирган)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қорақалпоғистонда "Оби ҳаёт" лойиҳасининг 2 босқичи бўйича 28 та ҳудудда тоза ичимлик суви чиқарилди

Вақф хайрия жамоат фонди "Оби ҳаёт" акцияси доирасида, ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон республикасининг олис туманларидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда яна 28 та тоза ичимлик суви артезианларини қазиб чиқариб, аҳолига тақдим этди.

Айни дамда сув чиқариш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Режа бўйича яна 22 та артезиан қудуқлари қазиб, тез фурсатда ҳамюртларимизга хайрия қилинади.

Эслатиб ўтамиз ВАҚФ фонди томонидан жорий йилнинг март ойи давомида 21 та артезианлар чиқарилиб фуқароларга топширилган эди.

Айни дамда ичимлик суви қудуқлари сони 49 тага етди. Иккинчи босқич тўлиқ якунланганда қудуқлар сони 71 тага етади.

Хайрия қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
#Хабар #Бугун
#Ташрифнинг_бешинчи_куни
Уламолар ташриф буюрадиган масжидлар

Хабар берганимиздек, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Насафийлар юртига ташрифлари давом этмоқда.

Ташрифнинг 5-чи куни, яъни, бугун Уламолар қуйидаги жоме масжидларда бўладилар:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов пешин намозида Касби туманидаги "Фазли" жоме масжидига;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов пешин намозида Қарши туманидаги "Фозил ота" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ракат" масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев пешин намозида Қарши туманидаги "Хўжа Ҳофиз" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов пешин намозида Касби туманидаги "Раҳматулла Суяров” жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов пешин намозида Касби туманидаги "Зарипов Мўмин ҳожи" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров пешин намозида Касби туманидаги "Назартепа" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ал-Ҳудайбия" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров пешин намозида Касби туманидаги "Мулла Нур” жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов пешин намозида Қарши туманидаги "Файзиобод" жоме масжидига ташриф буюрадилар.

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.iss.one/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar