БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸 19 март куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 30-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 88-сураси бўлмиш 🌙 "ҒОШИЯ"нинг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
Instagram: muslimuzportali
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: 5 МИНГДАН ЗИЁД ЮРТДОШИМИЗ БУГУНГИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЯНГИ МАСЖИДДА АДО ЭТАДИ
🕌 Бугун Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжиди расмий очилиш маросими бўлиб, масжид қавми жомеда илк жума намозини ўқишади.
Кеча, 18 март куни Наманган вилояти Адлия бошқармаси ходимлари “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидини давлат рўйхатидан ўтказди. Бугун эса жоме очилиш маросими ўтказилиб, масжид ходимларига гувоҳнома топширилади.
Маълумот учун, Наманган шаҳрининг Афсоналар боғи ҳудудида қад ростлаган ушбу масжид сиғими 4500 нафар намозхонни қамраб олади. Шу билан Республикамиздаги масжидлар сони 2086 тага, Наманган вилоятида эса 189 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Ургут” марказий жоме масжиди очилгани ҳақида хабар берган эдик.
Аллоҳ таоло янги масжидни халқимизга муборак қилсин, унинг қурилишига ҳисса қўшган юртдошлармизни икки дунёда азиз ва мукаррам айласин!

🔴 ЖОНЛИ: ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ЎРГАНАМИЗ - Ғошия сураси (30-дарс, 19.03.2021)
Youtube орқали тамоша қилиш
Facebook орқали тамоша қилиш
Instagram орқали тамоша қилиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
#Алломалар #Таъзия
Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари вафот этди
Бугун Суриялик катта олим, Қуръон ва Суннат ходими, умрини илмга бағишлаган, элликка яқин турли мавзулардаги китоб ва рисолалар соҳиби бўлган шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари дорул бақога риҳлат қилдилар. Cўнгги йилларда Туркияда яшаб келаётган эди.
Бу зот 1930 йил Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топганлар. Илк таълимни ўша вақтдаги Ҳалаб шаҳрининг катта уламоларидан бўлган отаси Жамолиддин Собуний ҳазратларидан оладилар. Бошланғич мактабда Қуръони каримни ҳифз қиладилар. Ўрта мактабда уни мустаҳкамлайдилар.
Шунингдек, Собуний Муҳаммад Нажиб Сирож, Аҳмад Шаммоъ, Муҳаммад Саъийд Идлибий, Муҳаммад Роғиб Таббох ва Муҳаммад Нажиб Хайёта каби ўз юртининг машҳур диний улаомларига ҳам шогирд тушиб, улардан араб тили билимлари, фиқҳ ва унинг асослари, фароиз илми, ҚУръони карим билимлари ва ҳадиси шариф билимларидан таълим олди.
Али Собуний Ҳалаб шаҳридаги диний ўрта махсус Ислом билим юрти бўлмиш "Хисравийя" мадарасасини 1949 йилда битиргач, Азҳари Шарифга йўл оладилар. 1952 йилда Азҳар университетининг шариат факультетини тамомлайдилар. Сўнгра, ўқишни давом эттириб, 1954 йили шаръий қозилик халқаро гувоҳномасини қўлга киритадилар.
Мисрдан ватанга қайтиб Ҳалаб мадрасаларида 1962 йилга қадар ислом сақофати фанидан устозлик қиладилар. Сўнгра, Саудия Арабистонининг Маккаи Мукаррама шаҳридаги университетларда турли исломий фанлардан дарс бердилар. Жумладан, Уммул Қуро университетида узоқ йиллик фаолият юритдилар.
Уммул Қуро университети шайх Собунийни университет илмий тадқиқот ва исломий меросни ўрганиш марказига тадқиқотчи қилиб тайинлади.
Муҳаммад Али Собуний Саудия Арабистонидаги илмий фаолияти давомида ўнлаб илмий китоб ва рисолалар таълиф этди. Уларнинг энг машҳурларидан бўлган Қуръони карим тафсири ва ҳадис шарҳига оид "сафватут тафосир", "равоиъул баён", "мин кунузис сунна", "мухтасару тафсири ибн касир", "мухтасару тафсири-т-табарий" каби китоблари бутун ислом оламида машҳурдир.
Олимнинг айрим асарлари юртимиздаги мадраса ва Ислом институтларида ҳам ўқитилади.
Шайх Собунийнинг аксар илмий асарлари инглиз, француз ва турк тилларига таржима қилинган.
Собуний бир неча йил давомида Ислом Олами Робитаси халқаро ташкилотида Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳайъатида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келганлар.
Бу зотнинг илмий ва оммабоп асарларининг афзаллиги уларнинг ўқувчи ва талабаларга тушунарли ва осон услуб билан замонга ҳамнафас руҳда ёзилганлигидадир. Зотан, Шом ўлкаси уламолари доимо шу услубни қўллаб келганлар. Шайх Мустафо Зарқо (р.ҳ), Шайх Абу Ғудда (р.ҳ), Шайх Маҳмуд АбдулҲамид Таҳмоз (р.ҳ), Шайх Рамазон Бутий (р.ҳ.), Шайх Муҳаммад Али Собуний (р.ҳ.) ва Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий каби сўнгги асрлардаги ислом оламининг Суриядан чиққан забардаст олимлари исломий билимларни осонлаштириб, халққа тақдим қилиш билан шуғулланганлар. Улар исломнинг гўзаллиги, мўътадиллиги ва олийжаноблигини оламга намойиш қилганлар.
Тошкент ислом институти жамоаси олимнинг оиласига, яқинлари ва шогирдларига таъзия изҳор қилади. Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Али Собунийни Ўз раҳматига олсин. Фирдавс жаннатларига дохил этсин.
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
👉 t.iss.one/oliymahad

#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:30 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 19 март куни
кечки соат ⏰20:30 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Саволларингизни fatvo.uz сайти ёки
эфир вақтида 📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
БУГУН СОАТ 20:30 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 19 март куни
кечки соат ⏰20:30 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Саволларингизни fatvo.uz сайти ёки
эфир вақтида 📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОТА ОНАСИНИ ЙИҒЛАТГАН ИНСОН
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муҳаммадназар домла Қаюмовhttps://youtu.be/Gaas25f8Xg0
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
Ота онасини йиғлатган инсон
МАСЖИД ВА ЖАМОАТ
- Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш савоблими ёки танҳо ўқиш савоблими?
- Aлбатта, жамоат билан ўқиш савоблидир. Жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража зиёдадир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жамоатни тарк этган кишиларга дашном берар эдилар, шу сабабдан намозни жамоат билан ўқиш суннати муаккададир.
- Жамоат ҳисобланиши учун неча киши бўлиши керак?
- Имомдан бошқа бир киши бўлса, жамоат бўлади. Лекин жамоат қанча кўп бўлса, савоби шунча зиёда бўлади.
- Масжид бўлмаса ҳам жамоат бўладими?
- Имом билан ўқилса, қайси ерда ўқилса ҳам жамоат бўлаверади...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

t.iss.one
МАСЖИД ВА ЖАМОАТ
- Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш савоблими ёки танҳо ўқиш савоблими? - Aлбатта, жамоат билан ўқиш савоблидир. Жамоат билан ўқилган намознинг савоб...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон уламоларининг халқаро анжумани
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔴 ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (27-сон, 19.03.21)
Youtube орқали тамоша қилиш
Facebook орқали тамоша қилиш
Instagram орқали тамоша қилиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали тамоша қилиш
Facebook орқали тамоша қилиш
Instagram орқали тамоша қилиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: Бу – “Етти қироат”нинг машойихлардан, ишончли умматдан махлуқотларнинг афзали Расулуллоҳгача бўлган мутавотир санадларидир
БУ – «ЕТТИ ҚИРОАТ»НИНГ МАШОЙИХЛАРДАН, ИШОНЧЛИ УММАТДАН МАХЛУҚОТЛАРНИНГ АФЗАЛИ РАСУЛУЛЛОҲГАЧА БЎЛГАН МУТАВОТИР САНАДЛАРИДИР
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
Жанобимиз уммий[1] Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салоту саломи бўлсин. Буюк Қуръони Каримга нозик ҳақиқатларнинг маънавий хазиналарини жамлаган, махлуқотларидан танлаб олганига унинг калитларини бериб, натижада Қуръони Карим замиридаги мазмун, моҳият ва тушунчаларни ўзлаштирган, бандаларидан хоҳлаганини ўз Китобининг ҳифзу муҳофазасига хослаб, унга бу Китобнинг талаб ва одобларига амал қилишни илҳом қилган Аллоҳ таолога мақтовлар бўлсин. Бизларни хос танлаб олиб, тавфиқ бериб, шу Китобнинг ҳомили – кўтариб юрувчиси қилгани учун У Зотга ҳамду сано айтаман, бизларни эъзозлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун шукр келтираман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягонадир, Унинг шериги йўқдир, деб гувоҳлик бераманки, бу гувоҳлик барча амаллар ҳавола ва ҳисоб қилинадиган Кунга захира бўлсин. Саййидимиз ва набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг бандаси ва Расулидир, деб гувоҳлик бераман. У зот мураббийларнинг мураббийсига энг суюкли дўстдир. Аллоҳ таоло у кишининг доно аҳлу асҳобларига ҳам кўплаб дуруду салавотлар йўлласин. Аммо баъд:
Яратган Парвардигорининг мағфиратидан умидвор бўлган камина Абдуллоҳ Қорий ал-Ҳанафий[2] ал-Чиштий[3] шундай дейди:
«Илмларнинг энг аҳамиятлиси, энг мўътабари Қуръон илмидир. Зеро, у далолатлар билан барча илмни ўз ичига олгандир. Хусусан, унга муҳаққиқ уламолар, буюк тадқиқотчилар берилдилар, унинг бокира дурларининг юзидан пардани очдилар ҳамда уни мукаммал расмий равишда нақд қилдилар. Ибн ал-Жазарий[4] ўзининг «Таййиба»сида[5] айтадики:
«Қуръон ҳомиллари шарафга ҳақли,
Уммат буюклари яхшилик аҳли».
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган китобларнинг энг улуғи бўлар экан, у нозил қилинган зот ҳам юборилган пайғамбарларнинг энг афзали бўлади. Бинобарин, унинг уммати ҳам инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматдир. Қуръон ҳомиллари эса ана шу умматнинг энг шарафли кишиларидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламгошг шундай деганлари ривоят қилинади:
«Умматимнинг энг шарафлилари Қурьон ҳомиллари ва тун соҳибларидир»...
ᅠ

Қуръон илмлари: Бу – “Етти қироат”нинг машойихлардан, ишончли умматдан махлуқотларнинг афзали Расулуллоҳгача бўлган мутавотир санадларидир
БУ – «ЕТТИ ҚИРОАТ»НИНГ МАШОЙИХЛАРДАН, ИШОНЧЛИ УММАТДАН МАХЛУҚОТЛАРНИНГ АФЗАЛИ РАСУЛУЛЛОҲГАЧА БЎЛГАН МУТАВОТИР САНАДЛАРИДИР Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ но...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Вояга етган фарзандни уйлантириш отанинг зиммасида бўладими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат
Бир ўғри бозорда жанобимиз Умар ибн Хаттобнинг салласини ўғирлаб қочди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳни гувоҳ қиламан! Мен уни сенга бердим, «Қабул қилдим», деб қўй, токи дўзах сени тутмасин!» деб қичқирганча унинг ортидан югура кетди.
Эй Хаттобнинг ўғли! Мунча ҳам ажойибсиз-а?!
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт

Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "ЮСУФ" масжидини биргаликда қурайлик!
Хайрия учун:
UzCard: 8600 3329 1392 6279
Humo: 9860 0101 2729 5649
Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738
“Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” (Насоий ривояти).
Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Хайрия учун:
UzCard: 8600 3329 1392 6279
Humo: 9860 0101 2729 5649
Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738
“Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” (Насоий ривояти).
Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ
#намоз
❓608-CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.
“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...
Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).
Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

ZinogaYaqinlashmang.gif
918.6 KB
Аллоҳ таоло жамиятнинг бузилишига олиб келадиган зинони ва унга олиб борувчи барча нарсаларни ҳаром қилган.
Исро сурасида бундай марҳамат қилган: «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).
Оятда «зинога яқинлашманглар», дейилмоқда. Бу “зино қилманглар” деганидан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги, зинога олиб борувчи нарсалардан узоқда бўлиши лозим.
Маълумки, Ислом бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлни ҳам тўсади ва уни тақозо этувчи барча воситаларни ҳаром деб эълон қилади. Демак, зино ва унга боғлиқ бўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши мутлақо ҳаромдир!
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Исро сурасида бундай марҳамат қилган: «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).
Оятда «зинога яқинлашманглар», дейилмоқда. Бу “зино қилманглар” деганидан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги, зинога олиб борувчи нарсалардан узоқда бўлиши лозим.
Маълумки, Ислом бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлни ҳам тўсади ва уни тақозо этувчи барча воситаларни ҳаром деб эълон қилади. Демак, зино ва унга боғлиқ бўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши мутлақо ҳаромдир!
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ХОҲЛАГАН НАРСА БЎЛАДИ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биттасидан ривоят қилинади:
У зот қизларига тонг отганида:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата илла биллаҳи маша`аллоҳу кана ва ма лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.
Абу Довуд ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ВАФОТ ЭТАДИЛАРМИ?
Фаришталарнинг вазифалари
Фаришталарга хилма-хил вазифалар тайин қилинган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда хабар берилган:
Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амин деб ҳам аталган. Жаброил алайҳиссалом Қуръони каримда шундай васф қилинган:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ١٩ ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ٢٠ مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ٢١
“Албатта, у (Қуръон) бир улуғ элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий) сўзидир. (Жаброил) қувватли, Аршнинг соҳиби (Аллоҳ) наздида мартабали, у жойда (фаришталар томонидан) итоат этилувчи ва ишончли зотдир”[1].
Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни пайғамбарларга ваҳий олиб тушишдек улуғ вазифага тайин қилган. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган:
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ١٩٢ نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ١٩٣ عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ١٩٤
“Албатта, (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган (китоб)идир. Уни Руҳул-амин (Жаброил) олиб келиб огоҳлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди”[2].
Микоил алайҳиссалом. Бу зот улуғ фаришталардан бўлгани учун Қуръони каримда фаришталар умумий баён қилинганларидан кейин алоҳида Жаброил алайҳиссалом билан бирга зикр қилинган:
مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّلَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَجِبۡرِيلَ وَمِيكَىٰلَ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَدُوّٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ٩٨
“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, (билиб қўйсинки) Аллоҳ ҳам (ундай) кофирларга душмандир”[3].
Микоил алайҳиссаломни Аллоҳ таоло ёмғир ва набототларга вакил қилган.
Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Сур ҳақида шундай хабар берилган:
وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَآءَ ٱللَّهُۖ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخۡرَىٰ فَإِذَا هُمۡ قِيَامٞ يَنظُرُونَ٦٨
“Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар”[4].
Сур, Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган, шохга ўхшаш нарсадир.
Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар, “Қуръонда ҳам, суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса, “ўлим фариштасининг исми Қуръонда келмаган, аммо Аҳли сунна унинг исми “Абдуллоҳ” маъносини ифодаловчи “Азроил” эканини эътироф этадилар”[5], дейилган...ᅠ

Бақара – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/25787