Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
БУГУН, 11 МАРТ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸11 март куни соат 20:00 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади.
Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Facebook: MuslimUz
Youtube: MuslimTV
Instagram: muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ўзбекистон ва Россия муфтийлари онлайн мулоқот ўтказдилар
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25624

🔸Туркиядан келаётган сайёҳларнинг аксари зиёратни мақсад қилган
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25627

🔸Ўзбекистон элчиси Малайзия жамоатчилигига мамлакатимиз ҳақида маълумот берди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25623

🔸13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25622

🔸Янги Зеландия бўйлаб "Мусулмон билан танишиш" тадбирлари ўтказилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25620

🔸Мусулмон ҳайдовчини полиция ходимлари эътироф этди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25617

🔸Эронлик усталар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25615

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔴 ЖОНЛИ: Ҳадис илмини ўрганамиз - Эрнинг хотини зиммасидаги ҳаққи (22-дарс, 11.03.21)

Youtube: https://youtu.be/B1-4FR3OMJw

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/live/

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб #Муборак_васиятлар:
ИТОАТ – УЛУҒ ИБОДАТ!
ХОТИННИНГ ЭРИГА ИТОАТСИЗЛИК ҚИЛИШИ
ТЎРТИНЧИ ВАСИЯТ

بسم الله الرحمن الرحيم

قَالَ أبو ذَرٍّ رضى اللهُ عنهُ: أَوْصاني خليلي صلَّى الله عَلَيهِ وسلَّمَ بِثَلاثٍ قَالَ: “إسْمَعْ وأَطِعْ وَلَوْ لِعَبْدٍ مَجْدُوعِ الأنْفِ فَإنْ صَنَعْتَ مَرَقَةً فَأَكْثِرْ ماءَها ثُمَّ انْظُرْ إلى أهْلِ بَيْتِ جِيرَانِكَ فَأَصِبْهُمْ مِنْها بِمَرَقَتِكَ وَصَلِّ الصَّلاةَ لِوَقْتِهاَ” (رواه مسلم).

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) айтади: Яқин дўстим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга уч нарсани васият қилдилар: “Бурни кесилган қул (амир) бўлса ҳам, унга қулоқ тут ва итоат қил. Шўрва қилсанг, сувини кўпроқ солиб, ён қўшниларингга насиба чиқар. Намозни ўз вақтида адо қил” (Имом Муслим ривояти).

Мўмин киши ушбу васиятларга амал қилиши, билмаганларга етказиши лозим. Васиятда: “Бурни кесилган қул (амир) бўлса ҳам унга қулоқ тут ва итоат қил”, дейиш билан итоат туфайли мўмин киши Яратганнинг мукофотига сазовор бўлиши айтилган.

Итоат – улуғ ибодат!

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا٥٩﴾

«Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этинг! Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз – Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз – уни Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ҳавола қилинг. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир» (Нисо, 59).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Холид ибн Валидни гуруҳга бошлиқ қилиб, бир қабилага юбордилар. Аммор ибн Ёсир ҳам у билан бирга эди. Қабилага яқинлашгач, Холид эрталаб ҳужум қилиш учун тўхтади. Қабила аҳллари буни эшитиб, қочиб қолишди. Улардан Исломни қабул қилган бир кишигина қолди. У ҳам оиласини сафарга тайёрланишга буюриб, аскарлар турган ерга борди. У Амморнинг олдига келиб: “Эй ётган киши! Мен сизларданман, қавмим сизларни эшитиб, қочиб кетди. Мен мусулмон бўлганим учун қолдим. Бу менга фойда берадими ёки қавмим каби қочиб кетсаммикин?” деди. Аммор: “Сен жойингда тур, шу сенга фойдалироқ”, деди. У киши аҳли-аёли ҳузурига бориб, уларни қолишга буюрди. Эрталаб Холид ҳужум қилиб, шу кишидан бошқа ҳеч кимни топмади. Уни асир олиб, молини тортиб олди. Шу пайт Аммор келиб: “Бу одамга тегма, у мусулмон бўлган, мен унга омонлик бериб, қолишга буюрганман”, деди. “Мен амир бўлатуриб, мендан рухсатсиз омонлик берасанми?!” деди Холид. “Ҳа, сен амир бўлсанг ҳам, сенсиз омонлик бераман”, деб иккаласи тортишиб қолди. Қайтиб келишганидан кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бунинг хабари айтилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Амморнинг омонлигини қабул этиб, ўша кишига омонлик бердилар. Амморни бундан кейин амирнинг рухсатисиз бирор кишини ҳимояга олишдан қайтардилар» (“Асбобун нузул”, 130-б.).

Юқоридаги оятдан Аллоҳ ва расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буйруқларига итоат қилиш билан бирга, мусулмонларнинг ўзларидан бўлган дин ва давлат бошлиқларига ҳам итоат қилишлари вожиблиги маълум бўлади. Зеро, раҳбар ёки ота-оналар гуноҳ ишларга буюришмас экан, уларга итоат этиш вожибдир (“Таҳовий ақоиди”)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Азон #Маҳорат_дарси #Таҳфизул_Қуръон #Махсус_сиртқи

Таҳфизул Қуръон кафедраси ташаббуси билан Махсус сиртқи бўлим талабалари учун Азон айтиш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Дарсни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ҳазрати Билол жоме масжиди имом ноиби, азон илми бўйича ижоза соҳиби Ориф домла Абдуваҳобов ўтиб берди.

📹Яқин кунларда ушбу дарснинг видео шакли каналга қўйилади.

@OliyMahadдиний-маърифий ва таълимга оид хабарлар ушбу каналда
Forwarded from Muslim.uz
Аллоҳни зикр қил

Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади: «Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига: «Асмо, мен мадорсизландим. Фалон вақт кирганида мени уйғотгин», деди. Аёли «Хўп» деди. Бироқ айтилган вақт кирганида эрини уйғотишни эсидан чиқарди. Ало ибн Зиёднинг тушида бир киши келиб, унинг пешонасидан ушлаб, «Ибн Зиёд, тур, Аллоҳни зикр қил, У Зот ҳам сени эслайди», деди. У уйғониб кетди ва вафот этгунича кечалари Аллоҳ таолони зикр қиладиган бўлди. Аллоҳ уни раҳматига олсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Улашинг: @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:00 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 12 март куни
кечки соат 20:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни fatvo.uz сайти ёки
эфир вақтида 📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта ғишт бўлса ҳам масжид қурилишига ҳисса қўшиб, Аллоҳнинг розилигини олинг!

Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "ЮСУФ" масжидини биргаликда қурайлик!

Хайрия учун:

UzCard: 8600 3329 1392 6279

Humo: 9860 0101 2729 5649

Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
"Siroj-solih" jome masjidida bo'lib o'tayotgan Juma ma'ruzasini quyidagi manzillar orqali onlayn kuzatishingiz mumkin.

Muslimuz onlayn sahifasida:
👇
https://youtu.be/AvGz1yjc37E

Facebook Muslim.uz
👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1126731524456861