Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream finished (1 hour)
Live stream started
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
1 май 19 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muslim.uz pinned «🟢ЖОНЛИ: ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ (33-сон, 30.04.21) Youtube орқали томоша қилиш Facebook орқали томоша қилиш Telegram voice орқали эштиш 🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix) @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar»
Live stream finished (1 hour)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Оятал курсийни Фотиҳадан кейин зам сура қилса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ноумид шайтон" иборасини тушунтириб берсангиз ?
Ифторликдаги ва бошқа исрофлар ҳақида айтиб ўтсангиз
?

Оқилжон домла Исҳоқов
Зангиота тумани "Нурул ислом" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бақара сураси, 211-219 оятлар

Шайх Алижон қори қироати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#қироат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РЎЗАСИНИ ҚАСДДАН БУЗГАННИНГ КАФФОРАТИ

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?

❗️ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффоратни адо этиши вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:

Бир қул озод қилиш.
Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.

Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.
Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда бундай дейилган: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса, каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади (“Фатавои Ҳиндия”). Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#Рамазон #каффорат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЗАКОТ – ИСЛОМ КЎПРИГИ

Муборак ҳадисларда Рамазон ойида қилинган барча яхши амалларга бошқа ойлардагига қараганда, кўпроқ савоблар берилиши айтиб ўтилган. Пайғамбаримиз (с а в) марҳамат қилиб: "Кимда ким Рамазон ойида бирор бир нафл амални бажарса, у бошқа ойда бир фарз амални адо қилган билан тенг бўлади. Кимда ким бу ойда бир фарз амални бажарса, бошқа ойдаги етмишта фарз амални адо қилган билан тенг бўлади", дедилар.
Албатта, Ислом арконидан бири бўлган Рўза тан закотидир. Аллоҳ таоло бизларга берган мол-мулкимизнинг ҳам закотини адо этишимиз динимизнинг мукаммаллигидандир.

Закот молиявий ибодат бўлиб, "Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" маъноларини билдиради. Закот Қуръони каримда йигирма етти жойда намоз билан бирга қайд этилган. Бу эса ўз навбатида, намоз билан закот бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Ислом дини имон келтирмак, намоз, рўза, закот ва ҳаждан иборатдир. Зеро, Фирдавс жаннатининг ворислари бўлган нажот топувчи мўминларнинг сифатларидан бири ҳам закотни адо этишдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Улар закотни адо этувчилардир" (Мўъминун, 4-оят). Бунинг акси яъни, закот беришга қодир бўла туриб юз ўгиришлик бу мушрикларнинг сифати эканлиги қуйидаги оятда баён қилинган: "Мушрикларга халокат бўлгай. Улар закот бермайдиган ва ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалардир" (Фуссилат, 6-7 оят).

Беш қўл баробар бўлмаганидек, ҳар бир инсоннинг тушунчаси ҳам ҳар хил бўлади. Яъни, садақа, эҳсон қилиш билан мол-дунё камайиб қолади, деганлар ҳам йўқ эмас. Аслида закотнинг яна бир фойдали томони шуки, уни адо этган кишининг молида барака бўлади ва Аллоҳ таоло у берган закотининг ўрнини бир неча баробар қилиб тўлдиради. Сўзимизга ушбу оят далилдир. "Одамларнинг мол-мулки кўпайсин, деб сизлар берган рибо (фоиз)ларингиз, Аллоҳ наздида (ҳеч нарсани) кўпайтирмайди. Аллоҳнинг "юзи"ни (яъни розилиги) мақсад қилиб берган закотингиз эса, бас, айнан ўшалар кўпайтирувчилардир" (Рум, 39-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в): "Мол-мулк садақа қилиш билан зинҳор камаймайди", деб марҳамат қилганлар.

Закотнинг дунё ва охиратга тегишли кўплаб ҳикмат ва фойдалари бор. Энг аввало, жамиятдаги инсонлар ўртасида ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади. Сабаби иқтисодий томондан турли хил ҳолатда ҳаёт кечирувчи кишилар ўртасида номаълум тўсиқ бор эди. Ушбу тўсиқни кетказиб, уларни бир-бирларига яқинлаштирувчи восита, албатта, бу закотдир. Ҳадисларда: "Закот исломнинг кўпригидир", дейилган.

Аллоҳ таоло: "Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши, бордию каммбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир", деб марҳамат қилган. (Бақара, 271 -оят). Ушбу оятнинг тафсирида уламолар закот, ушр каби фарз садақаларни ошкора бериш яхши деганлар. Сабаби ундан бошқа инсонлар ҳам ибрат олиб, закотини беради. Лекин нафл ва ихтиёрий садақалар махфий тарзда берилгани яхшироқдир. Шунда риё ва миннатдан узоқроқ бўлади.

Мол-дунёсидан закот, ушр ва бошқа садақаларни қалбида иймони ва саховати бўлган яхши кишиларгина адо қилади. Бунинг акси, бахил, қизғанчиқ кишилар эса, ҳеч қачон бошқаларга яхшилик қилишни хоҳламайди. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар (р.а) доимо шундай дуо қилар эканлар: "Эй, Аллоҳ! Ортиқча мол-давлатни ичимиздаги яхши кишиларга бергин. Шояд, улар орамиздаги ҳожатмандлардан хабар олиб турсалар".

Аллоҳ барчамизнинг мол-мулкимизга беҳисоб барака берсин, ҳар биримизга закот қилгувчи саховатли бандалар қаторида бўлишликни насиб этсин.

Мирзамақсуд Алимов,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

#ЗАКОТ #Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 19 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзанинг инсон танасига фойдалари

Алижон Зоҳидий
Тиббиёт фанлари доктори, профессор

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
1 май 19 кун
#Рамазон_2021

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истиқомат айни кароматдир!

Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро вилояти "Чаҳор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Kun_oyati
#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar| Kun.uz
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
2 май 20 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарғиш уриши бор гапми?
Масжид қурилиши учун хайр-эҳсон савоби ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

Илҳомжон домла Мадалиев
Тошкент шаҳар "Мўйи муборак Уккоша" жоме масжиди имом-хатиби

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Афғонистон ва Туркманистон чегарасидаги қишлоқ аҳли ҳурсанд бўлди

Юртимизнинг олис Сурхон воҳасининг Музработ тумани, мамлакатимиз чегараларининг энг охирги нуқталаридан ҳисобланади. Тумандаги "Чегарачи" қишлоғи эса қўшни Афғонистон ва Туркманистон давлатларидан атига бир неча чақирим масофада жойлашган бўлиб, аҳолиси асосан мавсумий меҳнат билан шуғулланади.

Вақф фонди ходимлари "Чегарачи" қишлоғига ташриф буюриб, 150 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотларини Рамазон туҳфаси сифатида тақдим қилди!

"Қишлоғимиз жуда олисда, озгина эътибор ҳам кўнглимизни тоғдек кўтаради. Бугун, Вақф фонди ходимлари қишлоғимиздаги 150 оилага хурсандчилик улашди. Ҳар бир оиланинг камида 2-3 нафардан фарзанди бор, улар ҳам шодон. Ҳомийлардан Аллоҳ рози бўлсин!"

Аллоҳ таоло мазкур хайрияга ҳисса қўшган барча инсонларни мукоффотласин!

Бошқаларга ҳам улашинг: @VAQFUZ