Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Дорул омон” жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид Жумановнинг падари бузрукворлари, узоқ йиллар динимизга хизмат қилиб келаётган, таниқли уламо, табаррук устоз Муҳаммадлатиф домла Жумановнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум алломани ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан раҳматли устознинг оила аъзолари, фарзандлари ва ёр-биродарларига, сафдошлари ва шогирдларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal
Forwarded from Muslim.uz
💨ҚАТТИҚ ШАМОЛ БЎЛГАНДА

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

🤲 Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳумма инний ас алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи", деб айтар эдилар.

🤲 Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".

Имом Муслим ривоятлари.
"Зикр ва дуолар" китобидан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Қазо намози қай тартибда ўқилади?

ЎМИ Фатво ҳайъати

1:58 дақ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Ҳар ишдан олдин “Бисмиллаҳ” айтишнинг сабаби

Ҳар ишдан олдин бисмиллаҳир роҳманир роҳиймни айтишлик нега таълим берилди? Бу бирор амал ёки вазифа эдимики, уни айтишлик таълим бериляпти? Агар уйлаб кўрсак, унинг ортида жуда катта бир ҳикмат бор. У ҳикмат шуки, Аллоҳ таъоло инсонни ибодат учун яратган. Лекин, шу билан бирга унга дунёвий ишлар ила машғул бўлишга ижозат ҳам бериб қўйди. Қачонки, инсон дунёнинг ишларига машғул бўлса, у ҳолда ишлар уни ўз тарафига тортиб кетади. Унда ғарқ бўлиб кетишни пайдо қилади. Бу инсоннинг табиати ва фитратидир. Чунки, дунё унга ўз кўзлари ила кўринади. Шунинг учун унинг аҳамияти бироз қалбда жой олади. Охират эса кўзлар ила кўринмагани сабабли унинг аҳамияти назардан четда қолади. Энди, инсон дунё ишларига машғул бўлиб кетган, ризқ излаяпти, мулозимлик ва зироат қиляпти, тижорат ва ишлаб чиқариш қиляпти. Унга машғул бўлиб кетган. Унга берилиб кетганлиги натижасида эртаю кеч айнан шуларнинг ўй ва тасаввурлари унинг ҳаёлига келаверади ва унда шўнғиб кетишликни пайдо қилади. У Аллоҳ таъоло ва охиратдан ўша нарсалар сабабидан ғафлатда бўлаверади ва айнан шу ғафлат аслида барча ёмонликларнинг илдизидир. (давоми...)

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.
"Бисмиллаҳ ки эҳмийят" китобидан. 19-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Қорақалпоғистон мусулмонларига байрам туҳфаси!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27005

🔸БААда жодугарликка жазо муқаррарлиги эслатилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/27004

🔸Қабул 2021-2022: Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27002

🔸Имом Бухорий меросини оммалаштириш бўйича Малайзия билан ҳамкорлик қилинади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27001

🔸Янги масжид қуришга рухсат берилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26999

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДУЛ АҚСОНИ КИМ ҚУРГАН?

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади: «Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи бўлиб қурилган?» дедим. У зот: «Масжидул Ҳаром», дедилар. «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Масжидул Ақсо», дедилар. «Икковининг орасида қанча ўтган?» дедим. У зот: «Қирқ йил. Қачон бўлмасин, сенга намоз тўғри келса, дарҳол ўқиб ол, чунки фазилат шунда», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).

Қуртубий айтади: «Байтул Мақдисни биринчи бўлиб ким қургани ҳақида ихтилоф бор. Ривоят қилинишича, биринчи бўлиб Байтни, яъни Байтул Ҳаромни Одам алайҳиссалом қурганлар. Байтул Мақдисни у кишидан қирқ йил кейин ўғиллари қурган бўлиши мумкин. Аллоҳнинг изни билан фаришталар пойдевор қургандан кейин Байтни қурган бўлишлари ҳам мумкин. Ҳаммасининг эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам». («Жомеъ ли аҳкаамил Қуръан», 4-жилд, 138-бет).

Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да шундай деган: «Масжидул Ақсони биринчи бўлиб Одам алайҳиссалом қурган. Фаришталар, Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом, Яъқуб алайҳиссалом ҳам қурган дейишади. Мен «Одам алайҳиссалом иккала масжидни ҳам қурган» деганларни қувватловчи далилни топдим.

Ибн Ҳишом «Китобут-тийжон»да: «Одам Каъбани қургач, Аллоҳ унга Байтул Мақдис сари бориб, уни ҳам қуришга буюрди. У зот уни қуриб, унда ибодат қилдилар», деган».

Суютий «Сунану Насоий»нинг шарҳида шундай деган: «Масжидул Ақсони Одам алайҳиссаломнинг ўзи барпо қилган. Иброҳим ва Сулаймон алайҳиссаломлар эса уни янгилашган».

Иброҳим алайҳиссалом.

Ибн Ҳажар Асқалонийнинг айтишича, Ибн Жавзий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қирқ йил» деган сўзларининг шарҳида бу мантиқан тўғри кемаслигини айтган. Чунки Масжидул Ҳаромни Иброҳим алайҳиссалом қурган, Байтул Мақдисни Сулаймон алайҳиссалом қурган дейдиган бўлсак, ораларида минг йилдан кўп муддат бор. Кейин Ибн Жавзий бу номувофиқликка шундай жавоб берган: «Каъбани илк бор қурган зот Иброҳим алайҳиссалом эмас. Байтул Мақдисни илк бор қурган зот Сулаймон алайҳиссалом ҳам эмас.

Бизга ривоятларда етиб келишича, Каъбани илк бор Одам алайҳиссалом барпо қилганлар. Кейин у зотнинг авлодлари ер юзида тарқаб кетишган. Уларнинг бири Байтул Мақдисни қурган бўлиши мумкин. Кейин эса, Қуръонда айтилганидек, Иброҳим алайҳиссалом Каъбани қурганлар». («Фатҳул Борий», 6-жилд, 407-бет)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аразлашиш – шайтоннинг фитнаси

Муқаддас Ислом динида биров билан сўкишиш, уришиш, жанжал қилиш гуноҳ ҳисобланади. Бандачилик билан гуноҳкор бўлиб уришиб, жанжаллашганларнинг бир-бирига адоват сақлаб аразлашиб юришлари гуноҳ устига гуноҳдир. Жахли чиққанда ўзига келиши учун уришган тарафларга уч кун муҳлат берилган. Ўша муҳлатдан кейин ҳам аразлашиб, бир-бирини кўрганда юз ўгириб кетишлик халол эмас. Ўртада юзага келган ноқулай ҳолатдан чиқишни ўз бўйнига олиб қарши томонга биринчи салом берган одам яхши одам бўлади...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/26884

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДУО ҚИЛАЁТГАНИМДА ЁМОН ҲАЁЛЛАР КЕЛАДИ
#намоз #дуо

650-CАВОЛ: Намозлардан кейин дуо қилсам ҳаёлимга "дуо қилиб овора бўлма, сани дуойинг қабул эмас", "чин дилдан қилмадинг қабул эмас" ёки "Aллоҳнинг қудратига шубҳа қилиб қўйдинг, энди қабул эмас" деган ҳар хил ҳаёллар келади. Кейин шу ҳаёллар билан урушиб-урушиб зўрға дуо қиламан. Илтимос маслаҳат беринг устоз қандай йўл тутай.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиздаги ҳолат васваса ҳисобланади. Бунга эътибор берманг. Ҳадиси шарифда “Дуо ибодатнинг мағзидир” дейилган. Яъни биз дуо қилганимизда ибодат қилаётган бўламиз. Шайтон дуо қилмасликни васваса қилмоқда. Агар бунга эътибор қилсангиз охири бориб дуо қилишдан безиб қоласиз. Натижада дуо қилмай қўясиз. Шайтоннинг мақсади ҳам шу – сизни дуодан тўхтатиш эди.

Ахир Буюк Роббимиз “дуо қилинглар, ижобат этаман” деган бўлса, биз нега дуо қилишдан тўхташимиз керак, тинимсиз дуо қилавераман, деб дуоларни кўпайтиринг. Ояти каримада:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар сураси, 53).

Бошқа бир оятда:

وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ

«...Раҳматим – меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир» (Аъроф сураси, 156).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг юзта раҳмати бўлиб, ундан битта раҳматни жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашоратлар орасига туширди. Ана ўша битта раҳмат билан улар бир-бирига раҳм қиладилар, шафқатли бўладилар. Ва шу раҳмат билан ваҳший ҳайвон ўз боласига меҳрибон бўлади. Аллоҳ тўқсон тўққизта раҳматни олиб қолдики, улар билан қиёмат кунида бандаларига раҳм қилади» (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Hidoyat.uz
Нуқталар ўрнини тўлдиринг: "Ва албатта, сен улкан..."(Қалам,4-оят)
Anonymous Quiz
55%
хулқдасан
15%
тавозеъдасан
20%
уммат устидасан
10%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
"Қалам" сурасининг 10-16 оятлари қайси мушрик ҳақида нозил бўлган?
Anonymous Quiz
20%
Амр ибн Ҳишом ҳақида
19%
Убай ибн Халаф ҳақида
44%
Валид ибн Муғира ҳақида
18%
Энди билиб оламан
Forwarded from Hidoyat.uz
"Қалам" сурасидаги, "Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз" (16-оят) ояти нозил бўлгач, Валид ибн Муғиранинг қайси жангда бурнини қилич кесди?
Anonymous Quiz
29%
Ухуд жангида
40%
Бадр жангида
19%
Хандақда
12%
Энди билиб оламан
ҚИМОРДА ЮТКАЗИЛГАН ПУЛ ҚАРЗМИ?
#қимор

657-CАВОЛ: Биров қимор ўйнаб юрган вақтида бошқа бировга 2000 доллар ютқизган ва қарз бўлиб қолган. Сўнгра ютқизган инсон тавба қилиб Аллоҳнинг йўлига кирган. Аммо ютган инсон ўша пулни бугун сўраяпти. У ҳам қарз ҳисобланадими? Бериши лозимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ
فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”. (Моида сураси 90).

Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”.

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқалар киради.

Демак қимор ўйнаб ютқазиб қўйган, фоизга қарз олиб олган қарзидан ташқари устига қўшилган фоизи сабаб қариздор бўлган, пора бераман деб ваъда бериб қарздор бўлган кишилар аслида қарздор бўлмайдилар, бу қарзни қайтариш вожиб бўлмайди, балки бу қарзни берса гуноҳкор бўлади. Шариатда бу қарз деб эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok