Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
БЕШ МЎЪТАБАР МАТН

Ҳанафийлик мазҳабида тўрт мўътабар фиқҳий матн – китоб бор бўлиб, улар “Мухтасари Қудурий”, “Виқоя”, “Канзуд дақоиқ” ва “Мухтор” деб аталади. Улар “Тўрт матн” номи билан машҳур. Айрим олимлар булар сафига “Мажмаъул баҳрайн” асарини ҳам қўшадилар. Шу билан улар “Мутуни хамса” (“Беш таматн”) деб номланади.

1. “МухтасариҚудурий”. Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий Бағдодий (972–1037) асари бўлиб, у ҳанафийлик мазҳабидаги фиқҳий матн китоблари ичида энг эътиборлисидир. Асарда 12 000 та фиқҳий масала зикр қилинган. “Мухтасари Қудурий ”га жуда кўп шарҳлар, ҳошиялар битилган.

2. “Виқоя”. Ушбуасарнинг тўлиқ номи “Виқоят ар-ривоя фи масоил ал-Ҳидоя” бўлиб, у “Мухтасари Виқоя” соҳибининг бобоси Бурҳонуш шариъа Маҳмуд ибн Садруш шариъа Аҳмад Маҳбубий (ваф. 1232) қаламига мансуб бў либ, мусанниф бухоролик бўлган. “Виқоя” асари Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий томонидан қисқартирилиб, “Мухтасари Виқоя” номли асар битилган. “Мухтасари Виқоя” ҳозиргача аҳамиятини йўқотмаган.

3. “Канзуд дақоиқ”. Ҳофизиддин Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий (1232– 1310) қаламига мансуб ушбу китобнинг тўлиқ номи “Канзуд дақоиқ фи илм ал-фуруъ” бўлиб, фиқҳий китоблар орасида ўзига хос ўринга эга. “Канзуд дақоиқ”да бошқа фиқҳий матн китобларида учрамаган мавзулар, жумладан, фароиз – мерос ҳуқуқи кабилар ҳам бор. “Канзуд дақоиқ” асари асрлар давомида мадрасаларда дарслик сифатида ўқитиб келинган. Шунинг учун унга ўнлаб шарҳ, ҳошиялар битилган. “Канзуд дақоиқ” баъзи фиқҳий асарларда қисқартирилиб, “ал-Канз” деб юритилади.

4. “Мухтор”. Абул Фазл Маждиддин Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Мўвсилий (1202–1284)нинг “ал-Мухтор фи фуруъ ал-ҳанафия” ёки “ал-Мухтор ли-л-фатво” номли асари. Муаллиф ўз асарини ўзи “ал-Ихтиё р ли-таълил ал-Мухтор” номи билан шарҳ қилган бўлиб, матн тузишда фақат Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг фиқҳий қарашларини ихтиёр қилганлиги сабабли шу номни танлаганини зикр қилади.

5. “Мажмаъулбаҳрайн”. Тўлиқ номи “Мажмаъул баҳрайн ва мултақий ан-наҳрайн фи фуруъ ал-ҳанафия” деб аталган асарни Музаффариддин Аҳмад ибн Али ибн Саълаб ибн Саотий Бағдодий Баълабаккий Ҳанафий (ваф. 1294) ёзган. Мазкур асар тўртта мўътабар фиқҳий матннинг бири сифатида ҳам қадрланган. “Мажмаъул баҳрай н” Абул Ҳусай н Қудурий нинг “Мухтасар” ҳамда Абу Ҳафс Насафий (1068– 1142) қаламига мансуб “Манзума” асарлари асосида тартиб берил ган ҳанафий ликдаги мўътабар фиқҳий матн китоби ҳисобланади5.
Содда, мўъжаз, ёдлашга осон бў лгани учун унга аҳли илмлар катта эътибор бериб, ўнлаб шарҳлар ёзилган. Муаллифнинг Фотима исмли қизи отасидан илм ўрганиб, отасининг ушбу “Мажмаъул баҳрайн” асарига чиройли “таълиқот” (қўшимча изоҳлар) битган.

Беш мўътабар фиқҳий китобларнинг арабча матнлари дунё бўйлаб бир неча марта нашр қилинган. Ҳанафийлик фиқҳидаги энг асосий манбалар бўлмиш ушбу асарлар орасида бирортаси ҳозиргача ўзбек тилига тар жима қилинмаган.

Ҳамидуллоҳ АМИНОВ,
тарих фанлари номзоди
“Ҳидоят” журналининг 4-сонидан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (42 minutes)
ҚАБУЛ 2021-2022: ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН БЎЛАДИ?

Жорий 2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказиш режа қилинмоқда:

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

– Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🔸Ҳадис илми мактабига:

– Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🔸Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

– Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Маълумот учун, ўтган йили юртимизда пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан иккитага қисқартирилган эди. Унга кўра Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш учун “Ўзбекистон тарихи” ва “Фиқҳ ва ақоид” фанлари, Ҳадис илми мактабида “Ўзбекистон тарихи” ва “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фанларидан, шунингдек, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига “Тарих” ва “Хорижий тил”бўйича тест синовлари ўтказилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 40 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН
2. БАҚАРА СУРАСИ, 258 ОЯТ

أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِي حَآجَّ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ فِي رَبِّهِۦٓ أَنۡ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلۡمُلۡكَ إِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ رَبِّيَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا۠ أُحۡيِۦ وَأُمِيتُۖ قَالَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَأۡتِي بِٱلشَّمۡسِ مِنَ ٱلۡمَشۡرِقِ فَأۡتِ بِهَا مِنَ ٱلۡمَغۡرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِي كَفَرَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ٢٥٨

(Эй Муҳаммад), Аллоҳ подшоҳлик бергани сабабли Иброҳим билан Парвардигори ҳақида тортишган кимсани кўрмадингизми? Иброҳим: "Менинг Парвардигорим тирилтиради ва ўлдиради" деганида у: "Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман", деди. Иброҳим: "Аллоҳ қуёшни албатта шарқдан чиқаради, сен уни ғарбдан чиқар-чи!" деди. Шунда кофир довдираб қолди. Аллоҳ золимларни ҳидоятга бошламайди.

Иброҳим алайҳиссалом замонларида подшоҳлик қилган Намруд ибн Канъон ўз салтанатига мағрурланиб, келганларни ўзига сажда қилдирар эди. Иброҳим алайҳиссалом келганларида сажда қилмадилар. Намруд: "Нега менга сажда қилмадинг?" деб сўраганида: "Мен Парвардигоримдан бошқага сажда қилмайман", деб жавоб бердилар. У: "Мен ҳам парвардигорман", деди. Ҳазрати Иброҳим: "Бир томчи сувдан пайдо бўлган инсонни парвардигор санамайман, менинг Парвардигорим ўлдиради ва жон ато қилади", дедилар. Шунда Намруд зиндонда ётган икки маҳбусни олдириб келиб, ҳамманинг олдида бегуноҳини ўлдирди, гуноҳкорини озод қилиб юборгач: "Кўрдингми, мен кимни хоҳласам ўлдираман, кимни хоҳласам омон қолдираман", деди. Кейин ҳазрати Иброҳим подшоҳ агар шунчалик қудратли бўлса, унда Парвардигор шарқдан чиқараётган қуёшни ғарбдан чиқаришни буюрдилар. Кофир подшоҳ бунга қодир бўлмагани учун довдираб, саросимага тушиб шармандаси чиқди.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
38-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Таквир сураси)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нажосат теккан жойни сув билан ювиш кифоями ёки тупроқ кабилар билан тозалаш шартми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафл рўзаларни саҳарликка ухлаб қолган пайтда ҳеч нарса емасдан фақат ният қилиб тутсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

Қуръони каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар: 25 та:

1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон ибн Озар;
8) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мус (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто ;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
БИЛЛ ГЕЙТСДАН 5 КАРРА ПУЛИ КЎП БЎЛГАН МИЛЛИАРДЕР САҲОБА

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Тарих» китобида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафоти олдидан Бадрда қатнашган саҳобаларнинг ҳар бирига 400 динор, мўминларнинг оналарига, ҳар бирларига кўп миқдорда мол беришни васият қилади. Буни эшитган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «Аллоҳ уни салсабил булоғидан суғорсин» деб дуо қилган.

У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор эди. 1 динор - 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 миллиард $ бўлади.

Миллиардер Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам, у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди. У ўта камтар эди, кеккайиш, ўзини катта олиш, моли билан, обрў билан мақтаниш унга ёт эди.

Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом Абдураҳмонни, «Аллоҳ молингни баракали этсин», деб дуо қилган эдилар. Буни Абдураҳмон шундай хотирлайди: «Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим».

Абдураҳмон ибн Авфнинг савдо, тижорат бизнеси ақл бовар қилмайдиган даражада катта эди. Унинг етти юз, саккиз юз туяли карвонлари тинимсиз Мадина шаҳрига дон-дун, ун, мой, кийим-кечак, идиш-ашёлар, халққа керакли бошқа молларни етказиб келар, мадиналиклардан ортганини бошқа шаҳарларга олиб бориб сотарди. Молини ҳеч кимдан аяб ўтирмас, муҳтожларга ҳамиша ёрдам қилар, сўрашдан уялганларга пинҳона кўмак берар эди. Ҳатто бир гал қўшинга беш юз отни миндириб юборган бўлса, бир гал мингта туяни эҳсон қилиб юборди. Абдураҳмон ибн Авф ўлими соати яқинлашганини сезиб, қўл остидаги кўплаб қулларни озод этди.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижрий 32 йилда, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик пайтларида вафот этганлар. Тахминан етмиш беш йил умр кўрдилар.

Аллоҳ таоло у кишидан ва барча саҳобалардан рози бўлсин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Дорул омон” жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид Жумановнинг падари бузрукворлари, узоқ йиллар динимизга хизмат қилиб келаётган, таниқли уламо, табаррук устоз Муҳаммадлатиф домла Жумановнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум алломани ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан раҳматли устознинг оила аъзолари, фарзандлари ва ёр-биродарларига, сафдошлари ва шогирдларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal
Forwarded from Muslim.uz
💨ҚАТТИҚ ШАМОЛ БЎЛГАНДА

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

🤲 Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳумма инний ас алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи", деб айтар эдилар.

🤲 Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".

Имом Муслим ривоятлари.
"Зикр ва дуолар" китобидан.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Қазо намози қай тартибда ўқилади?

ЎМИ Фатво ҳайъати

1:58 дақ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Ҳар ишдан олдин “Бисмиллаҳ” айтишнинг сабаби

Ҳар ишдан олдин бисмиллаҳир роҳманир роҳиймни айтишлик нега таълим берилди? Бу бирор амал ёки вазифа эдимики, уни айтишлик таълим бериляпти? Агар уйлаб кўрсак, унинг ортида жуда катта бир ҳикмат бор. У ҳикмат шуки, Аллоҳ таъоло инсонни ибодат учун яратган. Лекин, шу билан бирга унга дунёвий ишлар ила машғул бўлишга ижозат ҳам бериб қўйди. Қачонки, инсон дунёнинг ишларига машғул бўлса, у ҳолда ишлар уни ўз тарафига тортиб кетади. Унда ғарқ бўлиб кетишни пайдо қилади. Бу инсоннинг табиати ва фитратидир. Чунки, дунё унга ўз кўзлари ила кўринади. Шунинг учун унинг аҳамияти бироз қалбда жой олади. Охират эса кўзлар ила кўринмагани сабабли унинг аҳамияти назардан четда қолади. Энди, инсон дунё ишларига машғул бўлиб кетган, ризқ излаяпти, мулозимлик ва зироат қиляпти, тижорат ва ишлаб чиқариш қиляпти. Унга машғул бўлиб кетган. Унга берилиб кетганлиги натижасида эртаю кеч айнан шуларнинг ўй ва тасаввурлари унинг ҳаёлига келаверади ва унда шўнғиб кетишликни пайдо қилади. У Аллоҳ таъоло ва охиратдан ўша нарсалар сабабидан ғафлатда бўлаверади ва айнан шу ғафлат аслида барча ёмонликларнинг илдизидир. (давоми...)

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.
"Бисмиллаҳ ки эҳмийят" китобидан. 19-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar